Нуржаҳон Музаффаров операция қилинди
Жамоамизнинг ёш ва иқтидорли ярим ҳимоячиси Нуржаҳон Музаффаров Тошкентда тиззасидан муваффақиятли операция қилинди. 23 ёшли футболчига шифокорлар томонидан юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатилди ва жарроҳлик амалиёти режага мос равишда ўтказилди.
Мутахассислар маълумотига кўра, Музаффаров 4-5 ҳафта давомида тўлиқ тикланиш жараёнини ўтади. Бу вақт мобайнида у индивидуал реабилитация дастури асосида иш олиб боради ва кейинчалик жамоавий машғулотларга қайтишга тайёр бўлади.
Нуржаҳон Музаффаров жамоамизнинг муҳим аъзоларидан бири бўлиб, у майдондаги ҳаракатлари ва маҳоратли ўйини билан мухлисларимиз қалбини забт этган. Унинг тезроқ катта майдонга қайтишини ҳамда яна юқори даражадаги ўйинлар намойиш этишини интизорлик билан кутаяпмиз.
Жамоамиз номидан Нуржаҳонга соғломлик ва реабилитация жараёнида барча зарур муваффақиятларни тилаб қоламиз.
Тезроқ соғай, Нуржаҳон! Биз сен билан биргамиз!
🔵 Telegram | 🔴 Instagram|🎥 YouTube 🟢 Тwitter