🟡ТОШКЕНТ ИИББ ОТАБЕК БАКИРОВГА НИСБАТАН ВАЗИР ШИКОЯТИ БЎЙИЧА ЖИНОЯТ ИШИ ҚЎЗҒАТМАДИ
Тошкент шаҳар ИИББси иқтисодчи Отабек Бакировга нисбатан Энергетика вазири Мирзамаҳмудовнинг аризаси бўйича жиноят иши қўзғатишни рад этди.
Қарор экспертиза хулосаси асосида қабул қилинган. Отабек Бакиров ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга миннатдорчилик билдирди:
«Энергетика вазирининг шикоят аризаси бўйича Тошкент шаҳар ИИББ жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилган.
Бошқарма қарорига хусусан, АОКАнинг Энергетика вазири шикоят аризасида кўрсатилган важлар мавжуд эмаслиги ҳақида тегишли экспертиза хулосаси, шунингдек, шикоятга сабаб бўлган пост ёзилганига 1,5 йилдан кўп вақт ўтганлиги асос қилиб кўрсатилган.
Ички ишлар органларига мазкур иш юзасидан ўтказилган тезроқ суриштирув ва ҳаракатлар учун ташаккур билдирамиз».
Эслатиб ўтамз, Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов иқтисодчи Отабек Бакировнинг 2023 йил 5 июнидаги Сағбон подстанцияси ҳақидаги танқидий постида ўз шаънига нисбатан ҳақорат ва обрўсизлантириш ҳолатлари мавжуд деб ҳисоблаб, 2024 йил 10 октябрда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга шикоят аризаси киритган. Бакиров ўз постида подстанциядаги доимий таъмирлаш ишларини танқид қилган ва вазирни шахсан жойига ташриф буюришга чақирган эди.
| Telegram | YouTube | Instagram | Facebook | TikTok |
✍️ Мурожаат ва юридик маслаҳат учун: @Murojaat777_bot
👉 https://t.me/NazoratUz