#САВОЛ_ЖАВОБ
Аёллар учун намоз вақти
❓Савол: Аёллар намоз вақти бўлгандан сўнг азон айтилишини кутишлари шартми? Вақт бўлгандан сўнг азон айтилмасидан олдин ўқийверсалар бўладими?
✔️Жавоб: Аёллар азон чақирилишини кутишлари шарт эмас. Улар намоз вақти кирганлигига ишончлари комил бўлиши билан намоз ўқийверадилар. Ояти каримада “Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир”, дейилган.
Ушбу оятдан маълум бўладики, намоз қабул бўлишининг асосий шарти унинг ўз вақтида ўқилишидир. Азон масжидда жамоат намозини ўқишга эркакларни чақириш ҳисобланади. Модомики, аёлларга жамоат намозида қатнашиш буюрилмаган экан, уларнинг намозлари азонга боғлиқ бўлмайди. Намоз вақти бўлганлигига ишончлари комил бўлса, ўз уйларида азон айтилмасидан олдин уни ўқиб олишлари мумкин.
Манба: Муфтий Тақий Усмоний. “Замонавий фатволар”, (“Contemporary fatawaa”) 29-бет.
✅ Имкон қадар барчага юборинг👇
👉@NOMOZ – биргаликда ўрганамиз