СЕНМИДИНГ...
Қўлларингдан тутдим...
Ахийри тутдим,
Тоқату сабримнинг нақ поёнида.
Минг йилча изладим, минг йилча кутдим
Ва топдим... ёнимда ~ шундоқ ёнимда.
Ҳиноли кафтингда юлдузлар ғужғон,
Манглайинг тоқида ярқирар офтоб.
...Сенмидинг, орзумга юлдузлар сочган,
Сенмидинг, шеъримга сепган оташ-тоб?!
Сенмидинг, фалакка ойдек юксалиб,
Кафтингга муносиб кўрган бошимни,
Ўзимдан ўзимни ажратиб олиб,
Заминга қолдирган ғариб лошимни?..
Сенмидинг...
ㅤㅤ Бизга қўшилинг
✿•┈┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈┈•✿
🤩👉 @Yorim 👈🤩
✿•┈┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈┈•✿
Қўлларингдан тутдим...
Ахийри тутдим,
Тоқату сабримнинг нақ поёнида.
Минг йилча изладим, минг йилча кутдим
Ва топдим... ёнимда ~ шундоқ ёнимда.
Ҳиноли кафтингда юлдузлар ғужғон,
Манглайинг тоқида ярқирар офтоб.
...Сенмидинг, орзумга юлдузлар сочган,
Сенмидинг, шеъримга сепган оташ-тоб?!
Сенмидинг, фалакка ойдек юксалиб,
Кафтингга муносиб кўрган бошимни,
Ўзимдан ўзимни ажратиб олиб,
Заминга қолдирган ғариб лошимни?..
Сенмидинг...
ㅤㅤ Бизга қўшилинг
✿•┈┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈┈•✿
🤩👉 @Yorim 👈🤩
✿•┈┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈┈•✿