Бугун, Урганч тумани “Жон Хараш бобо” жоме масжиди имом-хатиби Хикматулла домла Юсупов Муборак Рамазон ойи муносабати билан ҳомийлар ва саҳоватпеша инсонларни жалб қилган ҳолда Урганч туманидаги “Янгиўртабоғ”, “Тандирчи”, “Чўлобод” маҳаллаларида истиқомат қилувчи кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалар ҳамда ижтимоий химояга мухтож шахслар жами 110 та хонадон ҳолидан хабар олиб, жами 56 100 000 сўмлик озиқ-овқат маҳсулотларини хайрия қилдилар. Мазкур хайрия тадбирида Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси Урганч тумани бўйича бош мутахассиси Отабек Палванов иштирок этдилар. Ҳайрия ишлари вилоятимиз бўйлаб давом этмоқда.