Мисрда худолик даъвоси билан чиққан Фиръавннинг хотини эдим. Омина ҳеч танимаган, аммо илк кўришидаёқ кўнглига яқинлик ила ўрнашган бу муҳтарама аёлларнинг ташрифи билан таъриф этилмас бир фароғатга эришди. Атрофда нурдан яратилган хилқатларнинг шодиёнаси давом этарди. Бу орада Шифо хоним: — Мужда, мужда... — дея бақирди. Қўлида гўзаллар гўзали бир чакалоқ бор эди. Бу гўдак аслида Шифо хонимнинг эмас, балки ҳалиги нурли хилқатларнинг қўлида тургандек эди. Гўдак киндиги кесилган ва суннат қилинган ҳолда туғилган эди. Доя аёллар ҳайрат ичида қолишди. Омина боласини жуда осон туққан эди. Ҳеч қандай оғриқ, азобланиш, дард чекиш юз бермади. Тўғрироғи, Омина атрофдаги шодхуррамликни томоша қиларкан, ёнидаги муҳтарама аёлларнинг суҳбатини тингларкан, Шифо хоним қўлига тутқазган мужда билан она бўлганини билди, холос. «Оламларга раҳмат бўлган охирги ва энг буюк пайгамбарнинг онаси» бўлиш шарафи ......