#sarhisob_2024
Бу йил қолган йилларга қараганда кўпроқ мутолаа қилдим, Аллоҳ таоло ўқиганларимга амал қилишликни насиб қилсин. Ўқиган китобларимни 20 тасини сизларга рўйхатини , тавсифини ва 10 баллик рейтинг қилиб берсам.
(Албатта , Аллоҳ барчага энг яхшисини насиб қилдирувчидир)
1. Ар Раҳиқул Махтум - Сафиюрраҳмон Муборакфурий 10/10
Саййидимизни (соллаллоҳу алайҳи васаллам) сийратларини англаш ва билиш ҳар бир мусулмон учун фарз. Айнан ушбу китоб ҳақиқийлиги билан ажралиб туради. (Аллоҳ билгувчи)
2. Мен (бас қил эй нафс) - Фотиҳ Думан 9/10
Бу асарни деярли барча ўзбек китобхонлар ўқиб чиқди, ортиқча мулоҳаза беришим шарт эмас. Нафс тарбиясини тарбиялаш бўйича ҳозирги кунгача учратган энг яхши бадиий китобларимдан.
3. Ишқи Расул - Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий 10/10
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббатимни орттирган китоб! Иккиланмай қайта ўқийвераман!
4. Жумали - Меҳмет Олақош 9/10
Китобни ўқигач Аллоҳга бўлган ишонч ошади. Иймон мустаҳкамлайдиган бадиий китоб!
5. Илоҳий ишқ - Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий 9/10
Аллоҳ таолога муҳаббатимни оширган китоб! (Китобларнинг қаймоғи) Аллоҳга бўлган муносабат ўзгаради ИншааъАллоҳ.
6. Қалбнинг даъвоси - Имом Ғаззолий 10/10
Қалбдаги, нафсдаги касалликлар ҳоссатан кибр , шуҳратпарастлик ва риё ҳақида батафсил маълумот берилган. Бу китобни барча ўқиши зарур. Китобдан сўнг бироз бўлса-да ўзгаради (яхши тарафга).
7. Икки етим - Али Тантовий 8/10
Бир "сиқилмоқчи" бўлсангиз ўқиб чиқинг)) Ҳаётий , таъсирли китоб, ўқиб мулоҳаза қилишлик асар.
8. Ҳукмдор - Макиавелли 8/10
Ҳокимият , давлат бошқаруви ва сиёсат ҳақида ўзига хос ва тажриба оладиган китоб.
9. Бир олимнинг кундалиги - Ибн Жавзий 8/10
Нафс тарбияси, инсон ўзини "саранжомлаб" олиши учун ёзилган китоб.
10. Ёш йигитга насиҳат - Ҳасан Шамсий пошшо 9/10
Замонавий дунёда мусулмон йигит фитналардан, гуноҳлардан сақланиш учун ўқиб, амал қиладиган, кони фойда китоб.
1-қисм тугади.
@JahongiribnJamoliddin