Kosonsoy tarix muzeyi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Искусство


Bu kanaldan Kosonsoy Tarix Muzeyi haqida batafsil malumot olishingiz mumkin.
15-11-2018.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Искусство
Статистика
Фильтр публикаций


BILASIZMI?
Statistika agentligi dastlabki maʼlumotlariga koʻra, 2025-yilning 1-yanvar holatiga respublikadagi doimiy aholi soni 37 543,2 ming kishini tashkil etgan.

Quyida aholi eng koʻp istiqomat qiladigan 10 ta tuman va shaharlar haqida maʼlumot keltirilgan.

1. Namangan shahri — 713,4 ming kishi
2. Samarqand shahri — 595,8 ming kishi
3. Urgut tumani — 572,6 ming kishi
4. Andijon shahri — 492,4 ming kishi
5. Denov tumani — 430,5 ming kishi
6. Olmazor tumani — 412,0 ming kishi
7. Pastdargʻom tumani — 392,1 ming kishi
8. Yunusobod tumani — 385,2 ming kishi
9. Shayhontohur tumani — 369,9 ming kishi
10. Asaka tumani — 362,1 ming kishi

@Kosonsoymuzeyi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
9 февраль — Буюк шоир ва мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий таваллуд топган кун


2020 йил (бундан 5 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасалари талабаларига тўланадиган стипендиялар миқдорларини белгилаш ҳамда стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2023 йил (бундан 2 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини қуроллантириш вa мудофаа саноати соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

2023 йил (бундан 2 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий ўрта таълим тўғрисидаги электрон шаҳодатноманинг давлат намунасини тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.

2024 йил (бундан 1 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш ва ушбу жараёнга тадбиркорлик субъектларини жалб қилиш имкониятларини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.


Қадимги хоразм ёзуви Белгиларни кодлаштириш халқаро стандартига киритилганми?


Ватанимиз тарихидаги 31 январь санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.
1907 йил (бундан 118 йил олдин) – Туркистон генерал-губернатори девонхонаси бошлиғи Тошкент шаҳар ҳокимига махфий хат йўллади. Унда шаҳар ҳокимига шахсан императорнинг топшириғини тушунтириб, Аҳмад Яссавий масжиди шайхлари билан мазкур масжид-мақбарага Амир Темур томонидан совға қилинган, ўша вақтда олтитадан бештаси мавжуд бўлган бронза шамдонларни Петербургдаги Эрмитаж музейига бериш тўғрисида музокара олиб борадиган эътиборли ва ишончли туб жойли руҳоний одамни тавсия этишни сўради.

Амир Темур туҳфа қилган мазкур қимматбаҳо шамдонлар нодир санъат асарларидир. Шамдонлар жуда гўзал шаклда, санъаткорона, нозик ишланган, бир қисми олтин суви билан безалган. Шунинг учун ҳам бу қимматбаҳо санъат асарларини Россиянинг сўнгги императори Николай II Эрмитажгa олиб келишни Император археология ҳайъати раисига маслаҳат берган эди. Император Археология ҳайъатининг раиси граф А.Бобринский эса Туркистон генерал-губернатори вазифасини бажарувчи Н.Гродековга хат ёзиб императорнинг кўрсатмасини етказган.

Бу масала билан Тошкент шаҳар ҳокимлигининг топшириғига кўра шаҳар полицияси бошлиғи шуғулланди. Унинг 1907 йил 16 февралда берган маълумотигa кўра Аҳмад Яссавий масжидидаги шамдонларни сотиб олиш бўйича музокара олиб боришга Шайхонтоҳур қозилигига номзод Эшонхон Маҳмудхўжаев рози бўлган. Бироқ туркистонлик шайхлар узоқ давом этган тазйиқларга қарамай, шамдонларни сотиш мумкин эмаслигини айтганлар ва уларни ўша вақтда қаттиқ туриб ҳимоя қилганлар. Аммо кейинчалик шамдонлар мақбарадан олиб кетилди.

