#АЗОБ
Ёҳуд қадаримга розиман
36-қисм
Бобо гапни тўхтатиши билан аёл қуда сўзга тушди.
-Мен мол туғмагандим, оқ ювиб оқ тараб турмушга берай, ҳам буларни ҳизматини қилсин, яна мол деган гапини эшитсинми?
-Мен қизизни мол демагандим.
-Хоо яна гапидан тонадиям.
Кўпчилик бўлиб келишган эмасми, дарровда Ҳуснидани кийимларинию, мебелларини йиғишга киришиб кетишди. Уйда шуларни деб ҳар куни жанжал эди. Кейин бува сўзида давом этди.
-Куёв набирамга бу уй опамники деркан. Агар опам бу уйдан кет деса ўша пайт чиқиб кетаман дебди. Ёки опам бошқа уй қилиб бер десалар қилиб бераман дебди. Нима энди қайнопасини деб қизимиз уйсиз қолсинми? Киёв айтаркан биринчи ўринда ман учун опам туради. Кейин ота онам деб. Набирам эса охирги ўриндамиш. Бу қанақаси? Нима мани набирам ердан чиққан қўзиқоринми? Опаси иккита эрдан ажраб келган, камига касал бўлса бу бизани айбимизни?
Мурод ҳаммани ичида айтилган бу гапларга чидаб тура олмади.
-Ўчииииир овозингни. Чиқиб кет уйдан. Ҳамманг йўқоооол.
Муродни ғазаби қайнаб борарди. Ҳозир унга бобони гапи қаттиқ таъсир қилган, шу туришда хотинидан ҳам кечвиргулик аҳволда эди. Ўтирганларни барини оғзи очилиб қолди. Муроддан бунақа гап кутишмаганди. Ҳатто Паризода бошқа хонада бўлиб укасини гапини эшитиб ҳайрон бўлди. Чунки Муродга опаси борми йўқми аҳамиятсиз эди.
-Мурод жиян ташқарига чиқайлик.
Қўшни бўлган Ҳамид акани акаси Муродни рашқарига мажбурлаб олиб чиқди. Қуда томондан келган аёллар ҳаттоки Паризодани буюмларигача ўраб, чирмаб юкларга қўшиб олишди. Паризода кўрсаям индамади
-Битта идиш билан бойиб қолармидим деб.
Бу орада аёллар ичида шовқин бўлди. Паризода онасига Ҳуснидани аммаси бақираётганини эшитиб қолиб аёллар ичига кирди.
-Ойи бўлди гапирманг.
Робия опа асабийлашиб бошини ушлаб ўтирарди.
-Қизим сан чиқавер, ўзимиз ҳал қиламиз.
-Без бўлиб бўлишган, гапизни фойдаси йўқ буларга.
Паризодани келинойиси чиқариб юборди. Ана шу вақтда Робия опа нима учундир келинини олдига ўтган. Пайтдан фойдаланган амма эса Паризодага эшитарли қилиб ичидаги айтди.
-Сан шунақа ифлос бўлганинг учун иккита эрдан ажраб келиб ўтирибсан. Йўқса қайтиб келармидинг? Худо уриб қўйибдику шундай юрибсан.
Паризода бор кучини тўплаб ортига ўгрилди.
-Сизга ҳам Аллоҳ бор кўриб турибди.
Бошқа сўз айтмади, айтолмади. Хонасига чиқиб йиғлаб юборди. Онасини кўнгли сезгандек қизини хонасига келиб уни йиғлаётганини кўрди
-Пари нега йиғлаяпсан?
Паризода чидолмай ҳаммасини айтиб берди.
-Ҳали шунақа дедими ҳозир кўради мандан.
Робия опа жахл отига миниб тўғри келинни аммасини олдига борди.
-Қуда қизимга бир нима дебсизми?
-Нима дебман?
-Эрдан чиққанини юзига солибсиз.
Робия опа бақира кетди.
-Вой айланай, унақа демабман. Жинни бўлганим йўқку.
Амма ўзини сўзида тониб айтмаганман дея туриб олди.
Давоми бор...
Давомини бугун жойлаймиз биздан узоқлашманг
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
✈️ Яқинларингизга ҳам улашинг... ✉️
Каналга Обуна бўлинг👇
➥ @Manoliso 🧢