Musayev_Sunnatillo (yurist)


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право


#my_portfolio
Савол юбориш учун https://t.me/Yurist_Musayevbot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций


❗️ "Ойликбот"нинг ўрнига янги приложения ишга тушди

🔷 Бюджет ташкилотлари ходимлари учун ойлик иш ҳақлари ҳақида маълумот олиш имконини берувчи "Молиячи" мобил иловаси тест режимида ишга туширилди:

🔹Android учун
🔹IOS учун

👉 @Musayev_s_s 👈


Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик йўллади.

Қадрли юртдошлар!

Аввало, сиз азизларни, бутун халқимизни улуғ айём – муборак Рамазон ҳайити билан чин юракдан самимий табриклаб, барчангизга ўзимнинг юксак ҳурматим ва эзгу тилакларимни изҳор этаман.

Рамазон ойида қилган барча эзгу ният ва дуоларимиз ижобат бўлсин!
Аллоҳ таоло жонажон Ватанимиз ва халқимизни ўз паноҳида асрасин!
Ийд-ал-Фитр айёми барчамизга муборак бўлсин!, — дейилади табрикда.



👉 @Musayev_s_s 👈


⚡️ ЯНГИ ТАРИФЛАР КИРИТИЛИШИ БИР ОЙГА КЕЧИКТРИЛДИ!

📢 Аҳоли ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Президент Шавкат Мирзиёев ҳукуматга электр энергияси ва газ тарифларини оширишни 1 майгача кечиктириш бўйича топшириқ берди.

📅 Янги тарифлар 1 апрелдан эмас, 1 майдан кучга киради.

📲 Ҳуқуқий янгиликлардан хабардор бўлиш учун каналимизга обуна бўлинг

👉 @Musayev_s_s 👈


⚠️ ЭЪТИБОР БЕРИН! 1 АПРЕЛДАН СВЕТ ВА ГАЗ НАРХЛАРИ ОШИРИЛАДИ

💡 Балансни олдиндан тўлдириш орқали тежаш имконияти бор!

🔹 Агар ҳозироқ тўлов амалга оширсангиз, сиздан эски тариф бўйича ҳақ олинади. Бу эса ортиқча харажатларни олдини олишга ёрдам беради.

📢 Яқинларингизга ҳам хабар беринг!

Ҳуқуқий маслаҳатлар учун каналимизга обуна бўлинг


👉 @Musayev_s_s 👈


📌 ҲОДИМЛАРГА ТЎЛАНИШИ ШАРТ БЎЛГАН КОМПЕНСАЦИЯЛАР

📜 Меҳнат кодексининг 286-моддасига кўра, иш берувчи ходимларига уларнинг меҳнат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ айрим харажатларни қоплаб бериши шарт.

⚖️ Қуйидаги ҳолларда компенсация тўланиши керак:

🔹 Хизмат сафарлари — расмий топшириқ билан бошқа ҳудудга борганда;
🔹 Сайёр ёки вахта усулидаги ишлар — доимий жойда эмас, вақтинчалик объектларда меҳнат қилинганда;
🔹 Иш жойини ўзгартириш — иш берувчи билан келишган ҳолда бошқа манзилга кўчиб ўтганда;
🔹 Касбий малака ошириш — иш берувчининг йўлланмаси асосида ўқиш ёки стажировкадан ўтганда;
🔹 Иш жойидаги бахтсиз ҳодиса — меҳнат фаолияти туфайли вақтинча ишга лаёқатсизлик юзага келганда;
🔹 Мажбурий тиббий кўрикдан ўтиш — давлат талабларига кўра тиббий текширувдан ўтганда;
🔹 Фойдаланилмаган таътил — ишчининг йиллик таътилидан фойдаланмаган қисми учун;
🔹 Огоҳлантириш муддати компенсацияси — меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилинганда.

⚠️ Эслатма!
Юқоридаги компенсациялардан ташқари, иш берувчи меҳнат қонунчилиги, жамоа шартномалари ёки ички ҳужжатлар асосида қўшимча тўловларни ҳам амалга ошириш мажбуриятига эга.

📢 Меҳнат ҳуқуқларингиз ҳақида батафсил маълумот олиш учун каналимизга обуна бўлинг

👉 @Musayev_s_s 👈


🎉 Рамазон Ҳайитида НЕЧА КУН ДАМ ОЛАМИЗ? 🕌

Рамазон ҳайити муносабати билан неча кун дам олиш кутилмоқда?

