МУРТАЗО ҚАРШИБОЙНИНГ "ЎТТИЗ ЙИЛЛИК АНДИША" КИТОБИДАН ТАГИГА ЧИЗИБ ЎҚИГАНЛАРИМ
Остонада уни кутиб ол,
Ичкарига қўйма ўлимни!
*
Юрагимга чизилган сурат
Кулаётган қизнинг сурати.
*
Бошин силар офтоби йўқ бу кўчалар мени қийнар,
Кўнгил тўлар моҳтоби йўқ бу кечалар мени қийнар...
*
Қанча жангда енгилдинг-ку, ғўр,
Энди бир бор енгмоққа шайлан.
*
Йиқилмайсан энди, қуласанг...
*
Мен туганмас бир ашуламан.
*
Алдар сени, учма сўзларга,
Садо – ўзга, ўзга – моҳият.
Боқа олсанг мағрур кўзларга
Шунинг ўзи катта мадҳия!
*
Ҳатто осмон гуллади...
*
Бу чеҳра бир гўзал боққа ўхшайди,
Мевалари ҳил-ҳил пишган боққа.
Қақраб кетган лабларинг билан
Териб олгинг келар меваларини.
*
Ҳамма сурон бошлаган чоғда
Сукунат ҳам бир гўзал шеърдир.
*
Табассумга кечикдик-ку, биз,
Энди, ахир, йиғламоқ ҳам кеч!
*
Сизни дея дунёга келган,
Дунёдаги барча йигитлар!
*
Хаёлимда саҳронинг гули...
*
Маъюс табассумлар, алдаманг мени,
Бахтли табассумлар, устимдан кулманг.
*
Шуҳрат, алам ҳамда шонлар бор,
Ўлаётган ҳаяжонлар бор.
*
Севмоққа-ку, қўрқасан,
Севмаслик ҳам гуноҳдир.
*
Шодлик излаб дунёга келдим,
Ўзни излаб келдим Тошкентга.
Мендек оқил йўқ экан, билдим,
Билдим, мендек нодон йўқ экан!
✍ Муртазо ҚАРШИБОЙ
@OtabekBaxtiyor
Остонада уни кутиб ол,
Ичкарига қўйма ўлимни!
*
Юрагимга чизилган сурат
Кулаётган қизнинг сурати.
*
Бошин силар офтоби йўқ бу кўчалар мени қийнар,
Кўнгил тўлар моҳтоби йўқ бу кечалар мени қийнар...
*
Қанча жангда енгилдинг-ку, ғўр,
Энди бир бор енгмоққа шайлан.
*
Йиқилмайсан энди, қуласанг...
*
Мен туганмас бир ашуламан.
*
Алдар сени, учма сўзларга,
Садо – ўзга, ўзга – моҳият.
Боқа олсанг мағрур кўзларга
Шунинг ўзи катта мадҳия!
*
Ҳатто осмон гуллади...
*
Бу чеҳра бир гўзал боққа ўхшайди,
Мевалари ҳил-ҳил пишган боққа.
Қақраб кетган лабларинг билан
Териб олгинг келар меваларини.
*
Ҳамма сурон бошлаган чоғда
Сукунат ҳам бир гўзал шеърдир.
*
Табассумга кечикдик-ку, биз,
Энди, ахир, йиғламоқ ҳам кеч!
*
Сизни дея дунёга келган,
Дунёдаги барча йигитлар!
*
Хаёлимда саҳронинг гули...
*
Маъюс табассумлар, алдаманг мени,
Бахтли табассумлар, устимдан кулманг.
*
Шуҳрат, алам ҳамда шонлар бор,
Ўлаётган ҳаяжонлар бор.
*
Севмоққа-ку, қўрқасан,
Севмаслик ҳам гуноҳдир.
*
Шодлик излаб дунёга келдим,
Ўзни излаб келдим Тошкентга.
Мендек оқил йўқ экан, билдим,
Билдим, мендек нодон йўқ экан!
✍ Муртазо ҚАРШИБОЙ
@OtabekBaxtiyor