🔔РИВОЯТ!!!
✍ Нилуфар Темур қизи
➕ PEDIATRIYA_24
Бундан ўтган боболар,
Сўзи пурмаъно ғоят.
Ўша пирлардан сизга
Сўзлаб берай ривоят.
Бор емиш бир оила,
Ҳоли ночор ва фақир.
Бисотида бир сигир,
Ерлари еса тақир.
Оғриб қолиб бир кун ер,
Етибди кун қазоси.
Ўтибди уч кунларда
Елга оши, азаси.
Хотин қолиб ғафлатда,
Қучибди уч боласин.
Қишлоғидаги ҳеч ким
Тингламабди ноласин.
Қайси нодон қиларди,
Уч бола билан хотин.
Рад қилса ошиқларин,
Булғамоқ бўлди отин.
Болаларин қорнини,
Аёл ўйлади роса.
Қолмади қилинмас иш,
Сўнг бўлди у раққоса.
Тез орада аёлнинг,
Ую жойи гуллади.
Иложсизлик ортидан,
Номусини пуллади.
Шу касби орқасидан,
Етди болалар бўйи.
Амал-тақал қилиниб
Ўтди уларнинг тўйи.
Шу аёлнинг тақдирин,
Ўйламай бирор еркак.
Мана неча қўлларда
Аёл бўлди хўп ермак.
Бир пар нон бермаганлар,
Жон деб даврин сурдилар.
Қишлоқнинг хотинлари,
Уни қарғаб юрдилар.
Раққоса аёл толди,
Оғир дардга чалинди.
"Отанг ёнига қўйма,
Деб ўғлига ялинди.
Уятлиман отангдан,
Қизаради юзларим.
Гуноҳимни кечиринг,
Деди ўғил-қизларим.
Товба тазарру билан
Аёл берди жонини.
Азройилнинг қўлига ,
Топширди иймонини.
Кўтардилар тобутни,
Ҳатто шамол елмади.
Қишлоқдан жанозага
Бирор инсон келмади.
Дўзахийдир дедилар,
Булғаб аёл отини,
Жанозага қўймади,
Еркакларнинг хотини.
Кетди тобутда аёл,
Охиратга ўкиниб.
Уни кўмди гўрков ҳам,
Ёзғириб ҳам сўкиниб.
Савол-жавобин кутиб,
Ётар еди сабрда.
Шунда нурли фаришта
Бино бўлди қабрда.
Қўлларидан тутдию,
Самога олиб кетди.
Барча тухмат, риёлар
Орқада қолиб кетди.
Бундоқ қараса аёл,
Жаннат пари қувлари.
Оқиб турар ёнидан,
Оби кавсар сувлари.
Оппоқ ҳарир либосда,
Кўринди шунда ери.
Ёдидан чиқди буткул
Аёлнинг нима дери.
Юм-юм йиғлаб тиз чўкди,
Аёл ерин пойига.
Қориштирингиз мени
Деди дўзах лойига.
Еркак табассум ила,
Тутди аёл қўлидан.
Фақат Оллоҳ қайтарар деди
Дўзах йўлидан.
Сен болаларимиз учун,
Кечдинг бу ширин жондан.
Жаннат очилди сенга,
Азизам ўша ондан.
Есингдами ҳув бир гал,
Етагинг олов тўсди.
Айланганингда учиб,
Кетганди пиёз пўсти.
Оловга қарши борган,
Сендаги у етаклар,
Қабрдаги ҳаёйинг,
Сени бунга етаклар.
Алқисса шу хотима,
Ҳеч ким билмас охирин.
Ботинку ўткинчидир,
Гўзал қилинг зохирин.
Сабабларин билмасдан,
Айблаймиз гоҳ кимларни.
Оллоҳ ўзи баҳолар,
Гуноҳкор, мазлумларни.
Шундай екан биз аввал,
Ўзимизга боқайлик.
Бандагамас аввало,
Бизлар ҲАҚқа ёқайлик
✍ Нилуфар Темур қизи
➕ PEDIATRIYA_24