1918 йил (бундан 107 йил олдин) – Халқ Комиссарлар Советининг қарори билан Россияда, шу жумладан Туркистон ўлкасида ҳам 1918 йил 31 январь юлий тақвимининг охирги куни – 1918 йил 14 февраль григорий тақвимининг биринчи куни деб қабул қилинди. Ушбу қарорга кўра, 1918 йилнинг 31 январи тугагач, бирдан 14 февраль бошланиши керак эди ва шундай бўлди.

1918 йил (бундан 107 йил олдин) – 31 январь кечаси соат 3:00да Фарғонадан Туркистон Мухториятини ҳарбий куч билан тугатиш учун тўртта замбарак ва тўртта пулемёт билан қуролланган 120 (айрим маълумотларга қараганда 146) кишилик ҳарбий қисм етиб келди. Шу туннинг ўзидаёқ инқилобий қўмита Мухторият ҳукуматига талабнома йўллаб, кундузги соат учга қадар қурол-яроғни топшириш, ваколатларидан воз кечиб, совет ҳукуматини тан олиш шартини қўйди. Мухторият ҳукумати аъзолари большевиклар талабини жавобсиз қолдирдилар. Шундан кейин инқилобий қўмита Мухторият аъзоларини ҳибсга олиш тўғрисида қарор чиқарди.

1943 йил (бундан 86 йил олдин) – Тошкентда фашизмга қарши оммавий йиғин бўлди. Унда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон вакиллари томонидан фронтда жанг қилаётган Туркистон халқларининг миллий ҳарбий қўшилмалари жангчиларига мурожаатнома қабул қилинди.

2017 йил (бундан 8 йил олдин) – қадимги хоразм ёзувини Unicod – Белгиларни кодлаштириш халқаро стандартига киритиш таклифи дастлабки муҳокама учун эълон қилинди. Муҳокамадан сўнг оромий асосдаги хоразм ёзуви 2017 йилнинг 20 июль куни L2/17-054R 2017-07-20 рақами билан Unicod – Белгиларни кодлаштириш халқаро стандартига қабул қилинди. Тадқиқотчи Анвар Матниязовнинг қайд этишича, қадимги Хоразм ёзма ёдгорликлари хоразм тилида ёзилган манбалардан таркиб топган бўлиб, ушбу манбаларнинг милоддан аввалги IV – милодий IX аср оралиғида яратилганлари оромий асосдаги хоразм ёзувида битилган. Милодий X–XIV асрларга мансублари эса араб алифбосига асосланган хоразм ёзувида ёзилган.

2018 йил (бундан 7 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари ҳақида”ги қарори қабул қилинди.

2019 йил (бундан 6 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан Олмалиқ шаҳрининг 2035 йилгача, Ангрен шаҳрининг 2032 йилгача, Чирчиқ шаҳрининг 2035 йилгача бўлган даврга мўлжалланган бош режалари тасдиқланди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#IslomKarimov87
🔝 Бугун, 30 январь Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримов таваллуд топган кун

Ислом Абдуғаниевич Каримов 87 ёшни қарши олган бўлар эди...

Эслатиб ўтамиз, Ислом Каримов 1938 йилнинг 30 январь куни Самарқанд шаҳрида таваллуд топган, 2016 йилнинг 2 сентябрь куни Тошкентда вафот этган.

@Kosonsoymuzeyi


КОСОНСОЙЛИК АЛЛОМАЛАР🌘 ТОЖ-УС СОДОТ
Муҳаммад Авфийнинг "Лубоб ул-албоб"(Негизларнинг негизи") тазкирасининг "Замонанинг раҳбар олимлари ва имомлари фаолияти зикрида" деб номланган бобида Шамсиддин Муҳаммад Косоний сайидлар авлодидан, замона донишманди, назму насрда давронинг ягонаси деб таърифлайди ва унинг асарлари Мовароуннаҳру Хуросонда қўлма-қўл бўлиб ўқилишини таъкидлайди.
Шамсиддин Муҳаммад диний ва дунёвий билимларни мукаммал эгаллагани учун "Тож-ус содот" унвонига эришганлиги ҳам манбааларда келтирилган.Унинг шеърлари халқ орасида кенг тарқалган, соҳибдевон шоир номига муяссар бўлганлиги китобда келтирилган.
Шамсиддин Муҳаммад Косонийнинг ҳаёти ва ижодини ўтганиш бугунги авлод вакиллари учун муҳим аҳамиятга эга.
Муҳаммадхон Акрамов.

