Совуқ қиш кунида, айниқса пойтахтда янги қурилган кўп қаватли бинолардан хонадонлар харид қилган ва бинони тўлиқ фойдаланишга топширмасдан "йўқ бўлиб қолган" тадбиркорлардан куйган юртдошларимиз мурожаати бироз ортиб қолди.Сабаби қиш, кунлар совуқ, уйларни иситиш учун газ қувурлари тўлиқ ўтказилмаган. Яъни "кадастр" берилмаган. 🤦🏻♀️
Асли бир неча ташкилотнинг тавсияси билан ФОЙДАЛАНИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИНГАНИДАН СЎНГ кадастр берилишини тушунтиришлар давом этмоқда.
Бу мурожаатларни Тошкент шаҳар кадастр, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, қурилиш, архитектура каби ташкилотлари билан ўрганиш орасида яхши бир ечимга кўзим тушиб қолди. Бу ҳақда давлатимиз раҳбари ҳам
топшириқ берганлар.Бу
«Escrow» тизими. Тизим хорижий давлатларда тажрибадан
ўтган экан.Унга кўра, буюртмачи ва тижорат банки ўртасида тузиладиган шартномага асосан, ҳар бир қурилиш иншооти бўйича «Escrow» ҳисобварағи очилади. Кўчмас мулк учун келишилган маблағлар ушбу ҳисобварақ орқали амалга оширилади.
Оддий тилда айтганда, уй сотиб олаётган фуқаро пулини уч томонлама шартнома
орқали
банкка тўлайди. Уй битгач, бемалол кўчиб киради.
Асосийси: Алдов йўқ, кафолат эса 100%. Агар қурувчи
"йўқ бўлиб қолса" мижозга банк пулини қайтариб беради.
Бу тизим амалда жорий этилса, барча учун қулай ва ишончли бўлади.
Нима дейсиз?!✅
Telegram 📸
Instagram 📹
YouTube 💬
Facebook