Фильтр публикаций


☝️Нумерология - бу рақамлар ва инсоннинг келажаги ёки характери ўртасидаги диний, эзотерик ёки мистик алоқаларнинг мавжудлигига ишонишга асосланувчи сохта йўналиш. Унинг тарафдорлари сўзлар, исмлар ва ғоялардаги ҳарфларнинг рақамли қийматини ўрганишга ишора қилади ва натижалари кўпинча паранормал, астрология ва бошқа башоратлар билан боғлиқ.

🔥Илмий нуқтаи назарга кўра, рақамлар шунчаки маъно-мазмунга эга эмас ва инсон ҳаётига таъсир қилмайди. Шунинг учун, нумерологияга илмий жило кўринишини бериш учун рақамлардан фойдаланадиган хурофот ва сохта фандир. Скептиклар нумерологик тамойиллар ва усулларини қанчалик илмийлигини текшириш учун иккита синов ўтказдилар. Бири Буюк Британияда 1993 йилда, иккинчиси 2012 йилда Исроилда профессионал нумеролог ва 200 нафар ўрганилувчи иштирокида ўтказилган. Тажриба икки марта такрорланган ва ҳар сафар салбий натижаларни кўрсатаверган.

https://t.me/Psihosfera_uz


☀️Бугун “PSIXOSFERA” Амалий психология маркази директорининг муовини РАИМДЖАНОВ МИРКАРИМ ТОЛИБЖОН ЎҒЛИнинг таваллуд айёми! Шу муносабат билан, Миркарим Раимджановни табриклаймиз ва келажакдаги ишларига улкан муваффақиятлар тилаб қоламиз!

https://t.me/Psihosfera_uz


Репост из: "Toshkent" telekanali
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#siz_nima_deysiz
Toshkent │Siz nima deysiz? │13 Dekabr

Facebook | Instagram | Telegram | Uztv.tvYoutube


Кўрсатувда "Психосфера" марказидан С.Юлдашев ҳам иштирок этган⬇️⬇️⬇️.


🔥Бугун Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқалъа туманида «Устозга эҳтиром» деб номланувчи ҳайкални кўриб қизиқиб қолдим. Мана бўларкану устозларга ҳам ҳайкал қўйса, деганимда туман «Инсон» ижтимоий ҳимоя маркази директори Бегзод ака, ушбу ҳайкалнинг тарихини тайтиб берди. Ҳайкал бир вақтнинг ўзида ҳам она, ҳам хотин ва ҳам мураббийлик ролларига қуршаб олинган, ўз вазифаларини содиқлик ва талабчанлик билан бажарганлиги туфайли тунда қолиб кетиб, йўлда қашқирга ем бўлган мураббий аёлни руҳини шод этиш учун барпо этилганлигини эшитиб қалбим ларзага келди. Кўз ўнгимда ушбу реал воқеани ўтказар эканман дунёдаги глобал тараққиёт ҳам, бу аёлнинг қилган иши олдида заррачадек кўринди, хафа бўлдим, ичимни бошқариб бўлмайдиган ҳиссиётлар эгаллади, хайкалга қараб тикилиб қолиб қолдим, инсонлар қадрият тўғрисида нафақат нотўғри фикрлашини ўйлаб қолдим.

https://kknews.uz/uz/88756.html
Хайкал тарихини ушбу ⬆️⬆️⬆️хаволада ўқишингиз мумкин.

https://t.me/Psihosfera_uz


☝️Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқалъа туманида навбатдаги тренинг ўтказилди. Тренингда нафақат зўравонликдан жабр кўрганларга комплекс ёрдам кўрсатиш, шунингдек зўравонликни содир этган шахснинг агрессив хулқини коррекция қилиш борасида ҳам малакалар оширилди.

https://t.me/Psihosfera_uz


🔥Родология - бу сохта илмий эзотерик тушунча бўлиб, унга кўра инсоннинг ҳаётий муаммолари унинг аждодлари билан содир бўлган травматик ҳодисалар туфайли юзага келади.

⚠️Родология когнитив бузилишларни қўллаши ва инсоннинг ҳаётидаги муваффақиятсизликлари учун жавобгарликни "аждодларга" ўтказишга интилиш билан зарарли йўналиш саналади. Родологлар ўз мижозлари бошдан кечирган ҳар қандай қийинчиликларни "туғилиш травмаси" деб тушунтирадилар; улар одамдан хатолари учун жавобгарликни олиб ташлайдилар ва ушбу хатоларни гўёки уларнинг аждодларига топширадилар; мураккаб муаммоларни осон ҳал қилишни таъминлаш билан шуғулланади.

