Мадҳни ҳам эплаганга чиқарган
ИСМИНГГА МОС ЖАСОРАТИНГ
(“Манчестер Сити” футбол клуби аъзоси, Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Абдуқодир Ҳусановга)
Бу элнинг куч-қудратига,
Берилган соф баҳодир.
Боқиб қадди-бўйларингга,
Дейман: фахр Абдуқодир.
Исмингга мос жасоратинг,
Қодир зотдан чин атодир.
Омад, деган ўз-ўзидан
Келмас ахир, Абдуқодир.
Дунё футбол майдонидир,
Не ўйинлар бўлмас содир.
Мардлари кўп жанггоҳ ичра
Турмоқ оғир, Абдуқодир.
Олам бедор, йўқ ороми,
Қайга боқса ўзбек номи,
Оврўпа ҳам шак-шубҳасиз
Очди бағир, Абдуқодир.
Бобонг Темур, Мангуберди,
Жасоратда тенгсиз эрди.
Томирингда оқар қони,
Асли ёвқур, Абдуқодир.
Кимга тушса Ватан кори,
У аталар юрт шунқори,
Халқни полвон ифтихори,
Дейман: фахр, Абдуқодир.
Яҳёхон Фаёз,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси
(«Халқ сўзи» газетасининг 2025 йил 23 январь кунги 16 (8911)-сонидан)
Бирор янги ташбеҳ ёки фикр кўрмадим. Сатрларда сунъийлик, зўракилик бўртиб турибди. Овоз чиқариб ўқиганда айниқса, яққол билинади.
Қиёслаганда Амир Темур ва Жалолиддин Мангуберди номларини ишлатиш қанчалик тўғри? Бу ерда шеър қаҳрамони кимнидир енгмаяпти, жанг қилмаяпти. Балки машҳур ўзбек футболчиларини хотирлаш мақсадга мувофиқмиди?
Умуман, мадҳни ҳам эплаганга чиқарган. Бундай шеърлар ўқувчида фахр-ифтихор, ғурурланиш ҳисларини уйғотиши, одамни ҳаракатга ундаши, янги ғояларга илҳомлантириши керак эмасми?
Таққослаш учун Сирожиддин Саййиднинг Диёра Келдиёровага бағишланган шеъридан парчалар:
ИСМИНГДА ВАТАН БОРДИР
Исмингда Ватан бордир, насабингда ҳам – Ватан.
Ичдан қасд қилиб ичган қасамингда ҳам – Ватан.
...Эй, нописанд дунёни бир ҳамлада енгган қиз,
Париж, Лондон, Румода топилмагай сендай қиз!
Бир ярқ этди оламнинг кеча ва кундузлари,
Порлагандай Парижда Самарқанд юлдузлари.
...Сен олган тилло туғро кўксингда ярқ этган дам,
Хира тортди Фарангнинг фаранг қандиллари ҳам.
...Бу бир кибор дунёдир – Чироқчи ё Косонмас,
Оврупо панжасига панжа урмоқ осонмас!
Олдингилар, қарасанг, чангларингда қолибдир,
Бир ўзингмас – бутун эл, яхлит Ватан ғолибдир!
Осиёдир бу олам “о”дан токи “ё”гача,
Токи Токиогача, токи Токиогача.
Ўшал ёпон қизга ҳам менинг раҳматларим бор,
Ёпон қизмас, аслида йиғлади номус ва ор.
...Олдингилар агарчи зару олтинлилардир,
Энг гўзал олтинлилар – сендай олтинлилардир.
...Мабодо кайвонилар чорасиз қолсайдилар,
Эйфел минорасини курашга солсайдилар.
Шак-шубҳасиз шу заҳот курашчан ва шиддаткор,
Жисму жонингда жўшиб момомерос ғурур, ор –
Она юрт байроғини энг тепасига қадаб
Ва бу зўр ғалабангни элу юртингга атаб,
Эйфел минорини ҳам ҳалол уриб майдонда,
Қўлтиқлаб келар эдинг она Ўзбекистонга!