ҚАЙТИБ КЕЛМАС ОТАМ....
(Отасини йўқотган бола номидан илтимосга ёзилди)
Отажонларимиз соғ омон бўлишсин.
Юрардим қачондир беташвиш- беғам,
Этибор қилмабман дардин билсам ҳам.
Энди фойдаси йўқ қанча ачинсам,
Қайтиб келмас ерга отланган отам.
Болам, болам дея югуриб елиб,
Меҳнатдан ҳеч бўйин эгмаган отам.
Вояга етказиб, шу кунга келиб
Ҳузур ҳаловатни билмаган отам.
Дунё ташвишларин елкага ортиб,
Дардини бировга айтмаган отам.
Рўзғор аравасин маҳкам даст тортиб,
Дўстлар даврасидан кам бўлган отам.
Энди суянгани елка тополмай,
Мунғайиб атрофдан излаб қоламан.
Очиқ турсин дея эшик ёполмай,
Кириб келишингиз кутиб қоламан.
Эрта тонг уйғонсам хонангиз томон,
Кўзларим соғинчдан ёшга тўлади.
Қадам товушингиз соғиндим ёмон,
Отажон бир бора қучгим келади.
Сизсиз ўтмоқдадир энди ҳар вақт, ҳар куним,
Қўл очиб дуолар қилай сиз учун.
Тоат ибодатга бағишлай туним,
Маҳшарда фурсат бор кўришмоқ учун.
19.12.2024
📝АЗИЗАБЕГИМ
@LSEGDM0111
(Отасини йўқотган бола номидан илтимосга ёзилди)
Отажонларимиз соғ омон бўлишсин.
Юрардим қачондир беташвиш- беғам,
Этибор қилмабман дардин билсам ҳам.
Энди фойдаси йўқ қанча ачинсам,
Қайтиб келмас ерга отланган отам.
Болам, болам дея югуриб елиб,
Меҳнатдан ҳеч бўйин эгмаган отам.
Вояга етказиб, шу кунга келиб
Ҳузур ҳаловатни билмаган отам.
Дунё ташвишларин елкага ортиб,
Дардини бировга айтмаган отам.
Рўзғор аравасин маҳкам даст тортиб,
Дўстлар даврасидан кам бўлган отам.
Энди суянгани елка тополмай,
Мунғайиб атрофдан излаб қоламан.
Очиқ турсин дея эшик ёполмай,
Кириб келишингиз кутиб қоламан.
Эрта тонг уйғонсам хонангиз томон,
Кўзларим соғинчдан ёшга тўлади.
Қадам товушингиз соғиндим ёмон,
Отажон бир бора қучгим келади.
Сизсиз ўтмоқдадир энди ҳар вақт, ҳар куним,
Қўл очиб дуолар қилай сиз учун.
Тоат ибодатга бағишлай туним,
Маҳшарда фурсат бор кўришмоқ учун.
19.12.2024
📝АЗИЗАБЕГИМ
@LSEGDM0111