АФСУС
Саратонда совқотиб, баҳорларда кузладим,
Кундузлари шам ёқиб, толъейимни изладим,
Дўстларимни сенсираб, душманимни сизладим,
Йиғладим юрак ютиб, хандон отиб кулдимми,
Айтинг энди одамлар мен ҳам одам бўлдимми.
Юравердим ўзимча иш билан, юмуш билан,
Дунёларни ўлчадим зар билан, кумуш билан,
Яшаб ўтдим дунёда ҳаёл билан, туш билан,
Уйғоқ бўлиб, бир бора қадрингизни билдимми,
Айтинг энди отажон мен ҳам фарзанд бўлдимми.
Аллоҳ дедим дилимда, саждага қўймадим бош,
Армон тўлди ичимга, кўзларимда қатра ёш,
Энди бу гуноҳимга қандай қилиб берай дош,
Нaмоз ўқиб ҳар куни, фарзинг адо қилдимми,
Айтгин энди Аллоҳим мен мусулмон бўлдимми.
Илҳом келиб шеър битдим ақлим олди гўзаллар,
Ҳаёлим ўғирлади, сўзлари бол асаллар,
Таърифингдан тулғониб, ёзмадимку ғазаллар,
Дардинг билан тирилиб, дардинг билан ўлдимми.
Айтчи энди эй халқим мен ҳам шоир бўлдимми.
✍️ Хуршид Карим