Mediator.Uz


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право


Тошкент шаҳар, Амир Темур шоҳ кўчаси, 4 уй (+998-71) 239-43-29

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций


Судьялар олий мактаби тингловчилари Олий судда


#Кенгашдан_сўнг

Танов якунидаги тайинловлар

Хабар қилинганидек, бугун Судьялар олий кенгашининг очиқ танлов шаклидаги навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Кенгаш ваколатига доир қатор масалалар, хусусан, айрим судьяларни муқобиллик асосида ваколати муддати даврига қайта тайинлаш, ваколат муддати якунига етганларни ушбу лавозимда бўлишнинг навбатдаги муддатига тайинлаш масаласи кўриб чиқилди.

Қисқа танаффуслар билан олти соатдан кўпроқ давом этган жараён якунида барча масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.


БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi


💠 МУЛК ҲУҚУҚИНИНГ КОНСТИТУЦИЯВИЙ ҲИМОЯСИ

2024 йил 21 июнь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди томонидан Германия халқаро ҳамкорлик жамиятининг (GIZ) Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда “Мулк ҳуқуқининг конституциявий ҳимояси: жиноятдан олинган даромадларни мусодара қилиш масалалари” мавзусида семинар ташкил қилинди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди ҳузуридаги Илмий маслаҳат кенгаши аъзоси, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби профессори, юридик фанлар доктори Фозилжон Отахонов иштирок этди.

🌐 Web |💬 Facebook |✅ Telegram |📸 Instagram | Youtube


💠 ИСЛОМ КАРИМОВ НОМИДАГИ ИЛМИЙ-МАЪРИФИЙ ЁДГОРЛИК МАЖМУАСИ БИЛАН ТАНИШУВ

➡️ Батафсил

🌐 Web |💬 Facebook | Telegram |📸 Instagram | Youtube


⭐️ АҚШ профессори иштирокида семинар-тренинг ташкил этилди!

😄Жорий йилнинг 10-11 июнь кунлари Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан "Олмос" конвенсион марказида АҚШ Бостон коллежи юридик мактаби профессори Жоан Блум иштирокида “Интерфаол ўқитиш усуллари” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.
😄 Амалий машғулотлар давомида андрагогик таълимни ташкил этишнинг ўзига хослиги, дарс машғулотларини самарали бўлиши учун янги интерфаол таълим усулларни қўллаш, катталарни ўқитишда қайта алоқа ва фикрлашнинг ўрни каби қатор мавзуларда маърузалар ташкил этилди.
😄 Ҳар бир маъруза қизиқарли савол-жавоб ва интерактив усулларга бой тарзда ўтказилди. Унда барча тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олди ҳамда ҳаётий тажрибалари билан ўртоқлашди.
😄 Ушбу тадбирда Судьялар олий мактабининг Иқтисодий ҳуқуқ кафедраси мудири, доцент Собир Холбаев ва Иқтисодий ҳуқуқ кафедраси профессори Фозилжон Отахоновлар иштирок этишиб, махсус сертификатларга эга бўлишди.
😄Ташкил этилган тренинг ходимларнинг ушбу соҳада малакаларини ошириш ва хизматда фойдаланиш учун зарур манба бўлиб хизмат қилади.

🌐 Web |💬 Facebook | Telegram |📸 Instagram | Youtube


ОБЪЯВЛЕНИЕ!!!

😑 Международная летняя школа медиации Центрально-Азиатского консорциума медиаторов приглашает на ретрит в Казахстане
(с 25 по 29 августа 2024 года)

ЭЪЛОН!!!

😑 Медиаторларнинг Марказий Осиё консорцуми халқаро ёзги медиация мактабининг Қозоғистонда 2024 йил 25–29 август кунлари бўладиган семинар-тренингга таклиф қилади.

➡️ БАТАФСИЛ

🌐 Web |💬 Facebook | Telegram |📸 Instagram | Youtube


😑 Абдулла Қодирий уй музейига ташриф

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг “Иқтисодий ҳуқуқ” йўналиши бўйича магистратура тингловчилари ўқишдан бўш пайти ташкил этиладиган мустақил ишлаш ва маданий-маърифий тадбирлар режасига асосан мактаб профессорлари Ф.Мухитдинова ва Ф.Отахонов бошчилигида 2024 йил 6 июнь куни ХХ аср янги ўзбек адабиётининг улкан намояндаси, ўзбек романчилигининг асосчиси, ўтган аср 20 йилларидаги муҳим ижтимоий-маданий жараёнларнинг фаол иштирокчиси Абдулла Қодирий яшаб ижод қилган, Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Самарқанд дарвоза кўчасида жойлашган ҳовлида очилган уй музейига ташриф буюрдилар.сида жойлашган ҳовлида очилган уй музейига ташриф буюрдилар.


