ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
26 октябрда бир жойда ўтириб қолишдан, кам ҳаракатланишдан сақланинг. Кўпроқ пиёда юринг, спорт билан шуғулланинг. Албатта, вужудингизда кучли чарчоқ туйсангиз, дам олинг, нафас ростланг. Кун давомида юридик ҳужжатлар билан ишлашингизга тўғри келади. Бу ҳужжатларга имзо чекиш зарурати туғилса, ҳушёр туринг. Оилавий ҳаётингизда ҳам айрим майда кўнгилсизликлар бўлиб ўтиши мумкин. Лекин бу жуфтингиз билан ўзаро муносбатларингизга салбий таъсир кўрсатмайди. Бахтингизни берсин!
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Бугун том маънода сизнинг кунингиз. Атрофингизни энг яхши одамлар қуршайди. Энг ёрқин лаҳзалар фақат сизники бўлади. Қувончдан ёрилай дейсиз. Ижодкор бўлсангиз, энг сара асарларингиздан бири айнан бугун ёзила бошлаши мумкин. Лекин шахсий сирларингизни дуч келганга ошкор қилиб кетаверишингиз сира тўғри келмайди. Дўстдан кўп душман дейишган.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
26 октябр куни шошқинлик талаб қилувчи лаҳзаларингиз кўп бўлиши кутилмоқда. Мартабангизни ошириш ҳақида ўйлай бошлайсиз. Лекин унутмаслигингиз керак. Ҳеч қурса бугун иш ҳақида ўйламай туринг. Оила аъзоларингизнинг ширин суҳбатларидан баҳра олинг, позитивликка эришинг. Кечки пайт эски қадрдон дўстлардан бирини учратиб терингизга сиғмас даражада мамнун тортасиз. Муаммоларни унутинг ва тўғри ресторанга йўл олинг. Моддий аҳволингиз жуда яхши. Хавотирга ўрин йўқ.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)
Бугунги кунни ўзингиздаги нуқсонларни бир қатор таҳлилдан ўтказиш ва саломатлик ҳақида қаттиқроқ қайғуришга бағишласангиз, фақат фойда кўрасиз. Анчадан бери клиникага бориб тўлиқ тиббий кўрикдан ўтмоқчи эдингиз. Ўша кун келди. Тадбиркорлар эрталабдан муҳим ҳужжатларни имзолаш амалларига берилишади. Кимлар биландир келишувларга шошилишади. Рақобатчилардан эҳтиётингизни қилинг. Улар кутилмаганда ҳужумга ўтади. Тайёр туринг.
ҚОВҒА (20. 01 — 19. 02)
26 октябрда азалий орзуларингиздан бири ҳақиқатга айланади. Анчадан бери молиявий тўкинликни орзулардингиз. Бугун ўша тўкинлик ёмғири бошингизга ёғилади. Кун мобайнида кимлар биландир баҳслашиш, тортишишларга дуч келасиз. Тадбиркорларни ҳамкорлардан бири жанжалга етаклаши мумкин. Жуфтингиз билан муносабатларда совуққонлик кўзга ташланади. Сукут сақланг. Ён беринг. Буни асосий шиорингизга айлантиринг. Ютқазмайсиз.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Бугунги кун балиқ буржи остида таваллуд топганлар учун азартлар ва энтузиазм кунига айланади. Буларнинг барчасини вужудингизга қандай сиғдиришингизни худонинг ўзи билади. Куннинг иккинчи ярмини табиат қўйнида дам олиб ўтказсангиз ҳам зиён қилмайди. Яқин дўстингиз кечқурун ажойиб совға ҳадя этиши мумкин. Асабларни асранг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!
@Tikuvchilik_chevar_Gullar_Andoza