#ИЗТИРОБ
МУАЛЛИФ: #Назли
55
Аллоҳнинг берган синовлари сабаб инсонлар хулоса чиқарадилар, агар қилган ишларининг мағзини чақа олса. Дилдора ойнадан машинага ўтираётган опа-укага қараркан ўртанган юраги баттар эзилди.
— Саид анча катта бўлибди, жуда жиддий... Мени ёқтирмайди... София эса бошқача. Ёшлигида ҳам беғуборгина қиз эди ҳозир ҳам шундай. Бу икки боланинг ёшлигини ўғриладим. Она бўлиб меҳр берганимда нима бўларди? Ҳозир бирининг тўйини кўрсам, бирининг тўйига тайёргарлик кўрардим она бўлиб оқ фотиҳа берардим. Набирам дея фарзандларини қучардим. Аллоҳим, қилган гуноҳларимни кечир. Шу болаларнинг ҳаёти гуллаб-яшнасин. Ҳеч кимдан ёмонлик кўрмасинлар. Дилдора машина қўзғалгунча қараб турди. Кўз ёшларини артиб, қизининг хонасига кирди.
🍃🍃🍃
Тун...
София туннинг тароватига маҳлиё бўлиб ўтираркан, хаёллари эшик очилгани сабаб тарқаб кетди.
— Қизим, ухламадингми? Зафар хонага мўралади.
— Келинг адажон.
— Қизим, нимага бошқачасан? Саиддан эшитдим, бугун Дилдораникига борибсизлар.
— Маҳлиё чақиргани сабаб борган эдик, Маҳлиёнинг оёқ бармоқлари қимирлаётган экан. София тўлиб-тошиб гапирди. Зафар аввал билгани сабаб табассум қилганча жавоб берди.
— Адажон... София кўзларини олиб қочди. — Дилдора ойимни уйга олиб келсак-чи? Қилган ишларидан афсусда эканлиги кўриниб турибди. Бобом, бувим ҳам қабул қилар балки.
— Йўқ, Дилдора рози бўлмайди. Рози бўлмади, қизим. Маҳлиё учун кел дедим, йўқ рози бўлмади.
— Мен рози қилсам-чи... Саиднинг гапларини эслади-ю, яна жим қолди.
— Йўқ, қизим. Сен бошингни оғритма, яқинда тўй. Хафагарчиликларни унутайлик. Сен ҳеч ҳам мендан ҳавотир олма, қизим.
— Хўп, адажон.
— Яхши дам ол, қизим. Зафар София пешонасидан ўпиб қўйди-ю, ҳолсиз бир алфозда чиқиб кетди.