#Маҳаллаларимиздан_хабарлар
📍 Бухоро шаҳри, “Хўжа Ғунжорий” МФЙ — тикувчилик корхонаси иш бошлади. Ва 10 нафардан ортиқ аёллар иш билан таъминланди.
📍 Когон шаҳри, “Бухоройи Шариф” МФЙ — аҳолининг маданий ҳордиқ чиқариши учун замонавий дам олиш маскани барпо этилди.
📍 Когон тумани, “Чолоки” МФЙ — Қалқонча қишлоғида “Опен бюджет” лойиҳаси асосида йўлни асфальтлаш ишлари бошланди.
📍 Когон тумани, “Баҳовуддин Нақшбанд” МФЙ — ариқларни бетонлаштириш ишлари давом этмоқда.
📍 Жондор тумани, “Тобагар” МФЙ — тунги ёритгич чироқлари ўрнатилди.
📍 Ромитан тумани, “Боғитуркон” МФЙ — электр энергияси симлари таъмирланмоқда.
📍 Шофиркон тумани, “Денов” МФЙ — ички йўлларда шағаллаштириш ишлари олиб борилмоқда.
📍 Олот тумани, “Ғанчи Чандир” МФЙ — ички кўчаларга тунги ёритгич чироқлар ўрнатилмоқда.
📍 Олот тумани, “Човдур” МФЙ — “Саломатлик йўлаги” қуриш ишлари бошланди.
📍 Ғиждувон тумани, “Қассобон” МФЙ — хонадонларга 1000 кВтдан ортиқ қуёш панеллари ўрнатилмоқда.
@Jamol_Nosirov