Косонсой тарих музейи.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Республикамизнинг тош шаҳарларидан бири Ғозғон бугун бошқача қиёфага кириб бормоқда

Навоий вилоятининг Ғозғон шаҳри бугун бир томондан гранит тошларини қазиб олиш ва уларга пардоз бериш билан шуғулланувчи йирик корхоналар макони ҳисобланса, бошқа жиҳатдан манзараси гўзал, зиёратгоҳлари сўлим, булоқлари янгидан "кўз очаётган", чорвачилик ривож топаётган, шаҳарсозлик ишлари авжига чиққан, янгидан янги йирик бинолар қад ростлаётган ҳудуд саналади.

Навоий вилоят ҳокими Нормат Турсунов Нурота тумани бағридан униб-ўсган вилоятнинг энг кенжа ҳудудида тез-тез бўлиб туради ва мамлакат раҳбарининг ташаббуси билан ташкил топган бу шаҳарчада амалга оширилаётган ҳар бир лойиҳага ўзи бош-қош.

Мазкур видеолавҳада айтганларимизнинг гувоҳи бўлишга имконингиз бор.






қурилди. Бу мақбаранинг кўриниши Бухородаги Исмоил Сомоний мақбарасига айнан ўхшаш бўлган.Лекин қатағон йилларида ушбу мақбара бузиб ташланади
Жанубий пештоқ тарзида сақланиб қолган ҳашамли арабий ўйма ёзувни академик М. Е. Массон таржима қилган.
Унда: "Давлатимиз фахри, ғурури, дин миллат тузувчи султонларнинг султонига шон-шарафлар, 741 ҳ.й. (1340-1341 м.)" деб ёзилган.
Ғўзапоямозор зиёратгоҳи ҳақида Германиянинг Эрнст Вазмут нашриёти 1930 йилда чоп этилган санъатшунос олим Э.Кон- Винернинг "Турон. Марказий Осиёдаги ислом меъморчилик санъати" китобида ҳам маълумотлар келтирилган.


ҒЎЗАПОЯМОЗОР ЗИЁРАТГОҲИ

"Минг йилча олдин Сомонийлар сулоласидан Султон Сайид Жа- лолиддин Сомоний Косонга келиб, хилват бир жойда истиқомат қила бошлайди. Тақводор ва илмли бўлган бу кишига аҳолининг ихлоси ортиб боради. Бу зот ҳам шу ерга бир масжид қуришни ният қиладилар.
Бу ҳақда ривоятлар кўп:
...Шу ерда масжид қуришлик маслаҳат қилинади ва қурилиш бошланади, лекин масжид ўртасига қўйиш учун хари зарур бўлиб қолиб, уни топиш имкони бўлмайди. Яқинда оқиб ўтаетган сойдан гўзапоя оқиб келиб, одамлар уни четга чиқариб қўйишади. Эрталаб чиқиб кўрсалар ғўзапоя харига айланиб қолган эмиш. Хари жойига қўйиб кўрилганда озгина калта келибди, усталар Султон Сайид Жалолиддин сўзи билан тортсалар чўзилиб, бир устунлик ҳам пайдо бўлибди.
Энг ғаройиби шундаки, ҳозиргача сақланиб қолган хари таркиби ғўзапоядан иборат. Демак улкан ғўзапоя дарахтидан хари қилинган.
Султон Сайид Жалолиддин вафот этганидан сўнг, унинг ким эканлиги кўпчиликка маълум бўлди ва унинг қабри тепасига мақбара


