🫀Операция олди юрак-қон томир фаолиятини баҳолаш учун ўтказиладишан махсус синамалар:
- Мозлер синамаси: беморнинг артериал босими ўлчанади, кейин 25 сония нафасни ушлаб туриш таклиф қилинади ва яна артериал босим ўлчанади. Нормада кўзга ташланадиган ўзгариш бўлмайди. Агар юрак-томир етишмовчилиги бўлса, артериал босим дастлабки кўрсаткичдан пастга тушганлиги қайд қилинади.
Агар систолик артериал босим 20мм симоб дан кўпроқ пасайса ёки юрак уриш тезлиги 20 тадан кўпроқ ошса, бу ортостатик гипотензия ёки вегетатив дисфункцияга ишора қилиши мумкин.
- Квинке синамаси: юрак фаолияти ҳақида сутка давомида кундузги ва тунги диурезни солиштирган ҳолда, ажратилган сийдик миқдорига қараб хулоса қилинади. Соғлом юракли кишида кундузги диурез миқдори тунгига қараганда 1.5-2баробар кўп бўлиши керак, юрак етишмовчилиги бор беморларда - тескариси бўлади.
Нафас системасини баҳолаш учун спирометрия ва Штанге синамасидан фойдаланилади.
Спирометрия махсус аппа-
рат – спирометр ёрдамида ўтказилади.
Штанге синамаси: бемор чуқур нафас олгандан кейин нафасни ушлаб туради. 40сония давомида ушлаб туриш имконияти нафас системасининг наркоз ўтказиш учун анчагина захира имконияти борлигидан гувоҳлик беради. Агар нафасни ушлаб туриш вақти 20 сония ва ундан кам бўлса, бу нафас системасида етишмовчилик борлиги ва умумий оғриқсизлантириш имкони йўқлигидан дарак беради.
Булардан бошқа яна 6-7 та ҳар хил функсионал синамалар бор.
📌Аниқ ташхислаш учун буларнинг ўзи етмайди, вазиятга қараб ЭКГ, ЭхоКГ, лабаратор таҳлиллар ўтказиш керак.
(c) @Malakali_hamshiralar