📢 Жавоб: Ҳозирча Ўзбекистон мусулмонлари идораси Рамазон ҳайитининг аниқ санасини расман эълон қилмади. Бу сана ой чиқишига қараб, уламолар томонидан белгиланади. Дастлабки тақвимга кўра, Рамазон ҳайити 31-март, душанба куни бўлиши мумкин.

🌍 Бошқа давлатларда эса Рамазон ойининг узунлиги ва ҳайит санаси аниқланган:

📌 🇰🇿 Қозоғистонда — Рамазон 29 кун давом этиб, ҳайит 30-март куни деб белгиланди.
📌 🇰🇬 Қирғизистонда — Расмий тақвимга кўра, ҳайит 30-март.
📌 🇹🇯 Тожикистонда — Рамазон ойи 29 кун бўлиб, ҳайит 30-март.

🗓 Ўзбекистонда эса агар Рамазон ҳайити 30-март, якшанба кунига тўғри келиши тасдиқланса, Меҳнат кодексининг 208-моддасига кўра, байрамдан кейинги иш куни (31-март, душанба) дам олиш кунига кўчирилади.

✅ Дам олиш кунлари қандай бўлади?

📅 29-март (шанба) — 5 кунлик иш графиги бўйича дам, 6 кунликларда иш куни.
📅 30-март (якшанба) — Рамазон ҳайити! 🎊
📅 31-март (душанба) — Ҳайит муносабати билан кўчирилган дам олиш куни.

⚠️ ОЛТИ КУНЛИКЛАРГА ҚЎШИМЧА ДАМ ОЛИШ КУНИ БЕРИЛАДИМИ?

Ҳозирча бу ҳақда расмий қарор қабул қилинмаган. Агар шанба куни ҳам дам олиш куни деб эълон қилинса, биз бу ҳақда хабар берамиз! ✅

📢 Расмий қарорлар эълон қилингани билан ҳам биринчи бўлиб хабар топишни истасангиз, бизни кузатиб боринг!

👉 @Musayev_s_s 👈


Ўзбекистон ўта қимматли 1 очкони қўлга киритди. Меҳмонда Эронга ютқазмади.

Албатта, ютишимиз ҳам мумкин эди, ғалабага жуда яқин эдик. Аламлими? Ҳа, лекин бу футбол, йигитлардан хафа бўлишга ҳаққимиз йўқ. Уларга катта раҳмат, майдонда борини беришди.

Биз азалий орзу сари яна 1 қадам ташладик. Катта қадам бўлди бу. Энди тўплар нисбати ҳақида бош қотиришимиз шарт эмас.

БААда дуранг ўйнасак ёки Қатарни ютсак кифоя.

Ёки бугун Шимолий Корея БААни ютиб берса, биз расман Жаҳон чемпионатига чиқишимиз ҳам мумкин.

Хуллас, дастлабки синовдан яхши ўтдик. Яна бир бор йигитларга раҳмат.

Эрон эса Жаҳон чемпионатига чиқди. Форсларни табриклаймиз!


👉 @Musayev_s_s 👈


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
200 дан ортиқ андижонлик мухлислар Эрон сафарига отланган.

Бугун Эрон-Ўзбекистон ўйини 21:00 да бўлиб ўтади!

Ўзбекистон Эрондан 1 очко олса ҳам деярли Жаҳон чемпионатига чиққан ҳисобланади!

Ўйинни кўрасизларми:


Ха кўраман 🔥

Футболга қизиқмайман 👍

👉 @Musayev_s_s 👈


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ТЕРГОВЧИ ТЕЛЕФОН ОРҚАЛИ ЧАҚИРСА – ҚОНУНБУЗАРЛИКМИ?

Кўпчилик ўйлайдики, терговчи телефон орқали чақирса, бу қонунбузарлик! 🚨
Аслида эса, бу нотўғри тушунча!

⚖️ Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси 97-моддаси да расмий чақириш усуллари кўрсатилган:
✅ Чақирув қоғози (почта ёки чопар орқали)
✅ Телеграмма, телефакс, радиограмма

❌ Лекин, қонун телефон орқали чақиришни ман этади, деган гап йўқ!
📌 Қонунга кўра, бирор ҳаракат тақиқланмаган бўлса, у мумкин ҳисобланади!

💡 Шунинг учун телефон орқали чақириш мумкин, лекин:
🔹 Чақирилган шахс расмий чақирув қоғозини талаб қилиш ҳуқуқига эга!
🔹 Агар телефон орқали чақирилган шахс келмаса, унга нисбатан жазо чоралари қўлланилмайди.

