Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Онангизни ҳолини сўранг.
Ёш боласиз кунгил боғида,
Ипак румол бошига ўранг.
Кеч қолмасдан тирик чоғида,
Онангизни ҳолини сўранг.
Юравермай ҳар ерда саёқ.
Зулмат тунда бўлинг сиз маёқ .
Бошингизга тегмасдан таёқ.
Онангизни ҳолини сўранг.
Учқур саман отда юрмасдан.
Дабдабали қаср қурмасдан.
Йўқ нарсалар ҳаёл сурмасдан.
Онангизни ҳолини сўранг.
Кутиб сизни кўзлари толган.
Ёдингизда сўзлари қолган.
Супасидан сизга жой солган.
Онангизни ҳолини сўранг.
Дуолари юлинг очибди.
Қуёш каби нурин сочибди.
Куни кеча тоби қочибди.
Онангизни ҳолини сўранг.
Ҳаёт шундай ўтиб кетади.
Қулга таёқ тутиб кетади.
Бир кун тупроқ ютиб кетади.
Онангизни ҳолини сўранг.
Қадрига кеч етмадан туриб.
Бу дунёдан кетмасдан туриб.
Куксингизга битта мушт уриб.
Онангизни ҳолини сўранг.
Руҳи тандан кетмасдан кучиб
Самоларга етмасдан учиб.
Йиғламасдан қабрини қучиб.
Онангизни ҳолини сўранг.
✍ Собитжон Эштемиров.
Ёш боласиз кунгил боғида,
Ипак румол бошига ўранг.
Кеч қолмасдан тирик чоғида,
Онангизни ҳолини сўранг.
Юравермай ҳар ерда саёқ.
Зулмат тунда бўлинг сиз маёқ .
Бошингизга тегмасдан таёқ.
Онангизни ҳолини сўранг.
Учқур саман отда юрмасдан.
Дабдабали қаср қурмасдан.
Йўқ нарсалар ҳаёл сурмасдан.
Онангизни ҳолини сўранг.
Кутиб сизни кўзлари толган.
Ёдингизда сўзлари қолган.
Супасидан сизга жой солган.
Онангизни ҳолини сўранг.
Дуолари юлинг очибди.
Қуёш каби нурин сочибди.
Куни кеча тоби қочибди.
Онангизни ҳолини сўранг.
Ҳаёт шундай ўтиб кетади.
Қулга таёқ тутиб кетади.
Бир кун тупроқ ютиб кетади.
Онангизни ҳолини сўранг.
Қадрига кеч етмадан туриб.
Бу дунёдан кетмасдан туриб.
Куксингизга битта мушт уриб.
Онангизни ҳолини сўранг.
Руҳи тандан кетмасдан кучиб
Самоларга етмасдан учиб.
Йиғламасдан қабрини қучиб.
Онангизни ҳолини сўранг.
✍ Собитжон Эштемиров.