Шу кунларда офисимизга бизга нотаниш бўлган йигит келди, салом аликдан сўнг нима масалада келгани ҳақида сўрадик, у бизга оиласи билан ажрашганлигини, бу турмушидан бир нафар 3 ёшга тўлган ўғил фарзанди борлигини, бугунги кунда бу фарзандига 300.000 сўм миқдорида алимент тўлаётганини, тўлаётган алимент суммасини камайтирса бўладими, агарда бўлса ёрдам беришимизни сўради, биз ундан бу фарзанд ўзини фарзандими ёки асраб олинганми деб сўрадик, фарзанд ўзиники эканлигини айтди, унга тўланаётган 300.000 сўм миқдоридаги алимент пуллари катта сумма эмаслигини, агарда бу суммани ҳам камайтирса фарзандини ўсиб улғайиши учун таъсир қилиши мумкинлигини тушунтирдик, фойдаси бўлмади, сабримиз чидамасдан унга бизни ишимиз бироз кўпайган, улгурмаймиз, бошқа адвокатга борақолинг деб кузатиб қўйдик, оталар кун келиб сиз кучдан қоласиз, мана шу фарзандингиз сизни кунингизга ярайди, боқади, ғамхўрлик қилади, сизга отажон эсингиздами менга бераётган алиментни камайтирмоқчи бўлганингиз деса, ҳижолат бўлиб қолмайсизми????... Фикрланг.