#қадим Косон юздан ортиқ олиму фузалоларга бешик бўлган маскан


КОСОНСОЙ ВА КОСОНИЙЛАР
Косонсой - Фарғона водийсининг энг чекка туманларидан бири. Милоддан аввалги III-II асрларда ҳозирги Муғтепа археологик ёдгорлиги ўрнида қадим Косон шаҳрига асос солинган. Археологик тадқиқотларга қараганда, Косон шаҳри Косонсой сойининг чап соҳилидаги табиий тепалик устида, стратегик жиҳатдан қулай жойда барпо этилган. Довонлар империяси, буюк Кушонийлар империяси, Эфталитлар (V-VI асрлар), (VI- VIII асрлар), араблар (VII-IX асрлар), Сомонийлар (IX-X асрлар), ундан кейин Қорахонийлар даврида кўҳна Косон шаҳри пойтахт - шаҳар, ҳарбий-сиёсий марказ ҳамда илму фан, йирик ҳунармандчилик, савдо-тижорат ишлари тараққий этган маданий-иқтисодий марказ мақомига эга бўлган.
X-XVI асрларда кўҳна Косондан кўплаб етук алломалар етишиб чиққан. Бу ҳақда араб тарихчилари Яъқубий, Истахрий, Ал-Мақсудий, ибн Муродбек, М.Тоҳир кабилар ва бошқа манбаларда маълумотлар учрайди. Олим-аллома Муҳаммад Маҳмуд ибн Вали Косоний ҳам кўплаб алломалар ҳақида эсдаликлар ёзиб қолдирган. Манбаларда XII асрда яшаган тарихчи олим Жамол Қаршийнинг отаси ҳам косонлик бўлгани зикр қилинади. Косоний тахаллуси билан машҳур бўлганлардан бири Абу Нуваси Аҳваий Косонийдир (768-855). У олим ва шоир бўлиб, ўзи яшаган даврдаги ижтимоий ва сиёсий ҳаёт ҳақида эсдаликлар қолдирган.
Абу Наср Аҳмад ибн Сулаймон Косоний 1080-1086 йилларда Қорахонийлар давлатида вазир ва қози лавозимларида ишлаган. Тарихчилар Абу Наср ал-Косонийни XI асрнинг етук шоири ва илм арбоби бўлганлигини ёзма манбаларга асосланиб эътироф этишади.
Муҳаммадхон АКРАМОВ.

@Kosonsoymuzeyi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Брифинг

Ахсикент юксак тамаддун ўчоғи. Қайта тикланаётган мукаммаллик, унинг туризм маркази сифатидаги истиқболлари ҳақида брифинг

Анвар Икромов – Ахсикент археология парки директори

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Саудия Арабистонидаги «Бухорийлар» ва «Туркистонийлар