⛔️Кўриниб турибдики, ушбу сохта йўналиш амалий психологиядаги энг зарур саналувчи “Ҳозир ва шу ерда” тамойилига мос келмайди, инсонни ўз аждодларига нисбатан негатив эмоцияларни юзага келтиради, ўтмиш дастурларига ҳиссий қулфлаб қўяди ва шу билан замонавий авлодлар кўз ўнгида муваффақиятсиз оилавий тарихни шакллантиради.

https://t.me/Psihosfera_uz


☝️Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткул туманида навбатдаги тренинг ўтказилди. Тренингда нафақат зўравонликдан жабр кўрганларга комплекс ёрдам кўрсатиш, шунингдек зўравонликни содир этган шахснинг агрессив хулқини коррекция қилиш борасида ҳам малакалар оширилди.

https://t.me/Psihosfera_uz


🪐Тадқиқотларга кўра, охирги йиллар ичида мунажжимлар башоратига ишонадиган аҳолининг улуши камайиб бормоқда. Лекин шунга қарамасдан, юлдузлар талқинига таянган ҳолда ҳаётий муҳим қарорларни қабул қиладиган одамлар атрофимизда талайгина.

⁉️Нега Россия Фанлар Академияси астрологияни сохта илм деб тан олди? Чунки, у орқали инсон тақдири тўғрисида қилинаётган тахминлар илмий мезонларга жавоб бермайди. Америкалик психологлар Джон Макгрю ва Ричард Макфолл ҳам қанчалик атсропсихологик методикаларни тўғри келишини аниқлаш мақсадида эксперимент ўтказганда, илмиёт ёки ҳақиқатга зиррача ҳам яқин келмаган натижалар чиққан. Аммо, бундай натижалар астрологияга ишонган инсонларнинг эмоционал тизимига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.

🎯Шундай экан, ўйлаб кўришимиз керак… Инсон ҳаётида инқирозли вазиятлар юзага келганда, осмонга қараб юлдузлардан жавоб кутиши керакми, ёки миясини ишга солиб таҳлил қилиши керакми?

https://t.me/Psihosfera_uz


Репост из: Mirkarim Tolibi
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
💠"AMALIY PSIXOLOGIYA" prof.kursining navbatdagi bitiruv kechasidan qisqacha videolavha💠

👇👇👇👇👇👇👇

Telegram | Instagram | You tube


💠«Геммо» лотинча "gemmeus" сўзи – ёрқин ва безак деган сўзларни англатади.
Псевдо-психологиянинг бу йўналиши бир неча минг йиллар давомида одамлар қимматбаҳо тошларда сеҳрли хусусиятлар бор, деган афсоналарга асосланган.

⁉️Гемопсихологларнинг фикрига кўра, биллурни қўлингизда ушлаб туриш ёки уни тананинг маълум бир қисмига қўллаш орқали сиз касалликлардан халос бўлишингиз, ҳаётингизга омад ва муҳаббатни жалб қилишингиз, тинчлик ва осойишталикка эришишингиз, шунингдек, янада ишончли бўлишингиз мумкин.

😇Баъзан одамлар ўз-ўзларига ишониш ёки эҳтимоллар назариясига кўра соғайсаларда, буни қимматбаҳо тошлар сеҳри билан боғлаши мумкин. Шундай қилиб, масалан, саҳнадаги тақдимотчи томошабинларнинг қўрқувидан халос бўлади - у қўлида биллурни ушлаб, бу уятчанлик ва хавотирни йўқ қилади, шундан сўнг у яхши ижро этади деб ўйлайди.

😱Кўпинча хавотир, саросималик ва ўзини паст баҳолайдиган инсонлар бу соҳадаги фирибгарларнинг қурбонларига айланишади.

https://t.me/Psihosfera_uz


Йил якунида сафарларимиз ҳам кўпайиб кетди😇.

☝️Қорақалпоғистон Республикасининг турли туманларида зўравонликка қарши кураш бўйича мутахассисларнинг малакасини ошириш юзасидан сайёр тренинглар ўтказилмоқда.