📢 Кўпчилик бу ҳақиқатни билмайди!
Фикрингиз қандай? Сизга шу каби чақирув бўлганми? Изоҳда ёзиб қолдиринг! 👇

📌 Юқоридаги маълумотни дўстларингизга улашинг!

👉 @Musayev_s_s 👈


💰 Иш ҳақингиздан ноқонуний ушлаб қолиш мумкин эмас! ⚖️

🛑 Ҳақингиз бор – ҳимоя қилишингиз шарт! 🛑

📜 Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 269-моддага кўра, иш ҳақингиздан ортиқча пул ундирилиши мумкин эмас! ❌

❗️ Фақат қуйидаги ҳолларда бу мумкин:
✅ Ҳисоб-китобда хатолик юз берган бўлса 🧾
✅ Суд ёки меҳнат низолари органи сизга нисбатан айбловни тасдиқлаган бўлса ⚖️
✅ Ноқонуний ҳаракатларингиз (ёки ҳаракатсизлигингиз) ортидан ортиқча маош тўланган бўлса 🏛

💡 Агар иш ҳақингиздан ноқонуний равишда ушлаб қолинса, ўз ҳуқуқингизни ҳимоя қилинг!

👉 @Musayev_s_s 👈


⚖️ "ҲОМИЛАДОРЛИК САБАБЛИ ИШГА ҚАБУЛ ҚИЛМАСЛИК — ҚОНУНБУЗАРЛИК!" ⚖️

❗️ Аёлларни ҳомиладорлиги ёки фарзанди борлиги учун ишга қабул қилмаслик — оғир ҳуқуқбузарлик

🚫 Қонунга кўра, ҳомиладор аёллар ёки ёш боласи бор оналарни ишга қабул қилмаслик ёки маошини пасайтириш қатъиян ман этилади!

🔍 Агар иш берувчи ҳомиладорлик ёки бола парвариши сабабли аёлни ишга қабул қилишдан бош тортса, жазо чоралари қўлланилади:

⚖️ 8,5 млн сўмгача жарима (БҲМнинг 25 баравари)
⚖️ 3 йилгача муайян ҳуқуқлардан маҳрум қилиш
⚖️ 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари


📢 Ҳуқуқингизни билинг ва уни ҳимоя қилинг! Бу маълумотни дўстларингиз билан улашинг!

👉 @Musayev_s_s 👈


🎉 Наврўз байрами муборак бўлсин! 🌸

Ҳурматли обуначилар!

Баҳор нафасини, янгиланиш ва файзли кунларни олиб келган муборак Наврўз байрами барчангизга қутлуғ бўлсин! 🌿✨

Бу айём – эзгулик, меҳр-оқибат ва бағрикенглик рамзи. Ушбу гўзал кунларда юртдошларимизга тинчлик, омад ва фаровонлик тилаймиз. Ҳар бирингизнинг оилангизга саодат, ишларингизга барака, юртимизга тинчлик ва осойишталик ёр бўлсин!

Ҳуқуқий жиҳатдан:

Наврўз айёмида меҳнат қонунчилигига кўра дам олиш кунлари белгиланган. Агар иш жойингизда байрам кунлари ишлаш керак бўлса, бу қонунчиликка мувофиқ алоҳида ҳақ тўланиши кераклигини унутманг!


🎊 Наврўз барчамизга файзу барака олиб келсин!

👉 @Musayev_s_s 👈


БАЙРАМ ОЛДИДАН ҲАМАГА БИР СОАТ БОНУС! 🏛

📜 Меҳнат кодекси (187-модда) асосида, байрам кунлари арафасида барча ходимлар камида 1 соат вақтлироқ ишдан қайтиши мумкин!

📌 Эртага – 21 март, Наврўз байрами!
✅ Демак, бугун ишга чиққанлар бир соат аввалроқ уйга кетиш ҳуқуқига эга!

⚖️ Аммо! Айрим узлуксиз ишлайдиган ташкилотларда бу тартиб қўлланилмаслиги мумкин. Бундай ҳолларда:
✔️ Қўшимча дам олиш вақти берилади ёки
✔️ Ҳодимнинг розилиги билан иш вақтидан ташқари меҳнат ҳақ тўланади.