Саудия Арабистонидаги ўзбеклар ижтимоий аҳволлари жиҳатидан турли поғоналарга турадилар. Уларнинг аксарияти тижоратчилар бўлиб, асосан мамлакатнинг марказий шаҳарлари ҳисобланган Мадина, Макка, Тоиф, Ар-Риёд шаҳарларида яшашади.
Юртдошларимиз орасида вазирлар, генераллар, диний ва дунёвий илмларнинг билимдонлари, профессорлар ҳам бор. Ўзбек ватандошлар Мадинаи-Мунаввара шаҳрида ўзларининг ҳисобларидан «Андижон боғчаси», «Чуст такяси» деб аталадиган мусофирхоналарга асос солганлар.
Юртдошимиз Олтинхонтўра, Муҳаммад ат-Тарозий (Косоний)ташқи ишлар вазири, Мадинадаги «Жомъе» масжити бош мударриси бўлганлар. Фазлиддин Илоҳий эса Мадина амири Абдулмажид ибн Абдулазизнинг яқин мулозими бўлиб ишлаган. Истеъфодаги генерал Бурҳониддин Марғилонийнинг таъкидлашича, Саудия Арабистони қуролли кучларида ўзбеклардан чиққан 15 генерал ва 80 га яқин офицерлар (майор ва полковниклар) хизмат қилар экан.
Афғонистондан Саудия Арабистонига кўчиб ўтган ватандошимиз Мубашширхон Солмон Косоний ўзбек тилида, араб имлосида уч жилдли «Ўрта Осиё тарихи» китобини нашр қилдирган. У ўзи истиқомат қиладиган Аҳбо шаҳридан Мадинага бориб, Абдулқодир Марғилонийнинг «Мактаби Имон» кутубхонасига қарашли матбаада тарихий китобини чоп эттирган.
Диний илм соҳасида Маккадаги Ум-ул Қаро университети профессори, доктор Муҳаммад Саид Ҳасан, доктор Умар Тошкандий, Абдулфаттоҳ Қори Қўқандий, Муҳаммад Ҳасан Қори, Нўъмон Тошкандий сингари арбобларнинг номи қадрланади.
Кўп ҳолларда эса ватандошларимиз Ўрта Осиёдан эканликларини билдириш мақсадида «Туркистоний», «ал-Бухорий» номларини ўз исм-шарифларидан кейин қўшиб қўядилар.
Ислом дунёсида Имом ал-Бухорийнинг мавқеи ва обрўлари шу қадар баландки, Ўзбекистондаги қайси гўшадан юртдошларимиз келиб чиқмасин, уларни «Бухорийлар» деб аташади. Бу ердаги миллатдошларимиз араб имлосида ўқиб, эски ўзбек адабий тилида гапирадилар.ХХ-асрнинг 20-30 йилларида Саудия Арабистонига бориб қолган ўзбекларнинг аксарияти ҳаётдан кўз юмган. Лекин ота-боболари муҳожирликни ихтиёр қилганларида асосан 4-5, 8-9 ёшларда бўлганлар ҳозирги кунда улар ҳаётини давом эттираяпти.
Саудия Арабистонида истиқомат қилаётган 700 минг ўзбеклар орасида қашшоқ ва гадойлар йўқ.


Репост из: Alhamdullilah


НамДУ талабалари Косонсой музейида

Косонсойнинг кўҳна тарихини ўзида мужассам этган туман тарих музейи ҳамиша тарихчи олимлар, талаба ва ўқувчилар, кенг жамоатчиликни ўзига жалб этиб келади.
Куни кеча Наманган Давлат университетининг инглиз тили факултети талабалари музейда бўлиб, бу ерга қўйилган экспонатлар билан яқиндан танишдилар. Меҳмонларда қўҳна Муғтепа археологик ёдгорлигига тааллуқли экспонатлар, қадимий қўлёзма китоблар чуқур таассурот уйғотди.
Косонсой тарихи билан танишиш жараёнида Косонсой заминида туғилиб, вояга етган буюк аллома Махдуми Аъзам Косонийнинг ҳаёти ва фаолиятига оид давра суҳбати ўтказилди. Унда Махдуми Аъзам ҳазратларининг косонсойлик авлодлари қатнашди.


