NURIHILOL🤍🤍🤍


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Нурихилол ижоди
Хаётий долзарб хикоя ва киссалар.
Каналимиз манзили
@Nurihilol

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Одамлар Бахт билан яшаб бахтни излаб юришади,аслида эрталаб уйингда оила даврасида ичилган Бир пиёла чойнинг ўзи хам Бахт .Хайрли Кун бахтга тўла бахтлиларим

Хаммаларингизни Оллох учун яхши кўраман.❤️


Алмаштириш вақти келди.

У таксида қатнади, сиз иссиқда автобус кутдингиз.

У кучли домлаларда индивидуал ўқиди, сиз китобларингиз учун ҳам пул йиғдингиз.

Отаси контрактини олдиндан тўлаб қўйди, сиз ўқишдан кейин ишга қатнадингиз.

Шароити борлиги учун у айбдор эмас. Йўқлиги учун сиз.

Кенг имкониятлар бизга ақлли даҳоларни берди - Муск, Безос, Билл Гейтс.

Сиқилманг.

Тор имкониятлар бизга ҳаракатчан даҳоларни берди - Женсен Ҳуан, Жек Ма, Менделеев.

Имконият ҳаммасини ҳал қилмайди. Ҳаракат ҳал қилади . Хайрли Кун яхшиларим


Hayrli kun!

Men bolalarni begonasi bo'lmaydi degan aqida ostida tarbiyalanganman. Bolalarni ajratmayman.
Bugun shunde narsani guvoxi bo'ldimki insonlarni o'ta jirkach, ikki yuzlamachilari xamnbor ekan. Qattiq dilim ogʻridi . Alloh kifoya qilsin.

@Nurihilol


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Хайрли тонг Яхшиларим
Янги тонг, янги кун, янги имкон муборак бўлсин, сафарга отланганларга Аллоҳ мададкор бўлсин...

Аллоҳ бугунги кунимизни ҳайрли, баракотли ва Ўзи рози бўладиган амалларга бой қилсин.

Кўпдан бери ўйлаб юрган савобли ва фойдали ишларингизни бугун амалга оширинг.
Сиз буни уддалайсиз...💐💐💐


Kanaldagi xikoyalarni kim qayerga uzatayapti.

Iltimos suramay olmanglar. Bu meni mexnatim. Rozi bo'lmayman.

@Nurihilol


#ЯРИМ_КЎНГИЛЛАР

#Н24

Муаллиф:@Nurihilol

Яхё уйига қайтар экан , бир неча кунда қайтишини ўйлади. Унгача эса ўйлаган режаларини амалга оширишга ахд қилди. Ховлиларида ўзини кутиб турган яқинлари билан дийдорлашди. Айниқса онаси уни қаттиқ бағрига босди. Яхё хам онасини махкам қучди.
Анча вақтгача Яхё яқинлари билан сухбатлашиб ўтирди. Лекин сездирмасада кўча эшик тарафга бот бот қараб қуйди. У бола қалби билан отаси кириб келиб бағрига босишини кутди.
Мунаввар хам ўғлини она эканда сезди. Эридан қаттиқ нафратланди. Ахир эрталаб Темур айтган эди. Акам келади деб. Нахот боласини кўргиси келмаса. Яхёнинг чапани характерини хаммадан хам Тохир яхши кўрардику. Мунаввар ичидан эзилди.

Яхё Умидни кузатиб чиқар экан. Дўстининг бироз қорайиб қолган кўзига ва озиб кетганига эътибор берди.

- Умид яхшимисан? Муолажаларинга бораяпсанми?

- ха яхшиман сени соғиндимда дўст. Умид дўстини яна бир бор қучди. Ичидан тошиб келаётган туфонни шу тақлид босишга урунди.
Яхё дўстини кузатиб қуяркан. Ичи эзилди. Ўзи ёлғиз фарзанд бўлса, камига соғлиги яхши эмас.
Зафар совуқда ўйланиб турган укасининг ёнига келди.

- ха нега ўйланиб қолдинг.

- ака Умид кўзимга яхшимасдек туйилдида.

