«Наманган ҳақиқати» | Расмий канал


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Наманган вилоят ҳокимлигининг «Наманган ҳақиқати» газетаси расмий канали
Янгиликларни биз билан кузатиб боринг!
Бизда ҳаммаси ишончли!
Газетанинг электрон нусхаси: @NamanganHaqiqatiOnline
Веб-сайт: namhaqiqat.uz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


#АНОНС

«Наманган ҳақиқати» газетасининг 2025 йилдаги 4-сони нашрдан чиқди

🔗 Батафсил танишинг

Газетанинг босма шакли билан танишиш учун обуна бўлинг ёки матбуот дўконларидан харид қилинг!

Обуна индекси: 5000.


➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ҲУНАРМАНД

Ёғочни пул қилаётган Бобурмирзо

Янги Наманган туманида қўл меҳнати асосида ризқ топаётганлар кўп. «Соҳил» маҳалласи бу борада яхшигина тажрибага эга. Маҳалланинг асосий драйвери эса ёғоч ўймакорлик.

Бобурмирзо Жавлонов ҳам шулардан бири. У ёғоч билан тиллашишни отасидан ўрганган. Эндигина 21 ёшда бўлса-да ўзи мустақил шу йўналишда иш олиб бормоқда. У ташкиллаган кичик цехда 3 нафар ишчи, 3 нафар шогирд ёрдамида ёғоч сўрига безакли дўланалар ва яшиқ тайёрланади. Маҳсулотлар эса Самарқанд, Сурхондарё, Жиззах ҳамда водий вилоятларига етказилмоқда.

– Бу ҳунарни ўрганиш учун катта маблағ ёки мураккаб ускуналар керак эмас. Табиий ёғоч, оддий асбоблар ва меҳнатсеварлик етарли, – дейди ёш ҳунарманд.


Эндиликда ёш тадбиркор маҳсулот турини кўпайтирмоқчи. Унга ёшлар етакчиси кўмагида зарур ускуна ҳам олиб берилди.


➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz


#ҚУТЛОВ

Президент Ватан ҳимоячиларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги йўллади.

Унда шундай дейилади:

Ҳурматли аскар ва сержантлар, офицер ва генераллар!
Муҳтарам Қуролли Кучларимиз фахрийлари!
Қадрли юртдошлар!

Сиз, азизларни, кўпмиллатли бутун халқимизни Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни билан самимий муборакбод этаман.

Барчамиз учун шон-шараф тимсолига айланган мана шу қутлуғ айёмда ўз ҳаётини Ватан ҳимоясидек улуғ ишга бағишлаган ботир ва довюрак ўғлонларимизни, муҳтарам фахрийларимизни табриклаб, уларнинг шаънига энг эзгу тилакларимизни изҳор этамиз.

Батафсил: https://gclnk.com/2xkjGccm


➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz


#ТАҚДИМОТ

Наманганда «Ватанпарварлар боғи» очилди


Ватан ҳимоячилари кунида Давлатобод туманида «Ватанпарварлар боғи» мажмуасининг очилиш маросими ўтказилди.

Мазкур боғда кўргазма сифатида ҳарбий техникалар ўрнатилди, Ватан ҳимояси йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларимизнинг бюстларидан иборат бўлган «Қаҳрамонлар номи барҳаёт» композицияси ҳамда «Ватанпарварлик музейи» барпо этилди.

«Қаҳрамонлар номи барҳаёт» композициясида ўз хизмат вазифасини ўташ чоғида ҳалок бўлган 14 нафар наманганлик йигитларнинг бюсти остига гулчамбарлар қўйилди.

– Ўғлим Абдулбоқи ёшлигидан ҳарбий бўлишни орзу қилган. Орзуси ушалиб, оддий аскарликдан сержантликкача бўлган йўлни босиб ўтди. Тақдир экан, ўз хизмат вазифасини ўташ чоғида ҳалок бўлди. Фарзанд доғида куйган бўлсак-да, бугун унинг хотирасига кўрсатилган эҳтиромдан бошим кўкка етди, — дейди Учқўрғон тумани «Қайқи» қишлоғидан келган Муҳаммадали ота Холматов.

