🇷🇺🥊Бивол - Бетербиев трилогияси 100 000 томошабин сиғадиган "Лужники" стадионида ўтказилиши мумкин
Россиялик яримоғир вазн тоифаси вакиллари Дмитрий Бивол ва Артур Бетербиев ўртасидаги учинчи жангнинг ўтказилиш эҳтимоли ошди.
🇸🇦Кеча Ар-Риёд шаҳрида ўтган жангда келиб чиқиши қирғизистонлик бўлган Дмитрий Бивол рақибини очколар ҳисобига кўра мағлуб этиб, яримоғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпионига айланган эди. Бу билан у илк жангдаги мағлубият учун реванш олиш баробарида 40 ёшли Бетербиевга фаолиятидаги илк мағлубиятни тақдим этганди.
Боксчилар учинчи жангга ҳам қарши эмас. Трилогия Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) президенти Умар Кремлёв хабар берди.
Кечаги ғалаба эвазига Дмитрий Бивол ўз қўлида WBC, IBF, WBO, WBA, IBO ва The Ring камарларини бирлаштирди.
👉https://t.me/+iqeLJ00kKdM4NTli