Mustahkam oila


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Семья и дети


💫| Бахтли хаёт сари йўл
👩‍❤️‍👨| Эр-хотиннинг оиладаги ўрни
📝| Эр-хотинга тавсиялар
👨‍👩‍👧‍👧| Фарзанд тарбияси
📈| Исламий психология
🧠| Тафаккурни ошириш
📚| Ислам уламоларидан иқтибослар

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Семья и дети
Статистика
Фильтр публикаций


〽️➖☁️🎀💕💕🌸🌷💕

Муслима аёлга бирор эркак тўсатдан дуч келиб қолса, ёки биров унга тегажоқлик қилса, қандай эьтироз билдиради


Хусусан, бугунги кунда алоқа воситаларида бўлаётган фитналар📎''Кечирасиз сиз кимсиз ! Таниш эмасмизми ?'' деб, гап бошловчиларга қандай муомала қилиш керак❓

Аллох таьоло ''Марям'' сурасида айтади: Биз унга (марямга) рухимиз (Жаброилни) жўнатдик, у марямга комил инсон (эркак) шаклида кўринди! (Шунда марям) айтди: ''Мен Рахмон билан сендан панохланаман, агар тақводор бўлсанг!'' (17-18 оятлар).

Яьни Марям онамиз номахрам эркак рўпарасида турганини кўриб,⏩️Вой сиз кимсиз...🖋️
демадилар!
Бирданига истиоза яьни панох тилашга ўтдилар.! Панох тилаш хам Рахмон билан! Яьни мен бир ожизаман! Ўзимнинг сенга кучим етмайди! Лекин ожизларнинг химоячиси ''Рахмон'' дедилар!
Агар Аллохдан қўрқсанг, унда тақвойинг сени тўхтатсин, агар тақвойинг тўхтата олмаса, тўхтатиб қўядиган зот бор...❗️

📧Telegram 📏📧 Instagram

766 0 19 4 44

Бугун караб онам кўзига
Ажин кўрдим гулдек юзида
Билдирмаган лекин ўзига
Қаритибди онамни хаёт


Камайтириб мадор танидан
Ташвишлари ўтган жонидан
Секин бориб кўрдим ёнидан
Қаритибди онамни хаёт


Оқартириб сочин толасин
Кўп оқизган кўздан жоласин
Тингламасдан дарду ноласин
Қаритибди онамни хаёт


Тортиб олиб ёшлик дамини
Унга бериб азоб ғамини
Тўлдирмасдан бирор камини
Қаритибди онамни хаёт


Уйловлардан чарчаган бу жон
Ўзим Унга булай мехрибон
Синовлар хам бездириб чунон
Қаритибди онамни хаёт


Қанча кунни бошдан ўтказиб
Орзуларни дилдан кетказиб
Биёр армонларни тутказиб
Қаритибди онамни хаёт.

📧Telegram 📏📧 Instagram


{والله يعلم و انتم لا تعلمون}

⏩️Аллоҳ билади, сизлар эса билмайсизлар🖋️

Сизга келган мусибат сабабли ҳаётни ёмон кўрманг, чунки Аллоҳ уни сизни фойдангизга қанчалик ўзгартириб юборишини билмайсиз, ишларнинг оқибатини Аллоҳ билади.

📧Telegram 📏📧 Instagram


Умар ибн Ҳаттоб розиаллоҳу анҳунинг барча эркакларга насиҳати

◀️Сизлар бу аёлларга қаттиқ ваъдалар бериб уйланасизлар. Улар оғир машаққатлар билан сизнинг фарзандларингизни қоринларида кўтариб сўнгра
дунёга келтирадилар, уларни едириб ичирадилар, беҳисоб уйқусиз тунларни бошидан
кечирадилар. Қачонки болалари бетоб бўлса
бу уларнинг соғликлари ва навқирон ёшликларини тортиб олади. Қачонки гўзаллик ва ёшлик уларни тарк этганида, эрлар улардан юз ўгирадилар... Агарда улар уй ишларини ва болалар парваришини бир четга
суриб фақат ўзларини чиройига зеб бериш ва эрларига ясаниш билангина машғул бўлганида эди,
улар ҳақида «Қандай ҳам ёмон она ва уй бекаси экана..», деб гапирар эдингиз.
Қани сиздаги маъсулият, жавобгарлик ҳисси...???
Аллоҳдан қўрқинглар ва ўз хотинларингизга бундай
муносабатда бўлманглар
▶️.