📢 Ҳуқуқингизни билинг, ундан фойдаланинг ва дўстларингизга ҳам улашинг! 🔄

👉 @Musayev_s_s 👈


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📸 Шахсларнинг тасвирга бўлган ҳуқуқи мустаҳкамланмоқда!

Фуқаролик кодексига кўра, ҳар бир инсоннинг тасвирга бўлган ҳуқуқи дахлсиз ҳисобланади. Эндиликда, янги қонун лойиҳаси ушбу ҳуқуқни янада мустаҳкамлашга қаратилган!

🔹 Асосий ўзгаришлар:
✅ Ҳар қандай кишини тасвирга олиш ёки ундан фойдаланиш учун розилик талаб қилинади.
✅ 16 ёшдан бошлаб ўсмирлар мустақил розилик бера олади.
✅ Жамоат жойлари ва оммавий тадбирларда тасвирга олиш учун рухсат шарт эмас.
✅ Давлат хизматчиларини хизмат вақтида тасвирга олиш мумкин.
✅ Ноқонуний ҳаракатларни тасвирга олиш учун ҳам розилик талаб қилинмайди.
⚠️ Видеокузатув жойларида огоҳлантирувчи белгилар ўрнатилиши шарт!
❌ Тиббиёт хонаси, кийим алмаштириш хонаси каби жойларда видеокузатув тақиқланади.

🛑 Агар тасвирдан инсон шаъни ва қадр-қимматини камситувчи тарзда ёки розилик берилганидан бошқа мақсадда фойдаланилса, розилик бекор қилиниши мумкин!

📜 Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасида! Сизнинг фикрингиз муҳим!
Муҳокамада қатнашиш ва лойиҳани кўриш учун 👉 Ҳавола

📢 Ушбу ўзгаришларга қандай қарайсиз? Фикрларингизни изоҳларда кутамиз! 👇

👉 @Musayev_s_s 👈


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📢 Ер участкангиз қандай мақомда? Қонунга кўра бу муҳим! 🏡

📜 1-модда бўйича ерни қонунийлаштириш мумкинлигини тушунтирдик.
Лекин қонунни тушуниш учун асосий тушунчаларни билиш керак!


⚖️ Қонуннинг 2-моддаси 3 та муҳим тушунчани белгилайди:

🔹 Бир марталик умумдавлат акцияси – 2018-2019 йилларда давлат томонидан ўтказилган расмий жараён.

🔹 Ортиқча эгалланган ер участкаси – расмий ҳужжатда кўрсатилганидан ошиқча эгалланган ер.

🔹 Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаси – ҳеч қандай рухсатсиз эгалланган ер.

⚠️ Қонундан фойдаланиш учун аввало ерингизнинг мақомини аниқлаб олинг!

📌 Ерни қонунийлаштириш тартиби қандай? Кейинги видеомизда тушунтирамиз!

💬 Сизда қандай ҳолат бор? Фикрингизни ёзиб қолдиринг! 👇
📢 Қонунлардан бохабар бўлиш учун каналга обуна бўлинг! 🔔

👉 @Musayev_s_s 👈


Мен Сизга 1 000 000 сўм пул бераман агар Сиз...

ИНСТАГРАМ ЧЕЛЕНЖ: ПУЛ ЮТИШ ИМКОНИ ЯНА КЎПАЙДИ!


Ҳар куни Instagram'га видео жойлаш челенжи давом этаяпти! 🚀 Эндиликда фақат видеоларни кузатиш эмас, балки изоҳ қолдириб пул ютуғига эга бўлиш имкони ҳам мавжуд!

💰 ЯНГИ ҚОИДА:

🔹 Охирги қўйилган видеомга қолдирилган изоҳ 20 тадан кўп лайк олса, (кейинги видео чиқгунига қадар) 100 000 сўм ўша изоҳ эгасига ўтказилади!
🔹 Агар 20+ лайк олган изоҳлар кўп бўлса, ғолибни рандом орқали аниқлаймиз! 🎲
🔹 Бундан ташқари, аввалги қоида ҳам амалда – агар бир кун ҳам видео чиқмасам, биринчи изоҳ қолдирган одам 1 000 000 сўм олади!

📅 Челенж 1-апрелгача давом этади!

❗️ Ҳам иштирок этинг, ҳам фойдали ҳуқуқий видеоларни кўриб боринг!

🧐 Инстаграм саҳифам

👉 @Musayev_s_s 👈


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📢 ҚОНУН БИЛАН ЕРИНГИЗ ҲУҚУҚИЙ ҲИМОЯДА! 🏡

Сизда ҳужжатсиз ер ёки расмийлаштирилмаган уй борми? 🤔
2018 йил 1 майгача ўзбошимчалик билан эгалланган ерлар қонунийлаштирилиши мумкин!

