ШЕРОБОДДА ПИШИБ ЕТИЛГАН ТИЛЁРАР ҚОВУНЛАР ХАЛҚИМИЗ ДАСТУРХОНИГА ТАҚДИМ ЭТИЛМОҚДА
Сурхондарёлик деҳқон ва фермерлар, томорқа эгаларининг мева-сабзавот ва полиз маҳсулотларини етиштиришга қаратаётган алоҳида эътибори ҳамда уларга берилаётган кенг имкониятлар самараси ўлароқ бу маҳсулотларни халқимиз дастурхонига эртароқ тақдим этишга эришилмоқда.
Шеробод тумани ҳокимлиги Ахборот хизматининг маълум қилишича, “Шеробод Агро Импекс” масъулияти чекланган жамияти томонидан 25 гектар ер майдонида экилган Голландиянинг “Мазаин” ва “Дакара” навли эртапишар қовунлар тўлиқ пишиб етилди. Айни пайтда таъми тилёрар ва харидоргир бу қовунлар халқимиз дастурхонига тақдим этилмоқда. Шу билан бирга етиштирилган бу тур маҳсулотнинг бир қисми экспортга йўналтирилади.
Уста деҳқонларнинг айтишича, туманда йилнинг феврал ойиданоқ қовун парваришига киришилади. Аввалига уруғлар махсус идишларга экилиб, иссиқхона шароитида ўстириб олинади. Бўйи меъёрига етган кўчатлар кенг майдонга плёнка остига экиб чиқилади.