Февраль
Баҳор остонаси, қишнинг поёни,
Насиб қилса бир кун кўкка етамиз.
Аёздан безиган ҳамманинг жони
Сендан ҳам аввалроқ шошиб кетамиз
Номинг қиш бўлса ҳам яхшисан февраль,
Ҳар қалай заҳринг кам, бироз тафтинг бор
Кун сайин нафасинг илиқлик берар
Чўзилиб, нозланиб қилмайсан безор
Дангалчи, чапани, мард одам каби,
Фурсатинг, шиддатинг қисқа ва лўнда.
Ниҳоя топади қишнинг эртаги,
Кўклам ва сумалак хиди бор сенда.
Дилшодбек Тожибоев
Қува тумани.
@Muborak_Uz
Баҳор остонаси, қишнинг поёни,
Насиб қилса бир кун кўкка етамиз.
Аёздан безиган ҳамманинг жони
Сендан ҳам аввалроқ шошиб кетамиз
Номинг қиш бўлса ҳам яхшисан февраль,
Ҳар қалай заҳринг кам, бироз тафтинг бор
Кун сайин нафасинг илиқлик берар
Чўзилиб, нозланиб қилмайсан безор
Дангалчи, чапани, мард одам каби,
Фурсатинг, шиддатинг қисқа ва лўнда.
Ниҳоя топади қишнинг эртаги,
Кўклам ва сумалак хиди бор сенда.
Дилшодбек Тожибоев
Қува тумани.
@Muborak_Uz