Репост из: АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ)
#Ҳадис
Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Анас ибн Моликдан: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида Қуръонни ким жам қилган?» деб сўрадим.
«Тўрт киши, ҳаммалари ансорлардан: Убай ибн Каъб, Муоз ибн Жабал, Зайд ибн Собит ва Абу Зайд», деди».
Икки шайх ва Термизий ривоятлари.
Шарҳ: Қуръони Каримга нисбатан айтилган «жам қилиш» ибораси Каломуллоҳни тўлиқ ёд олиш ва ёзиш маъноларини англатади.
Қатода розияллоҳу анҳудан қилинаётган ривоятдаги Анас ибн Молик розияллоҳу анҳунинг гаплари зоҳиридан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида Қуръони Каримни фақат тўрт киши жам қилгани, уларнинг ҳаммалари ансорлардан, яъни, Убай ибн Каъб, Муоз ибн Жабал, Зайд ибн Собит ва Абу Зайд розияллоҳу анҳум бўлгани тушунилади.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
@Kosonsoy_masjidi