Батафсил: https://gclnk.com/MOpkVgRV


➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz


#ДУНЁДАНДАРАК

Лос-Aнжелес ёнғиндан кўрган зарар миқдори 275 миллиард долларга етди

AҚШнинг Лос-Aнжелес округи ва шу атрофда давом этаётган ёнғин оқибатида давлатга етказилган жами иқтисодий йўқотиш 250-275 миллиард долларга баҳоланмоқда.

Бу рақам бутун дунё бўйлаб об-ҳаво башорати бўйича хизматлар тақдим этувчи "AccuWeather" томонидан янгиланган маълумотда келтирилган.

Ўтган ҳафтада эълон қилинган ҳисоботда эса атиги 52-57 миллиард доллар ҳақида гап борган эди. Олов тарқалиши билан айни кўрсаткич мисли кўрилмаган даражада тез кўтарилиб кетди.

Эслатиб ўтамиз, 7 январь куни АҚШнинг Калифорния штатидаги Лос-Анжелес округида кучли ёнғинлар бошланган.


➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz


#ЖИНОЯТВАЖАЗО

Наманганда 2,1 млрд. сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди


Наманганда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент матбуот хизмати.

Департаментнинг Чуст тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда «Ч.Ш.» МЧЖ масъуллари ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш биносида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан уланиб олгани аниқланди. Улар жами 2,1 миллиард сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ТАЪЛИМ

Оксфордни забт этган наманганлик ўқитувчи

Нодира Набиева Тўрақўрғон туманидаги 37-умумтаълим мактабида инглиз тили фанидан дарс беради. У юртимизда "Инглизча-ўзбекча сурдо луғат" тайёрлаган умидли ёшлардан биридир.

Германиянинг "Lambert Academic Publishing" нашриётида унинг "Teaching English to deaf students" номли китоби чоп этилиб, саккизта тилга таржима қилинган.

Мазкур адабиёт АҚШнинг Галладет университети профессор-ўқитувчилари томонидан юқори баҳоланиб, айни пайтда ёрдамчи ўқув-услубий қўлланма сифатида фойдаланилмоқда.

Шунингдек, Нодира Буюк Британиянинг Оксфорд университети докторантура йўналишига 100 фоизли грант ютиб, Clarendon стипендианти бўлган. Бироқ, оилавий шароит сабаб таҳсилни давом эттира олмаган. Айни пайтда у Исҳоқхон Ибрат номидаги чет тиллари институтининг таянч докторанти.

Ҳозирга қадар педагогнинг элликдан ортиқ илмий мақолалари Германия, АҚШ, Франция, Англия, Ҳиндистон, Чехия каби давлатлар журналларида босилган.


➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz


#ҚУТЛОВ

Бугун — Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни!

Ҳурматли аскар ва сержантлар, офицер ва генераллар, Қуролли Кучларимиз фахрийлари!

Ўз ҳаётини Ватанни ҳимоя қилишдек энг улуғ ва олижаноб ишга бағишлаган сиз, азизларни, бутун халқимизни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни билан чин қалбдан самимий муборакбод этамиз.

Ушбу қутлуғ айёмда барчамиз, аввало, ўз жанговар постида доимо ҳушёр ва сергак туриб, юртимиз сарҳадларини кўз қорачиғидек асраб келаётган мард ва жасур, содиқ ўғлонларимизни, фидойи ота-боболаримизни, ҳақиқий ватанпарвар инсонларни шарафлаб, энг эзгу тилакларимизни изҳор этамиз.

Сизларга Ватанимизга сидқидилдан хизмат қилишдек шарафли вазифани адо этишда мустаҳкам соғлик, куч-ғайрат, оилаларингизга файз-барака ва бахт-саодат ёр бўлишини тилаймиз!

