ҲАЗРАТ УМАРНИНГ САБР-ТОҚАТИ
Бир киши аёлидан шикоят қилиб Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ҳузурига келибди. Шу пайт Ҳазрат Умарнинг хонадонида аёл кишининг қаттиқ-қаттиқ гапиргани эшитилибди. Арзчининг кўнглидан “Ҳазрат Умардек обрўли киши оиласида шундай ҳолат бўлса, мен нолимасам ҳам бўларкан” деган ўй ўтиб, орқасига қайтиб кетибди. Шунда Умар ибн Хаттоб уйдан чиқибди, уни кўриб олдига чақирибди.
– Нима гапинг бор эди?
– Эй, мўминлар амири! Аёлимдан шикоят қилиб келгандим. Лекин қарасам, сизнинг аёлингиз ҳам меникидан қолишмас экан. Шунинг учун фикримдан қайтдим.
– Эй биродар! Аёлимнинг менда ҳақи кўп. Чунки у менга овқат пишириб беради, нон ёпади, кийимларимни ювади, фарзандларимни тарбиялайди, хонадонимни қўриқлайди, мени ҳаромдан сақлайди... Шунча хизматни қилган аёлимнинг озгина озорига сабр қилишим керак эмасми.?
«Бахтли ҳаёт сари» китобидан
🌙🔴Дўстларингизга Улашинг📲👇👇
@Muslimalar_Solihalar_Uz
•┈┈┈••🍃🌺🍃••┈┈┈•
«Каналимизга объуна бўлиш учун Линкга босинг»👇🏻
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFNXKA6L6VZ7apU_gA