- ҳмм яқинда даволанди. Байрамдан кейин яна даволанади. Хавотир бўлма

- ака сиздан бир нима сўрай. Майлими

- сўра бемалол

- ака Умидга моддий ёрдам бериб туринг. Ўзимга берганиз камлик дек узра ака

- эе сен айтмасанг хам қиламан. Умид хам менга сендек ука. Акалар укаларни қўллаб қувватлайди. Бунга хижолат бўлма . Хафа бўламан.

Зафар укасига қараб ,бироз хотиржам бўлди. Улғайибди.
Ака ука уйга кириб хоналарига қараб юришди

- Яхёо

- ха ака

- эртага нима қиласан.?

- халиги деб Яхё бош қашлади.
Зафар укасининг гапига кулиб қуйди

- тушундим. Эртага мактабга дийдорга борар экансанда
Укасига кўз қисди.
.- эе ака унақа гапирманг.

- ҳўп.гапирмадим. бушаганингдан кейин менга телефон қил. Сени ишим билан таништираман.

- ҳоп ака.
Яхё хонасига кириб ўзини ётоқга ташлади.
Хаёли Хушрўйга кетди.
Мени қандай кутиб оларкин. Мени кутдимикина.

🍀🍀🍀🍀🍀

Осиё кутилмаган ишдан шошиб қолди. Ўзини қўлга олиб рўлдаги йигитга қаради.
Рўлда таниш йигитни кўриб юраги потирлаб кетди


#ЯРИМ_КЎНГИЛЛАР

#Н23

Муаллиф:@Nurihilol

Яхё ўзига келиши учун анча вақт кетди. Хар тарафлама ўйласа хам отасининг бу ишини хеч хазм қила олмади. Ахир бизни ўйламадиларми? Деб ич этини еди. Қалбидаги қаттиқликка нафрат хам қўшилди.
Зафар кетаётиб укасига анча гапирди

- ука бу нарсани қабул қилиш мен учун хам онсон эмас . Лекин онамиз учун ҳам индамай туришимиз керак. Биз агар исён қилсак энг аввал онамизга қийин бўлади. Сен билан мен кап катта йигитлармиз. Ўзимиздан кичик укамиз учун ҳам жимишимиз керак. Темур отамсиз чидай олмайди. Бориб жанжал қилсанг яхшиси борма. Ойим билан Темурни ўзим олиб келаман. Минг қилсахам у инсон бизни отамиз. Отамизга қарши бориб охиратимизни куйдирмайлик. Яхшилаб ўйлаб кўр. Мен доим сен биланман.

Аввалига Яхё уйга бормайман деб ўзига ўзи қарор чиқарди. Кейин эса бораман ,ўз кўзим билан кўраман деб ўйлади.
Жасур ўзини қўлга ола олмаётган укасидек бўлиб қолган Яхёга қараб ачинди. Бир куни уни залга олиб борди.

- Яхё биласанми мен отам ўлганидан кейин росмана қийналганман. На пулим ,на хумарим бор эди. Ҳаёт секин аста мени тоблади. Онам учун харакат қилдим. Сенам аканг,онанг ,бобонг, уканг учун харакат қил. Яқин орада жангларга туша бошлайсан. Аламларинги шу бигун чиқариб ташла. Бугун зал сеники хохлаганингча шуғуллан. Лекин бор алам нафратингни шу бугун шу ерга ташлаб кет. Эртага бошқа Яхё бўл. Сендан ҳаммамизни умидимиз катта деб зални тарк этди. Аввалига тек турган Яхё секин аста мушокни ура бошлади . Секин секин тезлашиб, зарбалари кучайди. Шу холда холдан тойгунича урди. Кучи қолмагач тиззалаб ўтириб қолди. Овозини борича росса бақирди. Кейин зал полига чўзилиб ётди. Кўзларини юмган эди ёш думалади


Assalomu alekum azizlar🤍🤍🤍

Shaxsiy sabablarga ko'ra ikki kun kanalga xikoya joylay olmadim.
Faol bo'lib tursangizlar kechgacha ikki kunni xissasini chiqaramiz.

