Репост из: АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ)
Боласи ўлган онанинг кўзёши билан пиёз тўғраганда чиқадиган кўзёш тенг бўладими?
Боязид Бистомий ҳазратлари асли форс миллатига мансуб бўлиб, араб тилини унча яхши билмаганлар. Лекин у зот одамларга масжидларда, издиҳомларда бир-икки оғиз арабча ваъз қилсалар, ҳамма сел бўлиб йиғлар, ҳатто мавъизадан таъсирланиб ҳушини йўқотганлар ҳам бўларкан.
Одамлар қизиқиб у зотдан:
– Ҳазрат, сиз арабчани унча яхши билмасангиз-да, бир-икки оғиз гапирсангиз, ҳамма сел бўлади. Лекин араб тилини мукаммал билган воизлар ваъз қилсалар, одамлар ухлаб ўтирадилар. Бунинг сири нимада? – деб сўрашибди.
Шунда Боязид Бистомий ҳазратлари:
– Боласи ўлган онанинг йиғиси билан пиёз тўғраганда кўздан чиқадиган ёш тенг бўладими? – деб жавоб берибдилар.
https://t.me/Kosonsoy_masjidi