Байрамингиз муборак, Ватанимизнинг мард ва жасур ҳимоячилари!


➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz


#ТАВСИЯ

Саломатлик учун энг фойдали хона гуллари

Ўсимликлар ҳавони тозалаб, уйларга ўзгача чирой беради. Бундан ташқари, баъзи хона гуллари борки, ҳавони зарарли моддалардан тозалаши, даволаши ва депрессиядан ҳам халос қилиши мумкин.

Булар:
🪴Хлорофитум;
🪴Алоэ вера, кактус;
🪴Хамедорея;
🪴Хона ялпизи;
🪴Фикус, каланхоэ;
🪴Бегония;
🪴Лимонсимон эвкалипт;
🪴Герань, англаонема.


➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#РАҒБАТ

Наманган Давлат университетининг спортчи ва заковатли талабалари тақдирланди


➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz


#ҚУТЛОВ

Мукофот муборак!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги Фармони эълон қилинди.

Унга кўра, Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани ички ишлар бўлими профилактика катта инспектори Қамбаров Ботиржон Шермахамматович «Шуҳрат» медали билан тақдирланди.

Ҳамюртимизни ушбу мукофот билан қутлаган ҳолда, юрт тинчлиги ва осойишталигини таъминлашдай шарафли ишида улкан муваффақиятлар ёр бўлсин, деймиз!

Батафсил: https://president.uz/uz/lists/view/7810


➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz


1 мартдан мопед ва скутерларларни ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқарганлар жаримага тортилади

2025 йил 1 мартдан бошлаб «А» тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасисиз мопед ва скутерларларни бошқариш жаримага сабаб бўлади.

ЙҲХБ матбуот хизматининг хабар беришича, Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан фойдаланишда бўлган мопед ва скутерларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида 2025 йил 28 февралга қадар амал қиладиган вақтинчалик низом тасдиқланган.

Унга кўра, двигателининг иш ҳажми 25 см3 ва ундан ортиқ, лекин 50 см3дан ошмайдиган, шунингдек, электр двигателининг қуввати 0,25 киловатт ва ундан ортиқ, бироқ 4 киловаттдан ошмайдиган, конструктив тезлиги соатига 25 километр ва ундан ортиқ, лекин 50 километрдан ошмайдиган транспорт воситалари (мопед ва скутер) учун алоҳида рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари жорий этилди ҳамда бу турдаги транспорт воситалари белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.

Мопед ёки скутерларни давлат рўйхатидан ўтказиш ЙҲХХ ҳудудий бошқармаларининг рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмалари томонидан амалга оширилади.

Мопед ва скутер ҳайдовчиларида «А» тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлиши 2025 йил 1 мартдан бошлаб талаб этилади. Ушбу транспорт воситаларини гувоҳномасиз бошқарганлик учун жарима солинади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2024 йил декабрида мототранспорт воситаларини (мотоцикл, электромотоцикл, мопед ва скутерлар) рўйхатдан ўтказиш учун БҲМнинг 1,5 баравари — 562 500 сўм миқдорида ставка белгиланганди.


➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz


#МОТИВАЦИЯ

Меҳнатсиз муваффақиятга интилиш бу — ўзингиз уруғ экмаган ердан ҳосил олишни исташ билан баробар.

© Девид Блай


➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#АРХЕОЛОГИЯ

Ахсикент Ўзбекистондаги биринчи археопарк бўлади

Наманганда Ўзбекистондаги биринчи археопарк барпо этилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Фанлар академияси Миллий археология маркази директори Фарҳод Мақсудов «Қурултой» подкастида маълум қилди.

Шунингдек, Ахсикент археология ёдгорликлари фанда яна бир муҳим илмий янгиликни очиб берди.

Гап шундаки, ЎзРФА Миллий археология маркази профессори, Ахсикент комплекс экспедицияси раҳбари Абдулҳамид Анорбоев ва Россия Фанлар академияси Ер физикаси институти профессори, геология, минерология фанлари доктори Андрей Корженковлар Ахсикент ёдгорликларидаги ёриқларнинг тузилиши ҳамда кўриниши асосида жуда ҳам қадимги даврда зилзилалар содир бўлган аниқ вақтни тиклаб чиқишган.


➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ЖИНОЯТВАЖАЗО

Чортоқ тумани прокурорининг катта ёрдамчиси 2400 АҚШ доллари олган вақтида ушланди


Наманган вилояти Чортоқ тумани прокурорининг катта ёрдамчиси туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси шифокори 5 нафар фуқарога ногиронлик нафақасини белгилашда сохта ҳужжатлар тайёрлаб берганлиги юзасидан тақдим қилинган материалларни ўрганиб чиқиб, унга нисбатан қонуний чора кўрмаслик эвазига 3000 АҚШ доллари талаб қилган.

Аммо, у сўралган пул маблағидан 2400 АҚШ долларини олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz


#БИЛГАНИНГИЗФОЙДА

«Менга қанча пенсия чиқаркин?»


Барчамиз ёшимиз катталашган сари пенсия ҳақида ўйлашни бошлаймиз. "Энди менга қанча пенсия чиқаркин?", "Юқори миқдорда пенсия олармикинман?" каби саволлар бизни қамраб олади. Яъни, энди биз пенсияга қандай чиқиш, қаерга мурожаат қилиш, пенсия қандай ҳисобланиши, бунда нималар ҳисобга олинишига қизиқишни бошлаймиз. Пенсия тайинлангандан сўнг эса кўпчилик фуқароларимизда “Нега менга кам миқдорда пенсия тайинланди?”, "Мени ҳисобим бўйича кўпроқ пенсия олишим керак эди?" каби саволлар туғилади.

Фуқароларда мана шундай ўй-хаёллар бўлмаслиги учун Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ўз тавсияларини берди.

Батафсил: https://gclnk.com/S4FEXCz1


➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz


#САНАСУҲБАТИ

«Бир ойлик ҳарбий хизмат мажбурийми?»

Кўпчиликни ушбу саволлар қизиқтиради:
— Ўзбекистонда бир ойлик ҳарбий хизмат мажбурийми?
— Кимлар бир ойлик ҳарбий хизматга чақирилади?
— Кимлар ҳарбий хизматга чақирувдан озод қилинади?
— Ҳарбий хизматдан бўйин товлаш учун қонунда қандай жавобгарлик кўзда тутилган?

Вилоят мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғи ўринбосари, подполковник Исмоил ЎРИНБОЕВ билан суҳбатимиз юқоридаги саволлар, соҳадаги янгиликлар ва вилоят миқёсида ўтказилаётган ватанпарварлик тадбирлари хусусида бўлди.

Батафсил: https://gclnk.com/jm7rK3ok


➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz


#АНОНС

«Наманган ҳақиқати» газетасининг 2025 йилдаги 3-сони нашрдан чиқди

🔗 Батафсил танишинг

Газетанинг босма шакли билан танишиш учун обуна бўлинг ёки матбуот дўконларидан харид қилинг!

Обуна индекси: 5000.


➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz


Президент таътилини якунлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилини якунлади.


➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz


#ТАКЛИФ

Амалдорларнинг коррупцияга мойиллиги текширилиши мумкин


Ўзбекистонда давлат хизматчиларининг коррупцияга мойиллигини текшириш амалиётини жорий этиш таклиф этилмоқда.

«Мазкур янги тизим раҳбарлик лавозимларда ишлаётганлар ва ушбу лавозимлар учун захирада турганларнинг коррупцияга мойиллиги даражасини баҳолаш орқали амалга оширилади.

Бу эса давлат хизматига адашиб ёки ноқонуний бойлик орттириш мақсадида кириб келганларни аниқлаш, шунингдек, давлат идораларига ҳалол кадрларни танлаб олиш имконини беради», — дейди Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов Telegram каналида.


➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz

Показано 20 последних публикаций.