Репост из: Kosonsoyliklar uz | Rasmiy
Она Косонсойим тарихидан
бир шингил


Халифа Маъмун замонидан бошлаб кимки Каъба зиёратига келса, бу ердаги тоштахтадаги тарихий битик орқали Фарғона ва Косон тугрисида воқиф бўлган ва бу ўз навбатида Косон номини машҳур қилган. Шу боисдан ҳам "Сафед Булон қиссаси" достонидаги воқеаларнинг асосий қисми Косонда юз бериши Косонни халифаликда ҳам яхши билганликлари туфайли шаҳар номи достонга кирганлиги эҳтимолдан холи эмас.
Сайфуддин Ахсикандийнинг "Мажмуа ат-таворих" асарида Косонда ислом динини ўрнатиш учун курашган Арабистондан келган ўн икки султонлар ҳақида ривоятлар бор.
Ибратнинг "Тарихи Фарғона" асарида ҳам бу ҳақда маълумотлар бор: "Бирлари қабри Ғўзапоямозор гумбази остиндадир, яна бирлариники қалмоқ ариқ бўйидадир. Қолганлари Косон атрофидадир"
...Қорахитойлар ҳукмдори Гурхон Чин-Мочин юртидан келиб бирин-кетин Фарғона шаҳарларини босиб ола бошлайди. Ўзган ва Андижон шаҳарларидан кейин навбат Косонга келади.
Косон ҳукмдори Дувахон Гурхонга қарши курашиб, кучлар тенг бўлмаганлиги учун чекинишга мажбур бўлади. Дувахон Тошкент ҳукмдори Тулихондан ёрдам сўрайди. Дувахон ва Тулихон кенгашиб, Хоразм ҳукмдори Султон Муҳаммад Хоразмшоҳ ҳузурига боришга қарор қиладилар. Хоразмшоҳ Бағдод халифасига мактуб ёзиб Дувахонни элчи қилиб юборади....
"Мажмуа ат-таворих" асарида хронологик воқеалар силсиласи аксарият Косонда юз берганлиги Косоннинг нафақат Фарғонада, балки бутун Мовароуннаҳрда ҳам нақадар муҳим салоҳиятга эга бўлганлигини кўрсатади.
М. Акрамов.

@KOSONSOYLIK_UZ


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Arxiv

📹 Mo`jizalar makoni | Косонсой туманидаги Саид Аҳмад ибн Саид Жалолиддин- Махдуми Аъзам зиёратгоҳи ва Косонсой тарих музейи
❗️
❗️ https://t.me/Kosonsoymuzeyi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ВАТАНИМ АСКАРЛАРИ

Қадди-басти келишган,
Чабдаст, жасур, довюрак,
Жанговор машқда пишган,
Доимо ҳушёр, сергак -
Ватаним аскарлари.

Мангубердига издош,
Темурбекка чин ўғлон,
Дўсту ёрга қон-қардош,
Халқига кўкси қалқон -
Ватаним аскарлари.

Бурчига содиқ, маҳкам,
Ақлу идрокда тенгсиз,
Қадами ўтли, шаҳдам,
Қалби мисоли денгиз -
Ватаним аскарлари.

Жазирама, қаҳратон,
Чўт эмас, писанд эмас.
Марду майдон, қаҳрамон,
Барчага бирдай ҳавас -
Ватаним аскарлари.

Муҳиддин ОМАД.


Репост из: Kosonsoyliklar uz | Rasmiy
⚡️🧍‍♂️ҲАРБИЙЛАР ШАРАФЛАНДИ

Туманимиз муассасалари ва ўқув масканларида Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган маънавий-маърифий, маданий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.
Туман давлат музейи, туман давлат архив бўлими ва 6-умумтаълим мактаби ҳамкорлигида ўтказилган тадбир
"Ватан ҳимоячилари юртимиз тинчлиги қалқонлари"
деб номланди.
Байрам тадбирида
6-мактаб ўқитувчилари Маърифат Набиева, Сайёра Ғаниева раҳбарлигида 50нафардан ортиқ ўқувчилар, туман давлат архиви ва музей ходимлари иштирок этишди.
Тадбир иштирокчилари дастлаб ватанимиз Қуролли Кучлари тарихидан ҳикоя қилувчи экспонатларни томоша қилишди.
Ўқувчилар билан ўтказилган давра суҳбатида музей директор М. Акрамов, архив мудири М. Имомалиева барчани қутлуғ сана билан муборакбод этиб, мустақил юртимиз Қуролли Кучларининг шонли тарихи ҳақида мароқли суҳбатлар ўтказишди. Ўқувчилар аскарларни шарафлаб, шеърлар айтишди.


@KOSONSOYLIK_UZ

Показано 20 последних публикаций.