💠Расмда Қораузак туманидаги тренингдан лавҳалар.

https://t.me/Psihosfera_uz


📣Тета Хилинг (Theta Healing) медитация усули бўлиб, у сохта илмий амалиёт ҳисобланади. 1995 йилда Вианна Стибал томонидан яратилган. Унинг издошларининг таъкидлашича, бу усул одамларнинг мия ритмини тета тўлқинларига ўзгартириб, табиий сезгини ривожлантиришга ўргатади, бу усул яратувчисига кўра, "ҳиссий энергия" га таъсир қилади ва одамни даволайди.

☝️Тета-шифо фалсафасининг асоси - Вианна Стибал томонидан ихтиро қилинган "Мавжудликнинг Етти Режаси" концепциясидир. Унинг сўзларига кўра, бу мавжудлик режалари "Барча нарсанинг Яратувчиси" билан контактга киришни таъминлайди. Тета тўлқинлари гўёки Яратгувчи билан алоқада бўлиб, касалликларни даволайдиган ҳамма нарсанинг энергиясидир.

🔥Тета Хилинг фалсафаси ўзининг эзотерик асоси, шунингдек, унинг самарадорлиги тўғрисида илмий исботи йўқлиги учун танқид қилинган. Усул яратувчиси Вианна Стибал Айдахо судида фирибгарликда айбланган. Стибалнинг таъкидлашича, ушбу усул ёрдамида у саратон касаллигидан даволанган. Аммо унинг собиқ эри судда уни ҳеч қачон саратон касаллигига чалингани йўқлигини айтиб ўтган.

https://t.me/Psihosfera_uz




🔥14-гуруҳ тингловчиларини “Амалий психология” курсини маваффақиятли якунлагани билан табриклаймиз! Битирувчиларимизга келажакдаги касбий ишларига муваффақиятлар тилаб қоламиз!

👨🏻‍🎓Курс спикерлари амалий психологлар Санжар Юлдашев ва Миркарим Раимджанов.

https://t.me/Psihosfera_uz


⁉️ИЛМИЙ АСОСГА ЭГА БЎЛМАГАН, АМАЛИЙ ПСИХОЛОГИЯ ДЕБ ЎЗИНИ АҲОЛИГА ТАҚДИМ ЭТУВЧИ СОХТА ЙЎНАЛИШЛАРДАН ХАБАРДОРМИСИЗ?

Уларга қуйидагилар киради:
➕Геммопсихология
➕Астропсихология
➕Родология
➕Квант психологияси
➕Нумерология
➕Тета-Хилинг
➕Хиромантия
➕Парапсихология
➕Тарология.

❓Нима деб ўйлайсиз, психологияда яна қандай сохта йўналишлар бор? Ушбу йўналишларнинг қай бири тўғрисида батафсил маълумотга эга бўлмоқчисиз?

✍️Шарҳлар қолдиринг, мунозара қиламиз.

https://t.me/Psihosfera_uz


🎯Бугун Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасида “Тенг-Биз биргаликда гендер тенглиги тарафдоримиз" лойиҳаси ва «Гендер зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракатлар» акция доирасида “БИЗ ОИЛАДА ВА ЖАМИЯТДА ГЕНДЕР ЗЎРАВОНЛИКГА ҚАРШИМИЗ” шиори остида конференция ташкил этилди.

👨🏻‍🎓Конференцияда бошқалар қаторида «Психосфера» маркази раҳбари С.Юлдашев “Гендер стереотиплар ва маданият” мавзусида ўз ёндашувларини тақдимот қилди.

✔️Конференция Европа Иттифоқи, Грециянинг (Афина) Athens Network of Collaborating Experts (ANCE) ташкилоти ва Фарғона вилоятининг “Меҳржон” аёллар ва болалар маркази томонидан ташкил этилди.

https://t.me/Psihosfera_uz


Репост из: Psixolog PhD
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


💠Туркманистон Республикаси Ашхабад шаҳрида “Психосфера” маркази директори С.Юлдашев томонидан шифокорлар, психологлар ва ижтимоий ходимлар учун “Одам савдосидан жабрланган шахсларни психологик реабилитация қилиш методикаси” мавзусида уч кунлик семинар-тренинг ўтказилди.

🔹Ташриф давомида қўшни мамлакатдаги ҳамкасбларимиз билан ҳамкорлик қилиш механизмлари келишиб олинди.
https://t.me/Psihosfera_uz


☎️Курсга ёзилиш ва қўшимча маълумот учун +998999914187 рақамга қўнғироқ қилинг, ёки қуйидаги телеграмга ёзинг: https://t.me/SevaraNasimxan

https://t.me/Psihosfera_uz

Показано 20 последних публикаций.