📜 Қонуннинг 1-моддаси айнан шу масалани тартибга солади. Бу қонуннинг асосий мақсади:
Ер ва уйлар учун қонуний мақом бериш
Фуқаролар ва тадбиркорларнинг мулкий манфаатларини ҳимоя қилиш
✅ 2018 йил 1 майгача ҳужжатсиз эгалланган ерларни расмийлаштириш

⚖️ Қонун кимларга тааллуқли?
🔹 Якка тартибда уй-жой қурган шахсларга
🔹 Ортиқча ер эгаллаб олган фуқаролар ва тадбиркорларга
🔹 Боғдорчилик ширкатлари ҳудудида уйи бор шахсларга
🔹 Ҳокимлик қарор чиқарган, лекин ҳали тасдиқланмаган ер эгаларига

⚠️ Қонун қайси ҳолатларга татбиқ этилмайди?
❌ Агар ер 2018 йил 1 майдан кейин эгалланган бўлса
❌ Агар ер бошқа шахсга расмий ажратилган бўлса
❌ Агар ер шаҳарсозлик режасига зид бўлса

💡 Сизга бу қонун тааллуқлими?
💬 Фикрларингизни ёзинг, биз муҳокама қиламиз! 👇

📢 Қонунлардан бохабар бўлиш учун каналга обуна бўлинг! 🔔

👉 @Musayev_s_s 👈


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Ёшлар_аренаси

💬 "Ёшлар аренаси" танлови 1-босқич учун.

🔰 Қатнашувчи: Бекобод туман 14-сонли умумтаълим мактаби.

Жамоа номи: "ЗИЁ"

❤️ Чақириқ йўлланган мактаб 👉 Барча мактабларга (Ҳозирча чақириққа мактаблар жавоб бермаган)

❗️Овоз бериш 16-мартдан бошланади, бир мактаб доирасида бир нечта жамолар тузилиши мумкин.

⚖️ Танлов шартлари билан танишиш


☎️ Қатнашиш учун биз билан боғланинг  @Advokat_yordamchisibot

👉 @Musayev_s_s 👈


📢 "Пенсия" ва "Нафақа" – кўпчилик хато тушунадиган 2 тушунча! ⚖️

⚠️ Кўплаб фуқаролар пенсия ва нафақа сўзларини бир хил деб ҳисоблайди. Яъни, “нафақа”ни “пенсия”нинг таржимаси деб ўйлашади. Лекин бу аслида нотўғри тушунча!

🔎 Хўш, аслида нима фарқи бор?

📌 Пенсия – фуқароларга иш стажи ва иш ҳақи асосида тайинланадиган ойлик тўлов бўлиб, у қуйидаги ҳолларда тўланади:
✅ Пенсия ёшига тўлганда 👴👵
✅ Ногиронлик белгиланганда ♿️
✅ Боқувчисини йўқотган шахсларга ⚖️

📌 Нафақа эса пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсларга тўланади:
🛑 Нафақа олувчи иш стажига қараб эмас, қонунчиликда белгиланган қатъий миқдор бўйича маблағ олади.
🛑 Шунинг учун нафақа ва пенсия тубдан фарқ қилади!

📢 Бундай муҳим маълумотни бошқалар ҳам билиши учун уланишни унутманг! 🔄

👉 Яна шунга ўхшаш ҳуқуқий маслаҳатлар учун каналимизга обуна бўлинг


👉 @Musayev_s_s 👈


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📢 Сиздан "Open Budget"га мажбурий овоз беришни сўрашяптими? 🚨

📌 БИЛИБ ҚЎЙИНГ!

✅ Президент қарорига кўра, раҳбарлар ходимларини мажбурий тарзда овоз беришга мажбур қила олмайди! Бу – мажбурий меҳнат!

💰 Мажбурий меҳнат учун жавобгарлик:
🔹 БҲМнинг 50-100 баравари миқдорида жарима!
🔹 Агар бу такрорланса ёки voyaga етмаганларга нисбатан амалга оширилса – жиноий иш очилади!

📢 Агар сиз ёки танишларингиз бундай ҳолатга дуч келган бўлса – ҳуқуқларингизни билинг ва ҳимоя қилинг!

👉 @Musayev_s_s 👈

Показано 20 последних публикаций.