Хизматига раҳматлар қолиб,
Ўчкорликка босиб қадамлар.
Бўлдингизми музаффар, ғолиб,
Муаллимни урган одамлар?
Токай ёнин олиб юргайсиз,
Токай бунда тараф сургайсиз
Бир кун болангиздан кўргайсиз,
Муаллимни урган одамлар
Илмсизлик ғолиб - ўнгу сўл,
Сиз ҳам унга узун очиб йўл,
Келажакка кўтардингиз қўл,
Муаллимни урган одамлар.
Ҳали Сизни не қисмат кутар,
Бир мазлумнинг уволи тутар.
Болангизга сиздек ғам ютар -
Муаллимни урган одамлар.
Эртангиздан бўлманг деб жудо,
Борин берди қилиб жон фидо,
Қадрин ўзи тоғ этсин Худо,
Сизни ўзи ҳукм этсин Худо,
Ўлдирай деб турган одамлар...
Муаллимни урган одамлар.
©Маъмура Зоҳидовa
Ўчкорликка босиб қадамлар.
Бўлдингизми музаффар, ғолиб,
Муаллимни урган одамлар?
Токай ёнин олиб юргайсиз,
Токай бунда тараф сургайсиз
Бир кун болангиздан кўргайсиз,
Муаллимни урган одамлар
Илмсизлик ғолиб - ўнгу сўл,
Сиз ҳам унга узун очиб йўл,
Келажакка кўтардингиз қўл,
Муаллимни урган одамлар.
Ҳали Сизни не қисмат кутар,
Бир мазлумнинг уволи тутар.
Болангизга сиздек ғам ютар -
Муаллимни урган одамлар.
Эртангиздан бўлманг деб жудо,
Борин берди қилиб жон фидо,
Қадрин ўзи тоғ этсин Худо,
Сизни ўзи ҳукм этсин Худо,
Ўлдирай деб турган одамлар...
Муаллимни урган одамлар.
©Маъмура Зоҳидовa