ОХИРАТНИ ЎЙЛАМАЙ ҚЎЙДИК!
Эртамизга солмадик назар,
Харом харшдан қилмадик хазар
Жанона деб сочавердик зар,
Охиратни ўйламай қўйдик.
Нафс домига, илиндик тубан,
Қорайилди виждон хам обдон
Сўров келса босилмайди ён,
Охиратни ўйламай қўйдик.
Сохталикга, бурканиб борар,
Алдов гирён, куртагин ёрар,
Надоматнинг, дашномин қорар,
Охиратни ўйламай қўйдик.
Қўшни ётса очу нахорлар,
Кўнгил эса ёзу бахорлар,
Савоб талаб кўнгилда зорлар,
Охиратни ўйламай қўйдик.
Қимор деган ўйинга тикдик,
Отамизнинг қадини букдик,
Онамизнинг кўз ёшин тўкдик,
Охиратни ўйламай қўйдик.
Қизболани чорлаб ётоқга,
Тушунмайди, қораю оқга,
Сўнг итардик уни ботқоқга,
Охиратни ўйламай қўйдик.
Мўлачани ясадик сохта,
Одобдан дарс бердику пухта,
Аммал қилмай хаммаси гапда,
Охиратни ўйламай қўйдик.
Талвасада азоблаб жони,
Ололмайди хеч кимса ёни,
Қиёмат кун саволлар они,
Охиратни ўйламай қўйдик.
Мусурмонқул Сувонқулов
@MusurmonqulSuvonqulov1
Эртамизга солмадик назар,
Харом харшдан қилмадик хазар
Жанона деб сочавердик зар,
Охиратни ўйламай қўйдик.
Нафс домига, илиндик тубан,
Қорайилди виждон хам обдон
Сўров келса босилмайди ён,
Охиратни ўйламай қўйдик.
Сохталикга, бурканиб борар,
Алдов гирён, куртагин ёрар,
Надоматнинг, дашномин қорар,
Охиратни ўйламай қўйдик.
Қўшни ётса очу нахорлар,
Кўнгил эса ёзу бахорлар,
Савоб талаб кўнгилда зорлар,
Охиратни ўйламай қўйдик.
Қимор деган ўйинга тикдик,
Отамизнинг қадини букдик,
Онамизнинг кўз ёшин тўкдик,
Охиратни ўйламай қўйдик.
Қизболани чорлаб ётоқга,
Тушунмайди, қораю оқга,
Сўнг итардик уни ботқоқга,
Охиратни ўйламай қўйдик.
Мўлачани ясадик сохта,
Одобдан дарс бердику пухта,
Аммал қилмай хаммаси гапда,
Охиратни ўйламай қўйдик.
Талвасада азоблаб жони,
Ололмайди хеч кимса ёни,
Қиёмат кун саволлар они,
Охиратни ўйламай қўйдик.
Мусурмонқул Сувонқулов
@MusurmonqulSuvonqulov1