#Янгиси_8
ОДАМЛАРГА ҚЎЙИБ БЕРСАНГ !
Одамларга қўйиб берсанг,
Кўчада хам юролмайсан.
Кўзларингни юмиб сўнгра,
Хеч вақони кўролмайсан.
Ухламасдан мехнат қилсанг,
Нимасига етмайди дер.
Гар бемалол ишлаб юрсанг,
Бунақаси кетмайди дер.
Мақтагудек ишни қилсанг,
Катта олдинг ўзингни дер.
Ростгўйликни одат қилсанг,
Тўғирлаб ол сўзингни дер.
Камхаржроқ тўйни қилсанг,
Қурумсоқми деб гапирар.
Дастурхонинг тўлиб тошса,
Кўз кўз қилди деб гапирар.
Бир иш бошлаб қолсанг агар,
Ўхшамайди деб гапирар.
Ўхшаб қолса агарда жим,
Мен билардим деб гапирар.
Одамларга қўйиб берсанг,
Бир иш қилмай юриш керак.
Гап топилди деган захот,
Улар: ерга уриш керак.
Қизига хам дўқ пўписа,
Одамлар нима дер деб ?
Ўйламайди рўзғорида,
Тинчмикан, нима ер деб?
Одамларга қўйиб берсанг,
Қизингни бахти ярим бўлар ?
Синган кўнгли синиб бўлар,
Айтгин кейин қайдан тўлар ?
Одамлар нима дер деб,
Чидаш асли, бир хато.
Умр тўхтаб турмайдику,
Ўтиб кетар, айтганда то.
Гап-у сўздан қўрқанлар,
Хаётидан нолиб кетар.
Махала кўй, гап сўзлар,
Аслида қолиб кетар.
Муаллиф: Мусурмонқул Сувонқулов
@MusurmonqulSuvonqulov1
ОДАМЛАРГА ҚЎЙИБ БЕРСАНГ !
Одамларга қўйиб берсанг,
Кўчада хам юролмайсан.
Кўзларингни юмиб сўнгра,
Хеч вақони кўролмайсан.
Ухламасдан мехнат қилсанг,
Нимасига етмайди дер.
Гар бемалол ишлаб юрсанг,
Бунақаси кетмайди дер.
Мақтагудек ишни қилсанг,
Катта олдинг ўзингни дер.
Ростгўйликни одат қилсанг,
Тўғирлаб ол сўзингни дер.
Камхаржроқ тўйни қилсанг,
Қурумсоқми деб гапирар.
Дастурхонинг тўлиб тошса,
Кўз кўз қилди деб гапирар.
Бир иш бошлаб қолсанг агар,
Ўхшамайди деб гапирар.
Ўхшаб қолса агарда жим,
Мен билардим деб гапирар.
Одамларга қўйиб берсанг,
Бир иш қилмай юриш керак.
Гап топилди деган захот,
Улар: ерга уриш керак.
Қизига хам дўқ пўписа,
Одамлар нима дер деб ?
Ўйламайди рўзғорида,
Тинчмикан, нима ер деб?
Одамларга қўйиб берсанг,
Қизингни бахти ярим бўлар ?
Синган кўнгли синиб бўлар,
Айтгин кейин қайдан тўлар ?
Одамлар нима дер деб,
Чидаш асли, бир хато.
Умр тўхтаб турмайдику,
Ўтиб кетар, айтганда то.
Гап-у сўздан қўрқанлар,
Хаётидан нолиб кетар.
Махала кўй, гап сўзлар,
Аслида қолиб кетар.
Муаллиф: Мусурмонқул Сувонқулов
@MusurmonqulSuvonqulov1