@Nurihilol


Яхё Жасурнинг оиласи билан ўз она шахрига қайтаётганида қалбида ўзи тушунмаган хислар бор эди. Чунки у ўша кетганидан бери отаси билан гаплашмаган эди. Яхёнинг олдига Зафар бобоси билан тез тез бориб хсбар олиб турди. Онаси ва укаси билан эса харкуни бир неча маротаба телефонда гаплашиб турди.
Яхё бўш қолди дегунича отаси ўйларди. Авваалига болаликдаги мехрибон отаси,кейин эса асабий кибрли, охирида эса ўзини қаердаги бир аёл учун калтаклаган отаси гавдаланар эди. У кетганидан кейин анча вақтгача отасини келишини ,ақалли бир маротаба бўлса хам телефон қилишини кутди. Ўғлим кечир деб айтишини қайсар, ғурурли қалби билан кутди. Лекин вақт ўтгани сари бу кутишлари ноўрин эканини билди. Қалбида бир қаттиқлик пайдо бўлди. У энди аввалгидан хам итодали ,қайсар ,ғурирли Яхёга айланди.
У телефонда акасига байрам олди боришини айтган эди. Эртасига Зафар билан Зокир амаки уни кўришга келди. Бундан хайратга тушди. Ахир акамга ўн кунларда уйга боришимни айтган эдимку. Нега бобомниям оввора қилиб олиб келди экан деб таажубланди. Улар билан бўлган сухбатдан кейин нега келганликлари билиб ўзини қўйишга жой топа олмай қолди.

🍀🍀🍀🍀🍀

Зафар укасини уйҳа бир неча кундан лейин келишини эшитиб тоқатсизланди. Ахир хали укаси отасини икки оила билан яшаётганини билгани йўқ эди. Яхё отасини уйланмоқчи эканини билиб қанча туполон қилди. Агар буни билса отаси билан муштлашишдан хам тоймайди. Зафар бобосига маслахат қилди. Охири бобоси билан бирга Яхёни олдига боришга келишишди. Ўзлари билан Умидни хам олиб кетишмоқчи эди. Лекин Умиднинг мазаси йўқлиги учун олиб кетишаолмади.
Зокир бобо Яхёга бориб бор гапни айтиб ўзини босиб олишини ўқтирмоқчи бўлди. Агар укелиб бу уэрда жанжал қилса бу яхшилик билан тугамаслигига кўзи етарди.

🍀🍀🍀🍀🍀

Яхё бобосидан бор гапни эшитиб ўрнидан сакраб туриб кетди. Стол устидаги бор нарсани улоқтирди. Жасур келиб уни махкам ушлаб қолди. Яхё бақириб юборди

- нега ахир? Неҳа дадам бунде қилади ? Бизни,ойимни айбимиз нима? Яхё бақириб гапирар экан кўзидан ёш қуюлиб келарди


#ЯРИМ_КЎНГИЛЛАР

#Н22

Муаллиф:@Nurihilol

Осиё дарсда хам ўйчан бўлиб ўтирди.
Дарс тугагач соатига қаради роппа росса бир соат буш экан. Кейин марказда дарси бор. Дугоналари билан гаплшиб ташқарига чиқар экан ўзига термулиб қараб турган Азизга кўзи тушди. Йигит доимгидек чиройли кийиниб олган. Машинасига суяниб турарди. Осиё ноилож қизлардан ажралиб йигит томон юрди.

- Ассалому алекум.

- Ваалекум ассалом. Яхшимисз?

- яхши рахмат.

- Осиё бироз гаплашиб олайлик илтимос.

- ҳоп. Лекин мени марказда дарсим бор .

- унда юринг марказингиз яқинидаги кафега борамиз.
Азиз шундай деб қизга машинаси эшигини очди.
Осиё ноилож машинага ўтирди. Азиз рўлга ўтириб машинани хайдаб кетди.
Уларни орқасидан яна бир машина эргашди.
Улар қиз ишлайдиган марказ яқинидаги кафега киришди.
Азиз афициантга бир нималар айтди. Осиё эса қахва билан чегараланди.