📧Telegram 📏📧 Instagram

2.3k 0 101 1 72

Имом Бухорийни онаси тарбия қилди.
Имом Ахмадни онаси тарбия қилди.
Имом Шофеьийни онаси тарбия қилди.
Мухаммад ибн фотихни онаси тарбия қилди.
Хофиз ибн Хажарни опаси тарбия қилди.

Хар бир буюк шахс ортида аёл туради.
Хақиқий эркакларни, рижолларни тарбия қилиб, етиштириб чиқарувчи зотлар, булар оналардир.

Аёл ислох бўлса, уй, жамият ва барча нарса ислох бўлади. Шундай экан, бўлажак фарзандингизга энг аввало солиха она изланг.!

📧Telegram 📏📧 Instagram


Яхё ибн Абу Касир рохимахуллох айтадилар:

➡️Сехргар бир йилда бузган алоқаларни гап ташувчи бир соатда бузади⏩️.

(Одоб, Байхақий)

📧Telegram 📏📧 Instagram

2.6k 0 22 19 42

#Эр_учун

Бошқаларга очиқ юз билан, мулойим муомала қилиб, аҳли-оилангга қаттиқ, қўпол ва бадхулқлик билан муомала қилишинг ижтимоий иккиюзламачиликдир.

Сен бу хусусдаги мана бу сўзни айтган зот Росулуллох ﷺ дан намуна ол:
⏮️Сизларнинг яхшиларингиз – аҳли-аёлига яхши бўлганлардир. Мен ичингизда оиласига энг яхшингизман⏭️.

Ибн Можа ривояти.

📧Telegram 📏📧 Instagram


#Эслатма

Эри сахрога ташлаб кетганда:

''Аллох сизга шуни буйурдими ?
Агар Аллох буйурган бўлса мен розиман...'' деган ''Хожар'' онадан,
''Эй отам🔺Аллох нимани буйурса қилинг🔺Мени сўйгин деган бўлса сўйинг'' дейдиган, Аллохга ва ота-онасига итоатли фарзанд, ''Исмоил'' алайхиссалом туғулдилар!

Аллох таьоло айтди📎
''Улар сабр қилгач, ўз амримиз билан улардан имомлар (пешволар) қилиб, бизнинг амримиз билан хидоят қилувчилар қилдик...''

(Қисқа ўзгартириш билан таржима)

Энди она, уйда хар-хил нарсани деб хар-хаша қилиб, фарзандининг отасидан шикоятни кўпайтираверса, бу фарзандларга авлиёлар таьлим берса хам, отасига қараб бетга чопарлик қиладиган, Аллохга хам исён қиладиган бўлиб етишади 🔺

📧Telegram 📏📧 Instagram


​​Самолётда
Бир ҳижобли аёл телефонида Қуръон ўқиб кетарди. Унинг ортида 2 нафар ҳижобсиз дунёвий аёл ўтирибди. Улар атайин муслиманинг ғашига тегиш учун гап бошлашди:

Мени Дубайга менежерликка таклиф қилишди. Бормадим. У ерда ҳижоб ўраган аёллар кўп экан. Ёқмади!

Ҳааа. Мени эса юртимизни фалон жойига ишга таклиф қилишди. Илтимос ҳам қилишди. Бормадим!

Нега

Ходималарни аксарияти ҳижобли экан. "Эскича" ҳам ўқиб ўтиришар экан. Менга ёқмайди ундайлар!

Шу пайт ҳалиги муслима аёл ортига ўгирилиб суҳбатга нуқта қўйди:

Сизлар яхшиси Жаҳаннамга боринглар! У ерда ҳижобли муслималар бўлмайди🤎

📧Telegram 📏📧 Instagram

3.9k 0 44 12 122

🌸🌸🌸

Аёлларга хурсандчилик бериш учун бир кун хосланмади, балки хар куни бериш мумкинлиги уммат бошимиз Росулуллох ﷺ тарафларидан хабар берилди❗️

📧Telegram 📏📧 Instagram


Аллох хақида айтилган энг гўзал иборалардан🪶

Хавотирланма ва Роббинг Аллохдир;

Сен учун бу йўлни роббинг ихтиёр қилди ва сени аро йўлда ташлаб қўймайди;

Агар Роббинг сен учун қувончни кечиктираётган бўлса, албатта бу буюк мақсад учундир;

Сўнгра сен ухлайсан, Аллох эса сени ишларингни бошқаришликда ухламайди;

Аллохга ишон🤎

📧Telegram 📏📧 Instagram


Бир солиҳа аёлнинг қизига қилган насиҳатлари💕


1️⃣ Қизим, Аллоҳ сенга муносиб кўрганни севиб, қадрига ет. Аёл кишининг энг катта хатоси – эри билан бошқанинг эрини солиштирмоғидир.

