Қонунчиликдаги янгиликлар ва ўзгаришлар шахсий таркибга етказилди
Термиз шаҳридаги Ёшлар маркази биносида Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари ҳамда вилоят Қўриқлаш бошқармаси ходимлари ўртасида навбатдаги профилактик учрашув ташкил этилди. Унда Миллий гвардия раҳбарияти, Шахсий хавфсизлик бўлими бошлиғи ва Термиз ҳарбий прокурори иштирок этиб, шахсий таркибга "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг 1008-сонли Қонунида белгиланган талабларни тушунтирдилар.
Шунингдек, йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февраль кунидаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий низомларини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-23-сон Фармони мазмун-моҳияти етказилди.
Kanalga ulanish👇
https://t.me/Milliygvardiya_Surxondaryo