Кечиринг!
Кечиринг! Агарда,иложи бўлса...
Кечирдим сизни ҳам аллақачонлар.
Ранжитиб қўйганим бордир билмасдан.
Виждоним, иймоним... руҳим қучоқлаб
Вужудим тарк этсин ҳеч қийналмасдан.
Кечиринг! Агарда,иложи бўлса...
Балки,кечиришга арзимасман ё
Ёки қалбингизга етгандир озор.
Ботиб бораётир сўзларим гўё..
Санчилиб наштардай оғритиб такрор.
Кечиринг!Агарда,иложи бўлса..
Дуолар қилайин ёлвориб Ҳаққа.
Етиб борсин узрим, илтижоларим..
Ёмғирдай тўкилсин қалбинг қатига..
Вужудим титратган ашк-жолаларим.
Кечиринг! Агарда, иложи бўлса..
Бўғзимни куйдирар ушбу сўз- оташ
Ҳавода қолмасин сарсон-дарбадар.
Оғирлик қилади, кўксимга тошлар.
Кўтариб кетмайин қабримга қадар.
Кечиринг!
сўнгги бор,
иложи бўлса...
Каъбага егилган бошдай эгилдим
Қалбингиз озгина қувончга тўлса..
Покланиб мен яна қайта туғилдим..
Кечиринг! Агарда,иложи бўлса...
Мен сизни кечирдим аллақачонлар...
Кечиринг! Агарда,иложи бўлса...
Кечирдим сизни ҳам аллақачонлар.
Ранжитиб қўйганим бордир билмасдан.
Виждоним, иймоним... руҳим қучоқлаб
Вужудим тарк этсин ҳеч қийналмасдан.
Кечиринг! Агарда,иложи бўлса...
Балки,кечиришга арзимасман ё
Ёки қалбингизга етгандир озор.
Ботиб бораётир сўзларим гўё..
Санчилиб наштардай оғритиб такрор.
Кечиринг!Агарда,иложи бўлса..
Дуолар қилайин ёлвориб Ҳаққа.
Етиб борсин узрим, илтижоларим..
Ёмғирдай тўкилсин қалбинг қатига..
Вужудим титратган ашк-жолаларим.
Кечиринг! Агарда, иложи бўлса..
Бўғзимни куйдирар ушбу сўз- оташ
Ҳавода қолмасин сарсон-дарбадар.
Оғирлик қилади, кўксимга тошлар.
Кўтариб кетмайин қабримга қадар.
Кечиринг!
сўнгги бор,
иложи бўлса...
Каъбага егилган бошдай эгилдим
Қалбингиз озгина қувончга тўлса..
Покланиб мен яна қайта туғилдим..
Кечиринг! Агарда,иложи бўлса...
Мен сизни кечирдим аллақачонлар...