ДИЙДОР АРМОН БЎЛМАСИН
Зокир ота ўғли ишлайдиган гўшт растасига яқинлашди. Ўғлини олдида харидорлар кўп, савдоси бароридан келаётган эди.
Ота қимтинибгина ўғли ёнига борди ва:
– Ўғлим, ҳорма, чарчамаяпсанми? Ўтиб кетаётган эдим. Бугун маҳаллада қариялар йиғилишиб бир димлама қилмоқчи эдик. Димламага мўлжаллаб гўшт қилиб берсанг, – деди. Ботир отасини кўриб, авзойи бузилди. Дағдаға ила:
– Шуни уйда айтсангиз ҳам бўлардику! Уйга кетаверинг, ўзим олиб бораман, – деди.
Ота индамай бошини хам қилганча растадан узоқлашди. Ботирнинг отасига қилган муомаласидан шериги Адҳамнинг жаҳли чиқди.
– Отангни бекорга хафа қилдинг. Отангга бундай муомала қилма! – деб дашном ҳам берди. Шеригининг насиҳати унга ёқмай, ишимга арашма, дегандай жеркиб ташлади.
– Қариганда уйда ўтирсинлар. Кун совуқ. Ер музлаган. Йиқилиб ёки касал бўлиб қолса, яна бизга иш орттирадилар, – деди ўзига-ўзи ғудраниб Ботир.
Кун бўйи дўконда иш қизигандан қизиди. Димлама учун олинадиган гўшт ҳам эсидан чиқди. Отага берилган ваъдани унутилган эди... Орадан икки ҳафта ўтиб, Ботирнинг отаси вафот этди. Ботир отасининг эҳсонига барча яқинларини чақирди. Яқинлари ичида Адҳам ҳам бор эди. Эҳсон дастурхонида нозу неъматлар бисёр эди. Қиш чилласи бўлишига қарамай, янги узилган қулупнайлар эҳсон дастурхонини безаб турар, хонани қулупнай ҳиди тутиб кетган эди.
Адҳамнинг томоғига бир нарса тиқилгандек бўлди. Кўзларига ёш келди. Бир қултум чой ҳам ича олмай, бу хонадонни тарк этди...
Инсон кексайганда ёш боладек бўлиб қолишини кўпчилик билади. Отамиз ёки онамиз бетобланиб қолса, ёнларида одам борку, деб ёки ишларимиз кўплигини важ қилиб зиёратига боришни кейинга сурамиз. Аммо фарзандимиз бетобланиб қолса, қаерда бўлишимиздан қатъи назар, етиб бориш ҳаракатини қиламиз. Ота-оналаримизга, худди улар ҳали кўп умр кўрадигандек, вақтида чиройли муомала қилмаймиз, кўнгилларини хушнуд этмаймиз. Уларга берган ваъдаларимиз устидан чиқмаймиз. Ҳатто қўлимизга пул тушиб, ишбилармон бўлиб қолсак, уларни ишимизга аралашмасликларини, ақллари бу ишларга ноқис эканини таъкидлаб, кўнгилларини оғритамиз, керак бўлса, йиғлатамиз. Ҳолбуки бугун, эрта кечиктирилган дийдор, ҳурмат-эҳтиром индинга армон бўлиб қолишини ўйлаб ҳам кўрмаймиз. Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
“Раббингиз, Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишни амр этди. (Эй, инсон!) Агар уларнинг бири ёки ҳар иккиси ҳузурингда кексалик ёшига етсалар, уларга «уф!..» дема ва уларни жеркима! Уларга (доимо) ёқимли сўз айт!”
“Уларга, меҳрибонлик билан, хорлик қанотини паст тут ва (дуода) айт: «Эй, Раббим! Мени (улар) гўдаклик чоғимда тарбиялаганларидек, Сен ҳам уларга раҳм қилгин!” (Исро, 23-24).
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) муборак ҳадисларида: “Ёшларга нисбатан раҳм-шафқатли бўлмаган, кексалар ҳаққини ва ҳурматини риоя қилмаганлар бизлардан эмас”, деб марҳамат қилганлар. Ота-оналаримизга қилаётган жами яхшиликларимиз, уларнинг хайрли дуолари умримиз йўлимизда суянч, куч бўлади, ҳурмат, иззат топишимизда омил бўлади.
Азиз дўстим, ота-онангиз ҳаётми? Бахтли экансиз. Ҳузурларига боринг. Соғинганингизни, уларни яхши кўришингизни айтиб, бағрингизга босинг. Улкан суянчиқ, қоя эканини айтиб, кўнгилларини шод этинг. Дуоларини олинг. Токи эртага бу дийдор, бу сўзлар сиз учун ҳам армон бўлиб қолмасин..
Мунира АБУБАКИРОВА
#hikoya 3
Integral | 360°