Бугун Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясига аъзо бўлган ННТларнинг Республика идоралари раҳбарлари иштирокида анжуман бўлиб ўтди. Ташкилотнинг Уставига кўра, анжуманда 2021-2023 йилларда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясининг фаолияти юзасидан ахборотни тинглаш ва уни муҳокама қилиш; жорий йилнинг 26 июнида бўлиб ўтадиган ҳисобот-сайлов Конференциясига вакиллар сайлаш каби масалалар кун тартибидан ўрин олди. Кун тартибидаги 1-масала юзасидан белгиланган муддатдаги фаолият тўғрисидаги ахборот тингланди ва музокаралар якунида айни ахборот маълумот учун қабул қилинди. Кун тартибидаги 2-масала юзасидан миллий ассоциациясининг ҳисобот-сайлов йиғилишига вакиллар сайлаш бўйича номзодлар кўрсатилди. Жами 95 та нодавлат нотижорат ташкилотлари Республика идораларидан 7 нафар номзод қатнашчилар томонидан таклиф этилди. Якунда 4 нафар номзод кўпчилик овоз билан ҳисобот-сайлов Конференциясига вакил этиб сайландилар. Улар орасида Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти раиси Э.Нарпулатов иштирокчиларнинг салмоқли қисми хохишига кўра, ушбу таркибдан ўрин эгаллади. Энди галдаги вазифа Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясининг худудларда айни анжуманга вакиллар сайлаш жараёнлари бўлиб ўтади. ЎзКОЖнинг барча худудий бўлим раҳбарларини айни жараёнда фаоллик кўрсатишларини сўраймиз.