🌐 Web
|💬 Facebook | Telegram |📸 Instagram | Youtube


Ўзбекистон вакили тарихда биринчи марта Инсон ҳуқуқлари қўмитаси аъзолигига сайланди

29 май куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактга аъзо давлатларнинг 40-сессияси доирасида Инсон ҳуқуқлари қўмитасининг 2025-2028 йиллар учун 9 нафар аъзосини сайлаш бўйича сайловлар бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Сайловда Ўзбекистон билан бирга 16 та давлат – Бурунди, Грузия, Миср, Ҳиндистон, Испания, Камерун, Кот-д'Ивуар, Литва, Марокаш, Парагвай, Корея Республикаси, Шимолий Македония, Того, Хорватия, Эфиопия ва Жанубий Африка вакиллари 9 та ўрин учун кураш олиб борди.

Яширин овоз бериш натижаларига кўра, Ўзбекистондан номзод, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори, академик Акмал Саидов Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактга аъзо мамлакатлардан энг кўп овоз олди.

Мамлакатимиз вакилининг ИҲҚга сайланиши тарихий воқеадир, чунки Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари орасида биринчи марта БМТнинг ушбу асосий органига аъзо бўлди.

БМТ Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳнамолигида амалга оширилган аниқ чора-тадбирлар – болалар ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш, оиладаги зўравонликка қарши курашиш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш, гендер тенглигини таъминлаш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича ижобий натижаларга эришилганини, шунингдек, БМТнинг инсон ҳуқуқлари кун тартибидаги барча масалалар юзасидан очиқ мулоқотга тайёрлигини эътироф этади.

Шубҳасиз, Ўзбекистоннинг ушбу нуфузли конвенция органига сайланиши мамлакатнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро тузилмалар билан конструктив ҳамкорлик қилиш орқали инсон ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилишга содиқлигини намойиш этиш, қарорлар қабул қилиш жараёнларида фаол иштирок этиш, шунингдек, бу борада илғор тажриба алмашиш имконини беради.

Эслатиб ўтамиз, Инсон ҳуқуқлари қўмитаси – БМТнинг мустақил экспертлардан иборат органи бўлиб, аъзо давлатлар томонидан Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг бажарилишини мониторинг қилади. Ушбу пактга 173 та давлат аъзо. Ўзбекистон ушбу халқаро ҳужжатга 1995 йилда қўшилган.

🌐 Web |💬 Facebook | Telegram |📸 Instagram | Youtube


Қабул давом этмоқда.

🌐 Web |💬 Facebook | Telegram |📸 Instagram | Youtube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#тез_кунда

ШАРТНОМАЛАР, ДАЪВО АРИЗАЛАРИ, МЕДИАЦИЯ ВА ҲАКАМЛИК СУДЛАРИ

Муаллиф: Фозилжон Отахонов
юридик фанлар доктори, халқаро арбитр, ҳакамлик судьяси, профессионал медиатор

Тили: Ўзбек
Ҳажми: 480 бет
Муқова: Қаттиқ (бумвинил)

Нархи: 100 000 сўм (ҚҚС билан)

❗️Китоб 1 июндан сотувга чиқарилади


🤖
Бот орқали сотиб олиш: @kodeks24_bot

📄 Тўлиқ прайс лист

🚚 Етказиб бериш хизмати бор.

📍 Дўконларимиз манзили:
Муқимий кўчаси: Локация
☎️ +998 99 554-70-70

Сайилгоҳ кўчаси: Локация
☎️
+998 99 517-70-70

✍️ Мурожаат қилиш
☎️ +998 93 554-63-70

🌐 Web |💬 Facebook | Telegram |📸 Instagram | Youtube


🟢КОНСТИТУЦИЯВИЙ СУД ФАОЛИЯТИНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ

2024 йил 27–29 май кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди ва ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори билан ҳамкорликда “Конституциявий одил судловни таъминлаш. Конституциявий суд фаолиятининг долзарб масалалари ва устувор йўналишлари” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

Семинар-тренингда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди ҳузуридаги Илмий маслаҳат кенгаши аъзоси, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби профессори, юридик фанлар доктори Фозилжон Отахонов иштирок этди

➡️ БАТАФСИЛ

🌐 Web |💬 Facebook | Telegram |📸 Instagram | Youtube


Қ а б у л д а в о м э т м о қ д а

💠 Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсига (2024/2025 ўқув йили учун) қабуллар давом этмоқда.

