ОЛТИНКЎЛ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ |Matbuot xizmati


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Олтинкўл туманида рўй бераётган жамият, иқтисодиёт, илм-фан, маданият, спорт, технологияларга оид энг сўнгги хабарлар. 2021/©

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Душанбеда катта тантана билан кутиб олинди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Репост из: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Душанбе шаҳрига келди. Пойтахт аэропортида олий мартабали меҳмонни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон кутиб олди.

Давлатимиз раҳбари “Дўстий” майдонига ташриф буюриб, Исмоил Сомоний ҳайкали пойига гул қўйди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев прибыл в город Душанбе с государственным визитом. В столичном аэропорту высокого гостя встретил Президент Республики Таджикистан Эмомали Рахмон.

По прибытии глава нашего государства посетил площадь «Дусти» и возложил венок к памятнику Исмоилу Сомони.

#Mirziyoyev #tashrif #Tojikiston #ehtirom

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


АСФАЛТ ҚОПЛАМАСИГА СИРТҚИ ИШЛОВ БЕРИШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Хабарингиз бор, айни кунларда Андижон вилояти автомобил йўллари бош бошқармаси назорати остида Олтинкўл тумани ҳудудидан ўтувчи давлат аҳамиятидаги 4Р-112 "Фарғона халқа йўли" автомобил йўлининг 141-145 км қисмида туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси йўлсозлари томонидан асфалт қопламасига сиртқи ишлов бериш ишлари амалга оширилмоқда.

Айни бугунда ҳам асфалт қопламасига сиртқи ишлов бериш ишлари қизғин давом этиб, йўл инфратузилмасининг яхшиланиши билан бир қаторда транспорт воситаларининг хавфсиз қатнови ҳам таъминланмоқда.

Олтинкўл туман ҳокимлиги Матбуот хизмати


Белбоғли кураш бўйича Фарғонада вилоятида Жахон чемпионатига саралаш баҳслари бўлиб ўтмоқда.

Унда Олтинкўл фарзандлари Дилшодбеков Абдумалик, Султонбоев Нусратилло, Рузиев Хусниддин, Исроилов Жасур, Анваржонов Аъзамжон,Артиков Рустам ,Камолдинов Бегизод, Собиржонов Акбар, Муйдинов Бобирмирзолар ҳозирда финал босқичидалар.

Олтинкўл тумани ҳокимлиги юқорида номлари қайд этилган курашчиларимизни самимий табириклаб, келгусида Россияда бўлиб ўтадиган Жахон чемпионатида ҳам юртимиз байроғини баланд кўтаришини тилайди.

Олтинкўл туман ҳокимлиги Матбуот хизмати


Олтинкўл туман 2-сон касб-ҳунар мактабида "Очиқ эшиклар куни" бўлиб ўтди

Тадбир касб ҳунар мактаби раҳбарияти ва педагог ходимлари томонидан пухта тайёргарлик кўрган ҳолда уюшқоқлик билан ўтказилди. Тадбирда сўзга чиққанлар касб ҳунар мактабининг фаолияти тўғрисида маълумот беришди.

Бугунги тадбирда ўқувчиларни касб ҳунар мактаби бўйлаб, жумладан, спорт зали, ахборот ресурс маркази, ётоқхона, ошхона, махсус фанлари учун жихозланган хоналар бўйлаб саёҳат уюштиришиб, бирма-бир таништирдилар.

Олтинкўл туман ҳокимлиги Матбуот хизмати


Репост из: Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Олтинкўлда янги лойиҳалар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, аҳоли даромадини ошириш бўйича ҳаракатлар давом этмоқда.

-қўшимча маълумот-

Саҳифа; @andpress



Показано 7 последних публикаций.