⚡️⚡️⚡️
СУБСИДИЯ АЖРАТИШ 23 СЕНТЯБРДАН БОШЛАНАДИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 апрелдаги «2024 йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-70-сон Фармони кўра:
☑️Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги хабарига кўра, Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлашнинг тасдиқланган мақсадли параметрлари доирасида аризалар қабул қилишнинг иккинчи босқичи жорий йилнинг 23 сентябр куни соат 09:00 да бошланади.
▪️Шунингдек, ижтимоий мезонларга мувофиқ, субсидия олиш учун фуқароларга янада кенгроқ имконият яратиш мақсадида уларнинг даромадларини инобатга олиш тартибига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
☝🏻Эндиликда ариза берувчининг хоҳишига кўра, унинг даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин бўлади.
Субсидия олиш учун аризани Давлат хизматлари марказларига бевосита борган ҳолда ёки «my.gov.uz» ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мустақил равишда ариза топширишингиз мумкин.
☑️Эслатма: ариза берувчи ва/ёки унинг турмуш ўртоғининг (шу жумладан, кафил сифатида келтирган яқин қариндошлари) ўртача даромад миқдори:
▪️Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — МҲТЭКМнинг 2,7 бараваридан (2 млн 835 минг сўм) 8 бараваригача (8 млн 400 минг сўм);
▪️Тошкент шаҳрида — МҲТЭКМнинг 2,7 бараваридан (2 млн 835 минг сўм) 9,2 бараваригача (9 млн 660 минг сўмгача) бўлиши зарур.
Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri
🌍Web-site |✅ Telegram | ✅Faсebook | ✅You tube