Маҳалла ёшлари учун ватанпарварлик тадбири
Ёшларда ватанпарварлик туйғусини янада шакллантириш мақсадида Миллий гвардия Сурхондарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси ташаббуси билан Жарқўрғон тумани Какайди гарнизонидаги ҳарбий қисмда "Янги Ўзбекистон армияси - мамлакат таянчи, халқимиз фахри!" шиори остида очиқ эшиклар куни тадбири ташкил этилди. Тадбирда туманнинг Янгитурмуш, Нефтчилар, Узумзор, Офтобқўрғон ҳамда Халқабод маҳаллаларидаги уюшмаган ёшлар ҳамда умумтаълим мактаблари ўқувчилари иштирок этди. Унда ёшлар ҳарбий қисм ҳаёти, қурол-аслаҳалар билан яқиндан танишиб, отларда сайр қилдилар. Ҳудудда "Миллий либос – маънавият кўзгуси!", "Маҳаллам менинг фахрим", "Соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз!", "Уч авлод учрашуви" каби мавзуларда турли маданий-маърифий ва спорт тадбирлари уюштирилиб, ўғил-қизларнинг бўш вақти мазмунли ўтишига хизмат қилди.
Каналга уланиш👇
https://t.me/Milliygvardiya_Surxondaryo