Репост из: Zamaxshariy.uz
#xabar #ramazon #masjid
🕌 МАСЖИДЛАРИМИЗДА РАМАЗОНИ ШАРИФГА ТАЙЁРГАРЛИК ЖАРАЁНИ ҚИЗҒИН (ФОТОЛАВҲА+)
😄Хонақоҳлар, таҳоратхона ва қўшимча биноларда тозалаш ишлари олиб борилиб, мўмин-мусулмонлар ибодат қилишлари учун яхши шароитлар ҳозирланди. Рамазон ойи давомида масжидларни тоза ва шинам сақлаш, овоз кучайтиргичларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш чоралари кўрилди.
⚙️Мутасадди ташкилотлар ва ёнғин хавфсизлиги идоралари билан ҳамкорликда Рамазон тадбирларини ўтказиш учун масжид биноларининг техник ҳолатлари ўрганилиб, фавқулодда ҳолатлар бўлиб қолган тақдирда фуқароларни кўчириш режаси, электр, газ жиҳозлари созлиги ва бошқа жиҳатлардан ўрганилди.
🍀Ҳашар давомида масжид, зиёратгоҳ ва қабристонлар чиқиндилардан тозаланди, экин ерларига ишлов берилди, дарахтлар буталиб, таглари оқланди, ариқлар тозаланди. Манзарали, мевали дарахт ҳамда гул кўчатлари ўтказилди.
📸Фотолавҳалар
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

🕌 Шу йилнинг 22-23 февраль кунлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги барча масжидларда тозалаш ва ободонлаштириш ишлари ташкил этилди.
😄Хонақоҳлар, таҳоратхона ва қўшимча биноларда тозалаш ишлари олиб борилиб, мўмин-мусулмонлар ибодат қилишлари учун яхши шароитлар ҳозирланди. Рамазон ойи давомида масжидларни тоза ва шинам сақлаш, овоз кучайтиргичларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш чоралари кўрилди.
⚙️Мутасадди ташкилотлар ва ёнғин хавфсизлиги идоралари билан ҳамкорликда Рамазон тадбирларини ўтказиш учун масжид биноларининг техник ҳолатлари ўрганилиб, фавқулодда ҳолатлар бўлиб қолган тақдирда фуқароларни кўчириш режаси, электр, газ жиҳозлари созлиги ва бошқа жиҳатлардан ўрганилди.
🍀Ҳашар давомида масжид, зиёратгоҳ ва қабристонлар чиқиндилардан тозаланди, экин ерларига ишлов берилди, дарахтлар буталиб, таглари оқланди, ариқлар тозаланди. Манзарали, мевали дарахт ҳамда гул кўчатлари ўтказилди.
🌳Жумладан, 43 000 тупга яқин гуллар, мевали ва манзарали дарахтлар экилди, улар атрофидаги 31 минг 700 метр ариқлар тозаланди. 21 минг 290 туп дарахт оқланиб, шакл берилди. Бу ишларга 530 та техника жалб қилинди. Ободонлаштириш ишларида имом-хатиблар бошчилигида масжид ходимлари, ҳайъат аъзолари ва намозхонлардан жами 20 мингдан зиёд киши фаол иштирок этди.