2️⃣ Қизим, шуни билгинки, кимларнидир сенинг эрингга ҳам ҳаваси келади. Эрингнинг бошқаларда йўқ яхши сифатлари ҳам борлигини унутма!

3️⃣ Қизим, саҳобия аёллардан ўрнак ол. Улар "Биз эрларимизга сизлар амирларингга муомала қилганингиздек муомала қиламиз", дер эдилар.

4️⃣ Қизим, рашк бобида ҳаддан ошмагин! Ноўрин рашк – оила бахтига рахна солувчи ва ортиқча рашк талоқнинг калитидир.

5️⃣ Қизим, ақлли аёл эрининг қалбидаги муҳаббатни уйғота олади ва эри нималардан рози бўлиши ва нималардан ғазабланишини яхши билади.

6️⃣ Қизим, эрингни хобхонада ўн йиллик турмуш ўртоғим, деб бил. Ҳаётда эса унга ўн кунлик куёвга муомала қилгандек муносабатда бўл.

7️⃣ Қизим, эринг учун зийнатланишни зинҳор тарк қилмагин! Энг яхши зийнат – сурма ва энг яхши атир сувдир.

8️⃣Қизим, мана бу ҳадисни доим ёдингда тут: «Қайси аёл эри ундан рози бўлган ҳолда вафот топса, жаннатга киради».

📧Telegram 📏📧 Instagram

5.9k 0 205 19 72

#Аёл_учун

Турмуш ўртоғингиз уйга кириши билан, унга муаммоларингизни, уйдаги камчиликларни ёки фарзандларингиздан шикоят қилмай туринг❗️

Уйнинг ҳавосига ўрганиб олгунга қадар, яхши гапларингизни гапириб туринг ❗️Гоҳида у кўчада бўлган муаммоларни уйга олиб кирмай деб, дардини ичига ютиб келади ва эшикдан кириши билан, сиз дардингизни бошласангиз, у сабр қилолмай қолади, кейин сизга қаттиқ гапириб қўяди.

📧Telegram 📏📧 Instagram


#Эр_учун

АЁЛИНГИЗ 50 ГА КИРГАН БЎЛСА ҲАМ, «КИЧКИНТОЙИМ», ДЕБ ЧАҚИРАВЕРИНГ, ЧУНКИ УЛАР ЁШ БОЛАГА ЎХШАЙДИ🧕

💡Болаларни қилган ишини озгина мақтаб қўйсангиз, хурсанд бўлганидан ўзини йўқотиб қўяди.

💡Қилган ишини мақтасангиз, яна зиёда қилишга ҳаракат қилади.

💡Тез хафа бўлиб, тез хурсанд бўлади.

💡Қанча хафа бўлиб турган бўлса ҳам, икки оғиз ширин сўзингиз билан эркалатиб қўйсангиз, дарҳол юпанади.

💡Икки оғиз ширин сўзингизнинг гадоси ва икки оғиз ширин гапга алданади, қулоғи билан севади.

💡Кундошлар ёки овсинлар бир-бирларига қиладиган қитмирликларни кўргандирсиз ёки эшитгандирсиз. Болалар ҳам йўлда
қолиб кетади.😅

💡Болаларга қанча меҳр берсангиз ва яхши кўришингизни айтсангиз, сизга шунча боғланиб қолаверади.

💡Айб қилиши ҳам тез, кечирим сўраши ҳам тез, кечирим сўраб, яна ўша айбини такрорлаши ҳам тез.

Аёлларда хам, мазкур сифатларни барчасини топасиз!

🌸Аёлингизга ёш болага муомала қилгандай, беғубор муомалада бўлинг! У сизни яхши кўради, фақат, баьзан аёллигига боради халос.