➡️ Жорий йилнинг 27 май ҳолатига Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсига 334 нафар талабгорнинг ҳужжатлари қабул қилинган.

➡️ Батафсил

📱 Каналга аъзо бўлинг
https://t.me/MediatorUzb


💠 Конституциявий одил судловни таъминлаш ҳамда Конституциявий суд фаолиятининг долзарб масалалари ва устувор йўналишлари муҳокама қилинмоқда

➡️ Батафсил

📱 Каналга аъзо бўлинг
https://t.me/MediatorUzb


✍️ Умиджон Алиев

ТАБАРРУКЛАР ИЧРА ТАБАРРУК УСТОЗ

Мазкур китоб устоз Фозилжон Отахоновнинг бутун ҳаёти эмас, минглаб машаққатлари ортидан орттирган номи ва натижалари ҳақида ҳикоя қилади.
Ушбу китобни ўқиб сиз бутун умрини илмга бахшида қилган етук олим, юртига фидойи инсон, оқибатли дўст, меҳрибон ва талабчан раҳбар, ижодкор ва ташкилотчи – ўзбек халқининг зиёли фарзандларидан бирининг ҳаёти билан танишасиз. Шунингдек, инсон ақл-заковати, тафаккури ва ҳалол меҳнати орқали қандай марраларни забт эта олиши мумкинлигига гувоҳ бўласиз.

➡️ БАТАФСИЛ

🌐 Web |💬 Facebook | Telegram |📸 Instagram | Youtube


ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ !

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши қуйидаги бўш лавозимларга танлов эълон қилади:

1. Андижон вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси
2. Андижон вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси
3. Қашқадарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси
4. Навоий вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси
5. Навоий вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси
6. Тошкент вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси
7. Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси
8. Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси

Изоҳ: Танловда иштирок этиш истагини билдирган судьялар жойлардаги Судьяларнинг малака ҳайъатлари орқали Судьялар олий малака ҳайъатига ариза тақдим қилишлари мумкин.

Ариза тақдим этишнинг охирги муддати: 2024 йил 28 май, соат 17:00.


🌐 Web |💬 Facebook | Telegram |📸 Instagram | Youtube


😑Коррупция - иллат, унга қарши курашиш ҳар биримизнинг бурчимиз.

➡️ БАТАФСИЛ 🎬

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши раиси, юридик фанлари доктори, профессор Фозилжон Отахонов

🌐 Web |💬 Facebook | Telegram |📸 Instagram | Youtube


🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг Судьялик лавозимларига номзодларни 2024/2025 ўқув йили учун тайёрлаш курсига талабгорларни қабул қилиш қуйидаги суд ихтисосликлари бўйича амалга оширилади:

✅ фуқаролик;

✅ жиноий;

✅ иқтисодий;

✅ маъмурий.

➡️ Батафсил

🌐 Web |💬 Facebook |✅ Telegram |📸 Instagram | Youtube


Коррупциянинг жамият ва давлат манфаатларига салбий таъсири

➡️ БАТАФСИЛ 🎬

🌐 Web |💬 Facebook | Telegram |📸 Instagram | Youtube


Олий судга янги судьялар сайланди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 52-ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш масаласи кўриб чиқилди. 

Парламент юқори палатаси ахборот хизматининг маълум қилишича, Олий Мажлис Сенатининг тегишли қарори  билан:

Маъмуржон Кадиров ва Дилшод Ражабов  муддатсиз даврга;

Жуманазар Эргашев, Носиржон Расулов, Бурхон Турдиев, Асқарали Умматалиев ҳамда Гулнафис Худайбердиева ўн йиллик муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимига сайланди.

🌐 Web |💬 Facebook |✅ Telegram |📸 Instagram | Youtube


Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг навбатдаги илмий семинар мажлиси бўлиб ўтди.

➡️ Батафсил

🌐 Web |💬 Facebook |✅ Telegram |📸 Instagram | Youtube

Показано 20 последних публикаций.