Рамазон ойи учун закот, фитр ва фидя миқдори эълон қилинди
Ўзбекистон мусулмонлари идораси бу йилги Рамазон ойи учун закот нисобини ≈85 грамм 585 пробали тилланинг қийматидан келиб чиқиб, 61 млн 200 минг сўм, деб белгилади.
“Шунга кўра, кимда зарурий эҳтиёжидан ташқари камида 61 миллион 200 минг сўм қийматидаги пул маблағи ёки ушбу қийматдаги савдо-тижорат моли бўлса, жами маблағининг қирқдан бири (2,5%)ни закот ниятида ҳақдорларга беради”, дейилади хабарда.
Шунингдек, Фитр садақасининг миқдори қуйидагича белгиланди:
≈2 кг буғдой унидан – 10 000 сўм;
≈4 кг арпадан – 16 000 сўм;
≈2 кг майиздан – 110 000 сўм;
≈4 кг хурмодан – 180 000 сўм деб белгиланди.
Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотдан хоҳлаган бири ёки унинг қийматини фитр садақаси ниятида берса кифоя қилади.
Бир кунлик фидя миқдори фитр садақанинг миқдори билан бир хил бўлади.
Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотдан хоҳлаган бири ёки унинг қийматини фидя ниятида берса, кифоя қилади.
@Masnaviy_Mayxonasi