📧Telegram 📍📧 Instagram

4.6k 0 135 37 61

#Тафаккур

Билинг❗️
Ўзингиз тақво қилмас экансиз, харгиз аёлингизни танбех ёки уришиш билан тарбиялай олмайсиз. Ахир хўкизнинг хотини хам мол бўлади..!

📧Telegram 📍📧 Instagram

4.2k 0 88 12 58

#Аёллар_учун

Хар бир аёнинг хаётдаги энг мухим ва энг масьулиятли вазифаси бу оналик. Болани туғиш билан иш битмайди, унга гўзал тарбия бериш, динини ўргатиш биз оналарнинг бурчимиздир!

Бурчини содиқлик билан бажарган аскар тақдирланганидек, биз оналар хам фарзандларимизга шариат ходими ўлароқ чин исломий тарбия берсак,
Ин ша Аллох, жаннат билан тақдирланамиз!

Бунга кичик бир мисол, Қурьонни ёдлаган киши жаннатда ота-онасига тож кийдиришидир. Агар фарзандингиз илмига қиладиган олим, жамият учун керакли инсон бўлиб етишса-чи ?

Шунинг учун хам биз оналар хамиша чин муслима аёл бўлиб, ўзимиз ва фарзандимиз тарбиясига бефарқ бўлмаслигимиз керак.

📧Telegram 📍📧 Instagram




Шуни эьтибордан қочирманг,
аёл киши ўзи пул топиб эрига сарфлайдиган бўлса, оилада устунликни даьво қилиб қолиши кўп холларда кузатилган.

Хушёр бўлинг❗️

📧Telegram 📍📧 Instagram

5.6k 0 32 25 65

Қазо қилдим🧕

Мол дунё деб,ҳар куни,
Ишлаябман кун-туни,
Афзал билиб уйқуни,
Қазо қилдим,Бомдодни.

Кийим кийб керилиб,
Ғижим бўлар деб,илиб,
Юмушларга берилиб,
Қазо қилдим,Пешинни.

Вақти ўтди асрни,
Битқазмадим қасрни,
Кўринг,мен бетасирни,
Қазо қилдим,Асрни.

Уйга келиб чой ичиб,
Телвизорга,эҳ кўчиб
Роббим буйруғин кечиб,,
Қазо қилдим,мен Шомни.

Нафс ҳавога тўлиб,
Гўё тириклай ўлиб,
Чарчаш бахона бўлиб,
Қазо қилдим,Хуфтонни.

Тиним билмай дунёда,
Амалларим риёда,
Қилдим гуноҳ зиёда,
Қазо қилдим,Намозни.

Сен нотавон гумроҳ денг,
Бенамоз денг...,осий сен,
Бу холимдан йиғлаб мен,
Тавба қилай энди мен.

Аллоҳим барча мусулмон бандаларингни намозни вақтида қоим қиладиганлардан қилгин.

📧Telegram 📍📧 Instagram

5.5k 0 140 11 81

⚫️Эьтиборсизлик аёлни асабий, жахлдор ва қўрс қилиб қўяди.
Эьтибор эса аксинча, унда назокат ва нафосат, мулойимлик ва гўзалликни уйғотади.

✔️Эркак қай бирини берган бўлса, унга ўша қайтади.

📧Telegram 📍📧 Instagram

4.8k 0 239 11 65

#Аёл_учун

СОҚОЛ, ЭРКАК КИШИНИНГ ҲАЙБАТИ ВА ЖАМОЛИДИР.

Олдинда боболаримиз кимнидир сўкмоқчи бўлсалар: ”Бесоқол", дер эдилар. Оналаримиз ҳам соқолсиз эркакларга қиё боқмаганлар ҳатто, чунки бу инсонийлик фитратидир.

Ҳозирга келиб, эркак киши қанча чиройлик бўлмасин, агар соқоли бўлса хунук кўрадиган бўлди, агар эрлари соқол қўяман деса, рози бўлмайди, гўёки соқол билан хунук кўринаётгандай.

Ваҳоланки мўминларнинг онаси Оиша розияллоҳу анҳо гоҳида шундай деб қасам ичар эдилар.

والذي زيَّنَ الرجالَ باللِّحَى ، والنساءَ بالحياء

«Эркакларни "соқол" билан, аёлларни эса "ҳаё" билан зийнатлаган Аллоҳга қасам»,
дер эдилар.

(Имом Ҳоким ривояти).

📧Telegram 📍📧 Instagram

Показано 20 последних публикаций.