МИНГТА “ИХЛОС”НИ ЎҚИНГ.
Бир йилда фақат бир бор келар арафа куни.
Хушёр туринг Қадрдон, ғанимат билинг уни.
Шу куни минглаб ҳожи чиқади Арофатга.
Қоим бўлишар унда дуо ва ибодатга.
Етмиш мингта фаришта елкасида тураркан.
Шу кун ижобат бўлар ҳожи нима сўраркан.
Бир ҳадисда ўқидим шу кун Ихлос сурасин.
Минг марта ўқиб банда Аллоҳдан не сўрасин.
Берар экан Аллоҳим. Шундай ваъда бор экан.
Яхшилик, омонликдан ҳамма умидвор экан.
Биламан, шу кун иш кўп: пишириқ, тозалаш, ош.
Лекин вақтни бой берманг, йилда бир кун бу, диндош.
Режаланг ишингизни, бордир сизда имконият.
Аллоҳ суйган каломин ҳурмати, шу кун шояд.
Дуолари ижобат банда қатори қилса.
Дуоларингиз тинглаб ижобатини берса.
Шу кун рўза тўтсангиз нур устига аъло нур.
Ибодат ва дуолар қалбга бағишлар ҳузур.
Ҳар бир “Ихлос” сурасин Басмала билан бошланг.
Дунё ишларин қўйинг, битар, орқага ташланг.
Асргача бемалол саккиз юзта қиласиз.
Шомга яқин саноқни мингтага етказасиз.
Тугатгач, дуо бошланг, кўзни ёшлаб, астойдил.
Кўздан ёш оққан сари юмшаб бораркан кўнгил.
Ҳеч нарсани ўйламанг, атрофга солманг назар.
Фақат сиз ва Аллоҳ бор. Сизни бешак эшитар.
Дилингиздаги хайрли мақсадингизни сўранг.
Тинчлик, бахт ва барака, омадингизни сўранг.
Орада ош ҳам пишар, бўғирсоқ ва юпқалар
Дуоларингиз шу кун кўкка қараб юксалар.
Ўнта Ихлос Жаннатда қаср қуришга етади.
Мингта “Ихлос” савоби эҳеее, осмонларга етади.
Ўтказиб юбормангиз дўстим,
Сиздан кўнглим тўқ.
Кейинги йил шу кунда кимдир бору кимдир йўқ.
Биз ҳаётмиз. Бу - имкон! Қўлдан чиқарманг диндош!
Узоқ йил умр кўринг, омон бўлсин азиз бош.
Дуолар ижобатин Инша Аллоҳ, кўрарсиз.
Мастурахон онани шунда эслаб қўярсиз.
Мастура ҳожи она.
Аллох барча камчилик ва нуқсонлардан
покдир! Барча хамдлар унга бўлсин!
❗️Яқинларга Ҳам Улашинг
✅Фойдали каналга обуна бўлинг!
👇👇👇реакция қолдирамиз...
@Kundagi_tavsiyalar | #ИБРАТ