МУШУК
Айтилишича, бир киши мушугига овқат пайтида шам ушлаб туришни ўргатибди. Буни билган бир меҳмон бир куни чўнтагига сичқон солиб келиб дастурхон устига қўйиб юборибди. Сичқонни кўрган мушук дарров шамни ташлаб сичқонни қувиб кетибди. Шам юмалаб дастурхонни куйдириб юборибди.
Кишиларни мавъизалар ва қуруқ гаплар билан ўзгартирмоқчи бўлганлар мана шу мушукнинг эгасига ўхшайди. Кишилар уни эшитиши, унинг олдида ўзини авлиёдек тутиши мумкин. Аммо уларнинг олдига бир қимматбаҳо нарса улоқтирилиши билан очкўзлик билан унга ташланишади. Воиз айтган гаплар унутилади!
Масжиддан чиқибоқ ўзгаларнинг оёқ кийимини тепиб тескари қилиб кетаётганлар, масжид ташқарисида машинасини кишиларга халақит қиладиган ҳолатда тартибсиз жойлайдиганлар, динни фақат масжидда деб хаёл қиладиганлар, масжиддан ташқарида одоб-ахлоқни унутадиганлар мана шу мушукка ўхшашади!
Аллох барча камчилик ва нуқсонлардан
покдир! Барча хамдлар унга бўлсин!
❗️Яқинларга Ҳам Улашинг
✅Фойдали каналга обуна бўлинг!
👇👇👇реакция қолдирамиз...
@Kundagi_tavsiyalar | #ИБРАТ