- Осиё сиз хам мен хам ёш бола эмасмиз. Мен сиз билан очиқчасига гаплашиб олмоқчиман.
Азиз қизни бугун рози қилишни режалаган эди. Гапини тугатмай туриб телефони жиринглади, қараса бошлиғи. Олмаса бўлмайди

- узр Осиё жавоб беришим керак.

- майли бемалол.
Осиё нима дейишни билмай турган эди бу айни муддао бўлди.
Азиз гаплашиб бўлгач.

- узр ҳозир кетишим керак.
Лекин эртага сиз билан аниқ гаплашиб оламиз.

- майли. Менам марказга киришим керак.

- юринг кузатиб қўяман.

- йўғе яқинку сиз бораверинг. Сизни кутишаяпти менимча
Азиз қизнинг сезгирлигига кулиб қўйди.
Улар кафедан чиқиб хайирлашишди. Азиз шошиб машинасига ўтириб кетди.
Осиё йўлнинг нариги бетидаги марказга боришга шошилиб энди йўлдан ўтмоқчи эди. Оёғининг тагига каптива машинаси қаттиқ тормоз бериб тўхтади. Бу холатдан қўрқиб кетган қиз ,нима бўлганини англагунича машина очилиб ичидан тушган йигит уни ,машинанинг орқа эшигини очиб итардию,ўзи рўлга ўтириб тезликни оширди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Uy hotdogi 

✅Tarkibi:
Tayyor hot dog nonlari 
Sosiska 
Pomidor
Bodring
Ketchup
Mayonez
Pishloq

Йокимли иштаха😊


Сув ичишнинг энг яхши вақтлари.

Уйғонгандан кейин 2 стакан:
- Ички органларни фаоллаштиришга ёрдам беради.

Овқатланишдан 30 дақиқа олдин 1 стакан:
- Ҳазм қилишни енгиллаштиради.

Душ қабул қилишдан олдин 1 стакан:
- Қон босимини пасайтиришга ёрдам беради.

Ухлашдан олдин 1 стакан:
- Инсульт ва юрак хуружининг олдини олишда ёрдам беради.


Бахт

Кимгадир кераксан... хўп ажиб ҳис-да,
Майли, соғинч сенга эргашиб юрса.
Не бахт, сени кимдир олис-олисда
Аҳён-аҳён бўлса-да, эслаб турса.

Нурбек Бобоназаров




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌙 Х А Й Р Л И Т У Н

🌙 Билинг ғаниматмиз бир биримизга
Дунёда мехрдан кучли нима бор.
Ширин сўз айтишдан тўхтаманг зинхор
Бизни боғлаб турсин Меҳр Оқибат.

Хайрли тун азизим! Тунингиз осуда ўтсин!
Тушингизга Мухаммад саллолоху алайхи вассалам кирсинлар
Яқинларга ҳам улашинг!

⚘🕊ОНА ДУО қўрғони🕊⚘


​​​┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄


🔺Кулиб келгин жон болам.

Қизим қилди қўнғироқ,
Овозида ҳаяжон.
Деди: - Сизни кўришга
Бормоқчийдим, онажон.

Кеча ўтсам бўларди.
Ўғлимнинг мазаси йўқ,
Синдирибди қўлини,
Биласиз-ку, ўзи шўх.

«Қарасанг бўлмасмиди?!»
Деб уришди дадаси,
Бир нарса бўлса, менга
Ёпишади ҳаммаси.

«Бепарвосиз» деб роса,
Жаврадилар қайнонам.
Яхши ҳам дам олишга,
Кетгандилар қайнотам.

Овсиним ҳам, туғдим деб,
Қўлин урмайди ишга,
Супур, сидир, кир, овқат,
Кўмилганман юмушга.

Ён қўшним эримни бир,
Аёл билан кўрипти,
Шу кунларда ўзи ҳам,
Бошқачароқ юрипти.

