Давлат дастури лойиҳаси муҳокамада
ЎзННТМА ва Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди ҳамкорлигида Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга ошириш бўйича давлат дастури ва уни тасдиқлаш тўғрисидаги Президент Фармони лойиҳалари муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
Давра суҳбатида таъкидландики, давлат дастурининг қабул қилинишида ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакилларининг фикрлари ҳам муҳим. Бу борада мазкур учрашув мулоқот ва таклифларни умумлаштириш учун яхши платформа бўлиб хизмат қилади.
Лойиҳада фуқаролик жамияти институтларига ҳам бир қатор вазифалар белгиланмоқда. Хусусан, “Фуқаролик жамияти ҳафталиги”ни ўтказиш, соҳа фаолларини “Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони билан тақдирлаш ҳамда “Фуқаролик ташаббуси” миллий мукофоти танловини ўтказиш каби тадбирлар назарда тутилмоқда.
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Веб-сайт | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube