#қўшиқучун
Юрагим чўғига чой қўйиб қайнат,
Кўнглимни куй қилиб даврада ўйнат.
Бировнинг боласин хўрламай шунча,
Киприк қоқмайсана севдим деган пайт.
Ўн саккизми ёшинг, ёки ўн тўққиз,
Иккала кўзимдан дарёлар оқиз,
Ниманга ошиғу мубтало бўлдим,
Дунёда йўқ асли сендан захар қиз.
Битта гап гапирсам, ўнтаси тайёр,
Ҳилаю-макринга қул қилдинг айёр.
Дарахтни силкитса қиз ёғса ёғар,
Аммо сендақаси фақат менда бор.
Ўзинг чиройлисан, берма кўп пардоз,
Лола қизиллиги дудоғингдан оз,
Ҳар кўрган хушидан бўлмасин жудо,
Кўчага чиқмасанг бўлармиди соз.
Тоғдаги оҳусан, тутиб бўлмайди,
Оловсан ёнингдан ўтиб бўлмайди,
Сени деб жонидан кечарлар бору,
Сен каби офатдан кечиб бўлмайди.
Малика Тавфиқ
Юрагим чўғига чой қўйиб қайнат,
Кўнглимни куй қилиб даврада ўйнат.
Бировнинг боласин хўрламай шунча,
Киприк қоқмайсана севдим деган пайт.
Ўн саккизми ёшинг, ёки ўн тўққиз,
Иккала кўзимдан дарёлар оқиз,
Ниманга ошиғу мубтало бўлдим,
Дунёда йўқ асли сендан захар қиз.
Битта гап гапирсам, ўнтаси тайёр,
Ҳилаю-макринга қул қилдинг айёр.
Дарахтни силкитса қиз ёғса ёғар,
Аммо сендақаси фақат менда бор.
Ўзинг чиройлисан, берма кўп пардоз,
Лола қизиллиги дудоғингдан оз,
Ҳар кўрган хушидан бўлмасин жудо,
Кўчага чиқмасанг бўлармиди соз.
Тоғдаги оҳусан, тутиб бўлмайди,
Оловсан ёнингдан ўтиб бўлмайди,
Сени деб жонидан кечарлар бору,
Сен каби офатдан кечиб бўлмайди.
Малика Тавфиқ