Оғрияпти симиллаб,
Негадир чап курагим,
Бирон дори ичсамми,
Санчияпти юрагим.

Кейинги ҳафталарга,
Бир оз бўшаб қоламан,
Болаларни боғчадан
Оламану бораман.

Бир халта олма, узум,
Пишираман қатлама,
Анжир олиб борайми?
Нима ейсиз, айтинг-да.

Энди қон босимингиз,
Ошмай қолди яхшиям.
Мол ёғи, қуйруқ ёғин
Еманг энди астиям.

Дедим:
-Қон босим ҳайвон
Ёғидан ҳам ошади,
Болаларнинг ўй, ташвиш,
Доғидан ҳам ошади.

Овозингни танибоқ,
Дори ичиб олгандим,
Бир ғамни айтмасайди
Деб ташвишда қолгандим.

Деди:- Қилиб берайми,
Ёғсиз гўштдан чучвара?
Қатиқ кўкатлар солиб,
Ичиб олардингиз-да.

Шодлик элексири бор,
Дейдилар шоколадда.
Есангиз олиб борай,
Яхшисидан бир халта.

Дедим:- Шоколадингдан,
Ҳар кун олиб е ўзинг,
Қайнонангга, эрингга,
Кулиб турсин юз-кўзинг.

Ташвишингни уйингга,
Кўмиб келгин, жон қизим,
Менинг олдимга фақат
Кулиб келгин, жон қизим!

Қайнонангнинг самимий
Саломини олиб кел.
Эрингнинг фақат ширин,
Каломини олиб кел.

Ёмонлаб келсанг, мен ҳам
Ёмон кўриб қоламан,
Учрашганда уларга,
Қовоқ солиб оламан.

Яна ўзингга қийин,
Ниналарин санчишар,
Сени бир чивин чақса,
Менинг жоним ачишар.

Болаларинг ҳақида ҳам,
Эшитай яхши хабар,
Йиқилмасин, синмасин,
Ўзинг ҳам бўлма касал.

Эринггаям куюнма,
Ғамдан сўлади юрак,
Ўзингни эҳтиёт қил,
Эрга соғ хотин керак.😄

Жон болам, жигаргўшам,
Қилгин сабру қаноат,
Келгин бизникига ҳам,
Эринг берса ижозат.

Бир ёзилиб кетасан,
Марҳабо ҳам келади.
У шеър айтса, кеннойинг
Ўйин тушиб беради.

Бизнинг уйда яшаш йўқ,
Кенг дунёни тор қилиб,
Қўшиқ айтиб бераман,
Ўқлоғни «дутор» қилиб.

Халта-палта кўтарма,
Суюнсин десанг, онам
Юрагингни тўлдириб
Қувонч олиб кел, болам.

✍Марҳабо Каримова

518 0 19 2 18

🦋Мен қалбим тубидаги парча парча бўлган ҳотирам қолдиқларини бир жойга йиғдим! 🦋Ҳудди кузда ерга тўкилган баргларни ёқиш учун бир жойга тўплашгани каби.
🦋


#Диққат
Ўқувчи мактабга чиқишидан олдин ота-онасидан эшитиши шарт бўлган сўзлар:

1. Савол беришдан қўрқма;
2. Баҳони сенинг ҳаракатларинг учун қўйишади;
3. Хато қилишдан қўрқма;
4. Сени хафа қилишса менга айт;
5. Бошқаларни масхара қилма;
6. Ўзингни бошқалар билан солиштирма.

Сиз бу сўзларни фарзандингизга айтганмисиз?

Канал манзили 👇👇👇


​​​┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
«Семизлари кестириш билан овора
Озғинлари наборот ишираман дея ҳаракатда...»

Мароқли кулгу учун, сифатли ҳанда😂👍

Яқинларга эрталабда кайфият
улашинг

🕊⚘🕊⚘🕊⚘🕊⚘🕊⚘🕊⚘🕊⚘


​​​┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄


***
Менга мен ҳали ўқиб улгурмаган китобни берган инсон мен учун қадрли дўстдир.

Абраҳам Линкольн

Показано 20 последних публикаций.