1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни
БОЛАЛАРНИ АСРАЙЛИК
Битта ширин кулгуси малҳам бўлар жонингга,
Шодликлар бахш этади яшаган ҳар онингга.
Ўсиб-улғайиб бир кун киражакдир ёнингга,
Наслимиз давомчиси болаларни асрайлик.
Фарзанд билан дил ором, бўлар хонадон обод,
Унутасан ғамларни, кўрсанг уни ҳуррам-шод.
Мақсадларга йўл бериб қилмай орзусин барбод
Наслимиз давомчиси болаларни асрайлик.
Бугун қадалган ниҳол бир кун дарахт бўлади,
Қолдирсанг эътиборсиз қовжирайди, сўлади.
Меҳр тутсанг ҳар лаҳза куч-қувватга тўлади,
Наслимиз давомчиси болаларни асрайлик.
Болали уй бозор дер,эскидан қолган нақл,
Иймон ила улғаяр оила бўлса аҳил.
Шулар учун яшаймиз ҳаёт мазмуни ахир,
Наслимиз давомчиси болаларни асрайлик.
Солиҳ, оқил бўлсин деб дуо қилиб турамиз,
Кўрсатсак меҳр, шафқат ҳосилини ўрамиз.
Кексайсак мурувватни болалардан кўрамиз,
Наслимиз давомчиси болаларни асрайлик.
©️ Дилобар Ўролова
Аллох барча камчилик ва нуқсонлардан
покдир! Барча хамдлар унга бўлсин!
❗️Яқинларга Ҳам Улашинг
✅Фойдали каналга обуна бўлинг!
👇👇👇реакция қолдирамиз...
@Kundagi_tavsiyalar | #ИБРАТ